BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Исроил 70 мингдан ортиқ фаластинлик ўлдирилганини "тан олмоқда"ми?
Исроил собиқда Ҳамас Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қурбонлар сони ҳақидаги маълумотларини шубҳа остига олиб келганди.
Троллинг нима? Дипфейк-чи? Аёллар Интернетдаги зўравонликдан ўзларини қандай ҳимоя қилишлари мумкин?
"Рақамли зўравонлик" Интернетдан суиистеъмолнинг энг тез ривожланаётган шаклларидан бири бўлиб, аёлларни интернетдан фойдаланмасликка мажбурламоқда.
Ўзбекистон дайжести: Туркияга расмий сафар, ўзбек мигрантларга енгиллик, эркаклар олдинда
Икки давлат бошлиқлари нималар ҳақида гаплашишди?Туркиядаги ўзбек меҳнат муҳожирларига қандай енгилликлар бўлади?
АҚШ Эронга зарба берса нима бўлади? Етти эҳтимолий сценарий
АҚШ бир неча кун ичида Эронга зарба беришга тайёр турган кўринади. Нишонлар тахминан маълум бўлса-да, натижа қандай бўлиши ноаниқ. Шундай қилиб, агар Теҳрон билан сўнгги дақиқада бирор келишувга эришилмаса ва Президент Доналд Трамп АҚШ кучларига буйруқ берса, бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Лейкемия энди бедаво эмасми ёки тузалмас оққон беморларини қандай даволашди
Даволаб бўлмайдиган саратонга чалинган 11 нафар бемордан 7 нафари янги муолажадан сўнг буткул соғайгандек кўринмоқда.
Украина ва уруш: севги, оила қуриш ё бола кўриш ушалмас орзуга айланмоқдами?
Украинада ўлимлар сони ҳам кўпайди, улкан эмиграция юз берди – БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2022 йилдан бери олти миллиондан ортиқ одам мамлакатни тарк этди ва туғилиш даражаси кескин пасайди.
Қора рўйхатдаман, лекин Москвадан чиқиб кета олмаяпман - мигрантларни қийнаётган реестр
Сўнгги вақтларда Россияда миграция назорати кучайтирилиб, қирғизистонлик меҳнат мигрантларига қўйилаётган талаблар уларнинг ҳаётига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ўтган йилдан бошлаб Россия ҳукумати миграция қоидаларини бузган чет эл фуқароларини махсус реестрга киритиб келмоқда.
АҚШ: Мусулмон Конгресс аъзосига суюқлик билан ҳужум қилинди - Видео
АҚШ Конгрессининг Миннесота штатидан мусулмон аъзоси Илҳан Омар нутқ сўзлаётган чоғида унга бир киши шприцга солинган суюқлик билан ҳужум қилди. Хонада бўлган ВВС мухбирига кўра, сепилган суюқликнинг кимёвий моддага ўхшаш аччиқ ҳиди бўлган.
Нипаҳ туфайли Ўзбекистон Ҳиндистон рейслари назоратини кучайтирди: бу қандай вирус? (Видео)
Нипаҳ вируси одамларга чўчқа ва кўршапалак каби ҳайвонлардан юқиши мумкин. У шунингдек, одамдан одамга ифлосланган озиқ-овқат орқали ҳам юқа олади. Эпидемия хавфи туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Нипаҳни CОВИД-19 ва Зика вируси билан бирга энг хавфли 10 та касаллик қаторига киритган.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Дунё
Муҳаррир танлови
Миянгизни сиз эмас, гормонлар назорат қилади – бу қандай кечади?
Ёш билан гормонлар ўзгариши фақат аёлларга хос эмас. Гарчи бу каби ўзгариш аста-секин ва аёллардагидек кескин бўлмаса-да, эркакларда ҳам ёш ўтган сари тестостерон даражаси пасаяди. Бироқ, баъзи маълумотларга кўра, ҳатто бу кичик ўзгариш ҳам айрим эркакларда кайфият ўзгаришларини келтириб чиқариши мумкин.
Ошиб бораётган ҳарбий харажатлар иқлимга қандай хавф солади?
Бутун дунё бўйлаб ҳарбийлар қуролланишга зўр бераяптилар - атроф-муҳитга улкан зарар етказиш ҳисобига.
