Ўзбекистон фуқароси Москвада Россия генералини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қозоғистон болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклашни муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон-чи? (Видео)

Амаджон Қурбонов, 2024 йил декабрь ойида генерал-майор Игор Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдирган террорчилик ҳужумини амалга оширгани учун Москва ҳарбий суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Амаджон Қурбонов, 2024 йил декабрь ойида генерал-майор Игор Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдирган террорчилик ҳужумини амалга оширгани учун Москва ҳарбий суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Ўқилиш вақти: 5 дақ

Ўзбекистон фуқароси Москвада Россия генералини ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Амаджон Қурбонов, 2024 йил декабр ойида генерал-майор Игор Кириллов ва унинг ёрдамчисини ўлдирган террорчилик ҳужумини амалга оширгани учун Москва ҳарбий суди томонидан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қурбонов айбни тўлиқ тан олган.

Москва шаҳрида бўлиб ўтган суд жараёнида Қурбонов, ўз айбини тўлиқ тан олган, дастлабки 10 йилини қамоқда ўтказиши, қолган қисми эса махсус тартибли жазони ўтайдиган колонияда ўтказилиши керак, деб қарор қабул қилинган. Шунингдек, унга 1 миллион рубл жарима солинган.

Яна уч нафар айбдор ҳам 18 йилдан 25 йилгача бўлган қамоқ жазосига ҳукм қилингани айтилади. Бу ҳақда Gazeta.uz нашриёти хабар берган.

Москва шаҳрида бўлиб ўтган суд жараёнида Қурбонов, ўз айбини тўлиқ тан олган

Сурат манбаси, gazeta.uz

Сурат тагсўзи, Москва шаҳрида бўлиб ўтган суд жараёнида Қурбонов, ўз айбини тўлиқ тан олган

Россия тергов қўмитасининг Reuters га айтишича, Қурбонов Украин махсус хизматлари томонидан ёлланган. Генералнинг квартираси яқинидаги электр скутерга яширилган портловчи қурилма Полшада манба топилган компонентлардан йиғилган, дея хабар беради Reuters.

Нашриётга Украинанинг СБУ разведка хизмати ушбу юқори мартабали қотилликнинг ортида турганини маълум қилди. Бу Москванинг Украинадаги уруши учун жавобгар деб ҳисоблаган шахсларни жазолаш мақсадида Россия ҳудудида уюштирилган бир қатор мақсадли қотилликлардан бири экани ҳамда Россия бу қотилликларни давлат терроризми ҳаракатлари деб баҳолаётгани айтилади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Қозоғистон болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклашни муҳокама қилмоқда. Ўзбекистон-чи?

Ўзбекистонда болаларнинг онлайн хавфсизлиги масаласи ҳам бир неча йилдан бери оммавий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ўзбекистонда болаларнинг онлайн хавфсизлиги масаласи ҳам бир неча йилдан бери оммавий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Қозоғистон ҳукумати болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини сезиларли даражада чеклашни назарда тутувчи янги қонунчилик ташаббусини кўриб чиқмоқда. Расмийлар рақамли хавфсизлик ва болаларнинг онлайн фаровонлиги масалаларига тобора кўпроқ эътибор қаратаётган бир пайтда, ушбу таклиф 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга киришни ёшга боғлиқ чекловлар орқали тартибга солишни кўзда тутади дейишмоқда. Ташаббус ҳукумат йиғилишларини кенг ёритган ОАВ орқали эълон қилинган.

Расмий маълумотларга кўра, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва онлайн платформаларни тартибга солишга қаратилган кенгроқ ислоҳотлар доирасига киради.

Ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, таклиф этилаётган чекловлар болаларни кибербуллинг, руҳий босим, ёлғон ахборот ва экстремистик материаллар каби зарарли онлайн контентдан ҳимоя қилишга қаратилган. Расмийлар вояга етмаганлар етарли ҳимоя механизмларига эга бўлмаган рақамли муҳитда айниқса заиф эканини қайта-қайта таъкидлаб келмоқда. Ушбу ташаббус давлатнинг болаларни ҳимоя қилиш сиёсати ва ахборот маконини назорат қилиш бўйича саъй-ҳаракатларига мос келиши айтилади.

Қозоғистон ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, таклиф этилаётган чекловлар болаларни кибербуллинг, руҳий босим, ёлғон ахборот ва экстремистик материаллар каби зарарли онлайн контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Қозоғистон ҳукумат вакилларининг таъкидлашича, таклиф этилаётган чекловлар болаларни кибербуллинг, руҳий босим, ёлғон ахборот ва экстремистик материаллар каби зарарли онлайн контентдан ҳимоя қилишга қаратилган.

