BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола
Бу сир бўлиши керакми? Президент Мирзиёев янги АЭС қурилиши ҳақидаги «сир»ини очди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Урганчда тадбикорлар билан учрашар экан, мамлакатда иккинчи атом электр станциясининг ҳам қурилиши ҳақидаги режалар ҳақида гапирди. Иккинчи АЭСнинг қаерда ва ким томонидан қурилиши, ҳамда унинг қуввати қандай бўлиши ҳақида президент, ёки аввалроқ Ўзатом, маълумот беришмаган.
Украина: Киевга ҳужум оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Мамлакат ҳаво ҳужумларидан қанчалик ҳимояланган?
Расмийларга кўра, пайшанба куни амалга оширилган «кенг кўламли ҳужум»да кўп қаватли турар жой бинолари ва омборхоналар нишонга олинган.
Instagram ва Facebook энди нима бўлади? АҚШда суд ва унинг Ўзбекистон учун аҳамияти
АҚШда Instagram ва Facebook келажагига таъсир қилиши мумкин бўлган маҳкама жараёни Ўзбекистон учун ҳам таъсирга эгами?
Ўзбекистон делегацияси Эронда. Эрон билан ҳамкорлик Тошкент учун хавфлими?
Ҳозирги максимал босим сиёсатида Вашингтон учинчи давлатлар ва уларнинг компанияларига ҳам иккиламчи санкцияларни қўлламоқда. Шу сабабли, Рейтерсга кўра, Тошкент учун асосий вазифа — Эрон билан ҳамкорликни сақлаган ҳолда санкцияланган банклар, компаниялар, шахслар ва тармоқлардан ҳуқуқий жиҳатдан узоқ туриш.
Ишдан олинган Украина мудофаа вазири энди сайлов ўтказилишига чақирмоқда. У Зеленскийнинг ўрнига кўз тикяптими?
Фёдоров видеомурожаатини эълон қилишидан бир неча соат олдин Зеленский парламентдан мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Евгений Хмарани лавозимга тасдиқлашни сўраганини маълум қилди. Парламентда овоз бериш чоршанба куни ўтказилиши керак эди.
Қирғизистон: Автобусдаги Z белгиси баҳсларга сабаб бўлди - видео
Бишкекдаги автобусда Z рамзи ва Россия байроғи туширилган белги таққан йўловчи эътирозларга сабаб бўлди. Воқеанинг энг қизиқ жиҳати - уни ким ва нима учун танқид қилганида.
Марказий Осиё: иқтисоди ярим триллион доллардан ошган минтақада ЕИ нега эркинликлардан хавотирда?
Агар бир неча йил аввал Марказий Осиё алоҳида-алоҳида бозорлар тўплами сифатида кўрилган бўлса, бугун иқтисоди ярим триллион доллардан ошган макроҳудуд ҳақида гап кетмоқда. Бироқ иқтисодий ўсиш манзарасида эркинликлар ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ саволлар ҳамон долзарблигича қолмоқда.
Ўзбекистон ва Ўзбек бокси: Руфат Рисқиевни нима афсона қилган – Мирзиёев, Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Подкаст
Бокс афсонаси ўлими муносабати билан Ўзбекистон президенти, раҳбариятидан кейин Халқаро Бокс уюшмасигача таъзия билдирди. Ўзбекистонлик номдор боксчи Шаҳрам Ғиёсов Руфат Рисқиевнинг ўлими бокс олами учун “катта йўқотиш” эканини айтади.
Ўзбекистон: Администрация энди дахлсиз. Саида Мирзиёева мамлакатдаги иккинчи шахсга айландими? (Видео)
Президент Шавкат Мирзиёев 14 август куни "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида"ги Конституциявий Қонунни қабул қилди. Бу қонун билан Президент Администрацияси ва унинг раҳбарининг ваколатлари кенгайди, ушбу тузилмада ишлайдиганларга дахлсизлик ҳуқуқи берилди. Расмийлар кўплаб давлатларда шунга ўхшаш қонунлар борлигини айтмоқда. Аммо халқаро амалиётда ҳам президент идораси шу даражада қудратлими?