Ўзбекистон. Биринчи муштдан 102 гача: Зўравонликда яшаётган аёллар ҳимоя борлигидан хабардорми? Видео
Бу ҳафтанинг мавзуси: Ўзбекистондаги аёллар оилавий зўравонликдан қонун билан ҳимояланганига қарамай, нимага ҳали ҳам зўравонликдан азият чекмоқда? Биринчи мушт билан 102 га қўнғироқ қилишга мажбур қилган "мушт" орасида бўладиган вақт оралиғида кимдир ёрдам бериши керакми?
Тинчлик кенгаши саммити: Ўзбекистон президентининг иштироки нимани англатади? Кенгашга аъзо ва иккиланаётган давлатлар кимлар? НАТО ва Трамп Гренландия бўйича нима муҳокама қилди? (Видео)
Президент Трампнинг Тинчлик Кенгаши хартиясини имзолаш маросимида 19 давлатнинг етакчилари ва вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам, иштирок этди. Тинчлик саммити билан бир қаторда, НАТО раҳбари билан Гренландия ва Арктика минтақасидаги хавфсизлик масалаларига бағишланган алоҳида учрашув ҳам ўтказилди.
Мода-2026: Бу йил дунёда қандай кийимлар, ранглар ва бичимлар урф бўлади?
Янги йилда дўкон расталарида пайдо бўлиши кутилаётган энг йирик мода йўналишлари мана шулар.
Ўзбекистон: Андижонда 13 ўсмир қўлга олинди; меҳнат миграцияси харитаси ўзгаряпти – президент нималар деди? Ўзбекистонда модел қиз нега жаримага тортилди? (Видео)
Андижонда бир гуруҳ ўсмирлар интернетдаги радикал материаллар таъсирига тушгани маълум бўлди. Давлат рамзлари туширилган либос кийган ўзбекистонлик модел жаримага тортилди. Президент меҳнат миграциясида янги давлатлар, жумладан Нордик мамлакатлар муҳим йўналишга айланаётганини айтди.
АҚШ, Хитой ва Россия рақобатда: 'Куч, зўрлик ва қудратга асосланган' дунёда қайси бири ҳукмронлик қилади?
Дунёнинг бу уч глобал ядровий қудрати нафақат қўшни, балки узоқдаги давлатларга ҳам таъсир ўтказиш учун ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий воситалардан қандай фойдаланмоқда - BBC таҳлили.
Украина урушига 'бир кун'да чек қўйолмади, Ғазода нима бўлди, Ўзбекистон ва Қозоғистонга эътиборини кучайтирди – Трамп бир йилда нималар қилди?
Бугун, 20 январ куни Доналд Трамп АҚШ президентлигига қайтганига роппа-роса бир йил бўлди. Трамп шу вақт ичида нималарга улгурди?
Одамзод табиатан бир жуфтга қаноатлими ёки кўп жуфт истайди?
Бугунги дунёда, инсонлар чиндан ҳам табиатан бир жуфтга содиқми, яъни моногамми, деган савол ҳар қачонгидан ҳам долзарб тус олмоқда...
Толибон раҳбариятидаги бўлиниш: BBC интернет ўчирилиши ортидаги кучлар тўқнашувини фош этди
Толибон етакчиси аввал бўлиниш хавфидан огоҳлантирган эди. BBC эса аёллар, интернет ва дин масалалари раҳбарият тепасида келишмовчиликлар келтириб чиқараётганини аниқлади.
Трамп муҳожирлик визаларини тўхтатди: Ўзбекистон рўйхатда борми?
Трамп маъмурияти 75 та давлат фуқаролари учун муҳожирлик визаларини кўриб чиқиш жараёнини номаълум муддатга тўхтатди. Ушбу рўйхатга Ўзбекистон ҳам киритилганми?
Таҳлил: Трамп дунёни империялар даврига қайтариши хавфи бор
Агар Трамп ўз йўлида давом этса, у дунёни бир аср ёки ундан олдинги империялар даврига қайтаради – бу даврда катта давлатлар ўз иродасини ўтказишга интилар, қудратли авторитар миллатчилар ўз халқларини ҳалокатга етакларди, дея таҳлил қилади Би-би-сининг фахрий журналисти Жереми Боуэн.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастур








































































