Нипаҳ туфайли Ўзбекистон Ҳиндистон рейслари назоратини кучайтирди: бу қандай вирус? (Видео)

Сурат манбаси, Reuters
- Author, Би-би-си янгиликлар бўлими
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгал штатида ҳаёт учун хавфли Нипаҳ вируси авж олгани ҳақида хабар берилди. Касаллик тарқалишининг олдини олиш учун бир қатор Осиё мамлакатлари расмийлари Ҳиндистондан келаётган йўловчиларни текширишни кучайтирдилар.
Таиланд Ғарбий Бенгалдан рейсларни қабул қиладиган учта аэропортда йўловчиларни текширишни бошлади.
Непал нафақат пойтахт Катманду аэропортига келаётганларни, балки Ҳиндистон билан қуруқликдаги чегара ўтиш жойлари орқали мамлакатга кираётганларни ҳам текширмоқда.
Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари ҳам чегара ўтиш жойларида тиббий кўрикни кучайтирдилар.
Январ ойи бошида Ғарбий Бенгалдаги беш нафар тиббиёт ходими вирусни юқтирганди; улардан бири оғир аҳволда. Улар билан алоқада бўлган тахминан 110 киши карантинга олинган.
Вирус ҳайвонлардан одамларга юқиши мумкин. Ушбу касалликка қарши эмлаш ёки даволаш усули йўқлиги сабабли, ўлим даражаси жуда юқори - 40% дан 75% гача.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон чегара назоратини кучайтирмоқда
Чегара назорати кучайтирилган Ўзбекистон расмийлари касаллик ҳолатлари ҳақида хабар бермади. Уларнинг таъкидлашича, "бу касалликнинг мамлакатимизга кириш эҳтимоли жуда паст".
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Сешанба куни 24.кг ахборот агентлиги Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, мамлакатда касаллик ҳолатлари қайд этилмаганини хабар қилди.
"Ваҳима қилишга ҳеч қандай сабаб йўқ. Мамлакат соғлиқни сақлаш тизими ҳар қандай потенциал эпидемиологик таҳдидларга тезкорлик билан жавоб беришга тайёр", дея таъкидлади вазирлик.
Агентлик чегарада санитария назорати "инфекциянинг олдини олиш учун" кучайтирилганини тасдиқлади.
Аввалроқ, Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги чегарада санитария ва карантин назорати кучайтирилгани, "айниқса, Ҳиндистон ва бошқа Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан келган фуқароларга" эътибор қаратилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Сурат манбаси, Reuters
Нипаҳ вируси нима ва унинг белгилари қандай?
Нипаҳ вируси одамларга чўчқа ва кўршапалак каби ҳайвонлардан юқиши мумкин. У шунингдек, одамдан одамга ифлосланган озиқ-овқат орқали ҳам юқа олади.
Эпидемия хавфи туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Нипаҳни CОВИД-19 ва Зика вируси билан бирга энг хавфли 10 та касаллик қаторига киритган.
Нипаҳ вирусининг инкубация даври тўрт кундан 14 кунгача.
Аломатлар ҳар хил бўлиши ва баъзида касаллик аломатларсиз кечиши мумкин.