Қозоғистонда ушбу масала бўйича мунозаралар дунёнинг бошқа мамлакатларида олиб борилаётган шунга ўхшаш баҳслар билан ҳамоҳанг. Расмийлар Европа давлатлари ва Австралиядаги тажрибаларни мисол қилиб келтириб, ташаббусни асослаб бермоқда. Шу билан бирга, мазкур таклиф мамлакат ичида рақамли ҳуқуқлар, ота-оналарнинг масъулияти ва ёш бўйича чекловларни амалда татбиқ этиш масалалари юзасидан кенг муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда болаларнинг онлайн хавфсизлиги масаласи ҳам бир неча йилдан бери оммавий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

@alisherQodir
Taqiqlanishi kerak. Biz hozir bu masala bo‘yicha xalqaro tajribani o‘rganyapmiz, O‘zbekistonda buning imkoniyatlari qanday bo‘lishini tahlil qilyapmiz.
Alisher Qodirov
Milliy tiklanish demokratik partiyasi rahbari (batafsil: bbc.com/uzbek da o'qing)

Парламент даражасида ҳам рақамли макон ва ижтимоий платформалардаги ҳуқуқларни тартибга солиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. УзДаилй.уз хабарига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари ва инновацион технологиялар бўйича қўмитаси онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини аниқ белгилаш, ноқонуний контент тарқалишидан ҳимоя қилиш, болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш ҳамда интернет хавфсизлигини янада кучайтириш бўйича янги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Мақолада айтилишича, бу ҳужжат, агар қабул қилинса, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солишда ҳуқуқий асос яратади ва болалар ҳимояси масаласини тизимли тартибга солиш имконини беради. Шунингдек, қонун лойиҳаси айниқса инфлюэнсерлар ва блогерларнинг жавобгарлиги масаласига эътибор қаратади, шу билан бирга блогерлар учун белгиланган мажбуриятларни соддалаштиради, дея хабар берилади ушбу мақолада.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Ўзбекистонда болаларнинг онлайн хавфсизлиги масаласи ҳам бир неча йилдан бери оммавий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Парламент даражасида ҳам рақамли макон ва ижтимоий платформалардаги ҳуқуқларни тартибга солиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда. UzDaily.uz хабарига кўра, Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари ва инновацион технологиялар бўйича қўмитаси "Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги янги қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Мақолада айтилишича, бу ҳужжат, агар қабул қилинса, ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар фаолиятини тартибга солишда ҳуқуқий асос яратади ва болалар ҳимояси масаласини тизимли тартибга солиш имконини беради.

Шунингдек, қонун лойиҳаси айниқса инфлюэнсерлар ва блогерларнинг жавобгарлиги масаласига эътибор қаратади, шу билан бирга блогерлар учун белгиланган мажбуриятларни соддалаштиради, дея хабар берилади ушбу мақолада.

Матбуот анжуманида "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров журналистларга Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш кераклигини айтган.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Матбуот анжуманида "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров журналистларга Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш кераклигини айтган.

Xabar.uz нашрида чоп этилган таҳлил мақоласи муаллифи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Маъмуржон Парпиев ҳам ушбу қонун лойиҳаси ҳақида тушунтириш беради. "Рақамли дунё ўқиш ва мулоқот учун бебаҳо имкониятларни тақдим этади, бироқ у кибербуллинг каби муаммоларни ҳам кучайтиради. Бу ўсмирларнинг руҳий ва ҳиссий саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича кенг қамровли стратегиялар ишлаб чиқишни тақазо этади", дейди у ушбу таҳлилий мақолада.

Шунингдек Парпиев Қозоғистонда 2023 йили «Онлайн платформалар ва онлайн реклама тўғрисида»ги қонун қабул қилинди дейди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади блогерлар ва онлайн-макон фаолиятини тартибга солиш, Интернет фирибгарлиги, кибербуллинг ва ноқонуний рекламага қарши курашишдир, деб урғулайди у.

Ўзбекистонда ҳам болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини чеклаш масаласи муҳокама қилинмоқда, деб хабар беради Gazeta.uz. Нашрга кўра, болалар омбудсмани, Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва Мактаб вазирлиги вакиллари "меъёрий, онгли чеклов" ва назорат тарафдорлигини билдирган.

Айтилишича, матбуот анжуманида "Миллий тикланиш" демократик партияси раиси Алишер Қодиров журналистларга Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларни тақиқлаш кераклигини айтиб, "Тақиқланиши керак. Биз ҳозир бу масала бўйича халқаро тажрибани ўрганяпмиз, Ўзбекистонда бунинг имкониятлари қандай бўлишини таҳлил қиляпмиз. Агар мақсадга мувофиқ деб топиладиган бўлса, албатта, таклифимизни киритамиз," деб таъкидлади.