Тошкентдаги ҳинд талабаси тармоқларни "портлатди": Ўзбекистон муаммолари ҳақида ҳиндистонликлар гапирмасинми?

amaliyot

Сурат манбаси, SSV

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Тошкентдаги ҳинд талабасининг Reddit'да Ўзбекистон таълим тизими ҳақида қолдирган пости бир неча кун ичида бутун тармоқларни эгаллади.

Бот-бот такрорланувчи таълим мунозаралари яна бошланди. Аммо танқидий пост учун талабани ҳақоратлаганлар ва ўз уйига қайтиб кетишни "таклиф қилган"лар ҳам йўқ эмас.

BBC Ўзбек хизмати Тошкент Тиббиёт Академиясида ўқийдиган айни ҳиндистонлик талаба билан суҳбатлашди. Талабанинг илтимосига кўра унинг шахси сир тутилади.

izohlar

Сурат манбаси, Screenshot

Апрел сўнгида Статистика агентлиги Ўзбекистондаги хорижий талабалар сони 13 мингга яқинлашганини эълон қилди. 2016 йилги 600 нафар хорижий талабалар билан таққослаганда, бу таълим тизими доимий танқидлар остида бўлган Ўзбекистон учун сезиларли ўсиш дегани.

Айни хабар янгилик саҳифаларида маълум муддат намоён бўлган эса-да, жамоатчилик диққатидан қарийб четда қолди.

Бироқ, май бошида Ўзбекистондаги хорижий талабалардан бири, ҳиндистонлик Ҳаршнинг (исм талабанинг илтимосига кўра ўзгартирилган) Reddit пости кузатувчиларнинг алоҳида эътиборига тушди.

Тармоқ фойдаланувчиларининг аксарияти айни постни одатий баҳолаган бўлса, баъзилари буни Ўзбекистон учун "ҳақорат" сифатида қабул қилган.

Алоқадор мавзулар:

"Ҳарш" ким ва нима учун унинг пости Ўзбекистон ижтимоий тармоқларини "қўзғатиб" юборди?

Ҳарш Тошкент Тиббиёт Академиясида 1 курс талабаси. У ўқишни 2025 йил февралида бошлаган.

Университет таълимининг дастлабки уч ойи унда ҳеч бир ижобий таассурот қолдирмаган. Буни у "даҳшатли туш"га ўхшатади.

Ҳаршнинг айтишича, университет билан келишувга кўра, дарслар инглиз тилида ўтилиши керак бўлган. Бироқ, профессорларнинг ҳеч бири инглиз тилида равон гапира олмаслигини таъкидлайди у.

Имтиҳонларнинг шаффоф эмаслиги, профессорларнинг талаба билан муносабатлари ҳамда дарсга нисбатан эътиборсизлиги, ректор эса шикоятларни ҳатто эшитиб ўтирмаслигидан ёзғиради ҳиндистонлик талаба.

Бундан ташқари, Ҳарш университетда тушунарсиз қоидалар кўплигини, аммо уларнинг ҳеч бири шартномада келтириб ўтилмаганини айтади. Соқолга қарши текширувларни эса у "таҳқирлаш" деб атайди.

"Мен тиббиётни ўрганишни хоҳлайман. Аминманки, бу жой чала докторларни тарбиялашдан бошқа нарса қилишига эса ажабланмаса ҳам бўлади. Бу масхарабозлик NMC India томонидан қандай қилиб тан олинганига ҳайронман? Кимдир бунинг тагига етиши керак", - дейди у.

Пост қолдирилганидан тахминан бир ойлар ўтиб, Ўзбекистон жамоатчилиги орасида шов-шув кўтарди.

Бундан ташқари, Ҳарш университетда тушунарсиз қоидалар кўплигини, аммо уларнинг ҳеч бири шартномада келтириб ўтилмаганини айтади.

Сурат манбаси, Тошкент Тиббиёт Академияси

Сурат тагсўзи, Тошкент Тиббиёт Академияси

Мақтов ва ҳақоратлар оқими

Баъзилар унинг қайғуришини қўллаб-қувватлаган бўлса, бошқалар танқид остига олишган. Аксар фойдаланувчилар эса унинг шахсиятини ҳақоратлаб, камситишга уринган.

"Эҳтимол, сен ўз мамлакатингни бизники билан адаштираётгандирсан. Ростки, соқолинг "тестдан йиқилган бўларди". Аммо бу биз "гигиена" деб атовчи нарса учун муҳим…" дея Ҳаршга хабар йўллаган Efficient_Size9650 аккаунт фойдаланувчиси.

Мақола нашрга тайёрланётган вақтда айни аккаунт Reddit'да рўйхатдан ўтганига бир ҳафта бўлган эди.

Ҳаршнинг айтишича, айни пост тармоқларда тарқалгач, бу каби хабарлар кескин кўпайган. Уларнинг аксариятини эса очилганига бир неча кун бўлган ҳисоблар ташкил қилади.

Ҳарш ўз постида гигиена ҳақида гапира туриб, шароитларнинг ёмонлигига урғу берганини айтади.

"Ўзбекистон самимий инсонларга эга тинч мамлакат. Бу борада ҳеч бир шикоятим йўқ," дейди у, "постда мен ўзбекистонликлар ҳақида эмас, талабалар ётоқхонасидаги ҳаммомлар камдан-кам, эҳтимол ойда бир мартда тозаланиши ҳақида гапирганман."

Ҳарш унинг фикрлари буткул тескари йўсинда талқин қилинганини таъкидлайди.

"Тасаввур қилингки, ҳиндистоонлик одамлар Ўзбекистондаги гигиена ҳақида гапиряпти. Дўстим, ҳеч бўлмаса, биз ҳидланмаймиз ва тез-тез ювиниб турамиз. Агар бу мамлакат ёқмаган бўлса, кетишингиз мумкин," дея ёзиб қолдирган тармоқда рўйхатдан ўтганига бир кун бўлган Phd_in_memes_ аккаунти фойдаланувчиси.

X (Navbahor Imomova)
Tibbiyotni to‘liq ingliz tilida o‘qitadigan va diplomi xalqaro miqyosda o‘tadigan davlatlar ko‘p. O‘zbekiston (hali) ular qatorida emas.
Navbahor Imomova
Jurnalist

Айни пост ҳақида фикр юритган қатор фаоллар эса таълимдаги камчиликлар аллақачон кўплиги ҳақида ёзиб қолдиришган. Хусусан, журналист Навбаҳор Имомова эса буни ҳайрат билан қабул қилган.

"Ўзбекистонга ҳам ўқишга келадими? Ва яна тиббиёт соҳаси учун ва яна Ҳиндистондан. Тиббиётни тўлиқ инглиз тилида ўқитадиган ва дипломи халқаро миқёсда ўтадиган давлатлар кўп. Ўзбекистон (ҳали) улар қаторида эмас," дея ёзиб қолдирган у ўз Facebook саҳифасида.

BBC Ўзбек хизмати Ҳарш санаб ўтган ҳолатлар юзасидан Тошкент Тиббиёт Академияси билан боғланишга бир неча маротаба уринди. Бироқ, мақола нашрга тайёрланётган муддатгача расмий муносабат олишга муваффақ бўлмади.