Минтақа
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Муҳаррир танлови
Индонезия: 7,7 магнитудали кучли зилзилада камида 47 киши ҳалок бўлди. Янгиланди
Зилзила шанба куни эрталаб мамлакатнинг шарқида жойлашган Флорес ороли яқинида юз берди. Ҳозирда тирик қолганларни топиш бўйича қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Афғонистон: Қизлар мактабга қачон қайтади? Видео
BBCнинг Бош халқаро мухбири Лиз Дюсет Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан беш йил ўтиб Афғонистонга қайтди ва Қандаҳорда Толибон воизи Забиҳуллоҳ Мужоҳид билан суҳбатлашди. Суҳбатда асосий эътибор Афғонистонда қизлар таълимига қўйилган чекловлар ва аёлларнинг ишлаш имкониятларига қаратилди.
Путиннинг розилиги олинган. Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қандай бошланган?
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли қурилиши учун қандай қилиб Путиннинг рухсатини олганини айтди.
Минтақа ва сиёсат: Яна бир президент қайта президент бўлмоқчи
Нурсултон Назарбоев ва Алмазбек Атамбаев ҳозирча президентликдан ўз ихтиёри билан кетган Марказий Осиёдаги икки давлат раҳбарлари бўлишади.
Одамзод қучоқлашишни қайси қариндошидан ўрганган? Янги тадқиқот
Футболчилар жамоаси ўйин олдидан давра қуриши ё бир-бирини қучоқлаб, далда бериши аслида маймунлардан одамзодга ҳам одат бўлиши мумкин. Олимлар нега бундай хулосага келишмоқда?
Россия-Толибон келишуви: Ўзбекистон ва минтақа хавотирланиши керакми? Видео
Россия яна ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Москва ниманинг режасида?
Ташиев оқланадими? Ишни Бишкек шаҳар суди кўра бошлади
Қирғизистонда таъсирли сиёсатчилардан бири саналган Камчибек Ташиев иши Бишкек шаҳар судида кўриб чиқила бошлади. Туман суди уни тўрт йилга озодликдан маҳрум қилган, аммо уч йиллик пробация шарти билан озодликда қолдирган эди. Адвокатлари тўлиқ оқлашни сўрамоқда. Апелляция жараёни қандай кечмоқда ва Ташиев иши нима билан боғлиқ?
Сунъий интеллект инсоният бошига бало бўлиш эҳтимоли аслида қанчалик?
Сунъий интеллект инсоният бошига бало бўлиш мумкин деган қўрқувлар қанчалик асосли ва айни офат қандай юз бериши мумкин?
Биргина Орол денгизи эмас ёки Ўзбекистон табиати қанчалик хавф остида?
Ўзбекистон экологик муаммони фақат Орол денгизи орқали тасаввур қилиш етарли эмас. Денгизкўлдан Қизилқумгача бўлган ҳудудларда сув танқислиги бутун бошли экотизимларни ўзгартирмоқда.
Президент Мирзиёев ҳокимларга «хонадонбай» тинтув қилиш ва жарима солишни буюрганмиди?
«Шармандали маҳалла деб айтса бўладими, бўлмайдими? Шиор бор — "Шармандали маҳалла". Бугундан бошлаб "Бирлик" маҳалласи — шармандали маҳалла», — деган Чиноз ҳокими.
Бомба, чўккан кемалар, бетон қоялар. Ўзбекистон, Марказий Осиё ва жаҳонда саёзлашган дарё ва каналлар нималарни намоён қилмоқда?
Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги сув захиралари ва дарё сувлари сатҳи пасайиши иқлим ўзгариши ва ҳаддан ташқари иссиқ келган ёз об-ҳавоси манзарасида янада долзарброқ аҳамият касб этмоқда.
Марказий Осиё давлатлари рубль истеъмолини чеклашга уриняптими?
Қозоғистонда бир қатор банклар кассаларда Россия рублини қабул қилиш учун комиссия жорий қилган, Арманистондаги айрим молия муассасалари эса нақд рубль билан операцияларни бутунлай тўхтатган. Қирғизистон ҳозирча чекловлар киритмаганини маълум қилди.

































































