АҚШ: Мусулмон Конгресс аъзосига суюқлик билан ҳужум қилинди - Видео

Полицияга кўра, мутахассислар суюқликни аниқлаш учун ҳодиса жойида иш олиб бормоқдалар.
Сурат тагсўзи, Полицияга кўра, мутахассислар суюқликни аниқлаш учун ҳодиса жойида иш олиб бормоқдалар.
    • Author, Би-би-си янгиликлар бўлими
  • Ўқилиш вақти: 2 дақ

АҚШ Конгрессининг Миннесота штатидан мусулмон аъзоси Илҳан Омар нутқ сўзлаётган чоғида унга бир киши шприцга солинган суюқлик билан ҳужум қилди.

Хонада бўлган ВВС мухбирига кўра, сепилган суюқликнинг кимёвий моддага ўхшаш аччиқ ҳиди бўлган.

55 ёшли Антони Жеймс Казмиерчак, маҳаллий полицияга кўра, учинчи даражали ҳужум айби билан ҳибсга олинган.

Сешанба кунги тадбирда юз берган бу ҳодиса ортидан Омар хоним ўз нутқини давом эттирган. "Мен яхшиман. Омон қоладиган одамман, шундай экан бу кичик бузғунчи мени ишимдан чалғита олмайди. Мен буллилар ғолиб бўлишига йўқ қўймайман", деб ёзди у сўнг Х да.

Тадбир қатнашчиларидан бири Алфред Флауэрс Жр ВВС га "жойида қолиш ва одамлар олдида тадбирни якунлашга ўзида куч топганини ҳурмат қиламан", деди.

Ҳодиса акс этган видеода ҳужумчи куч билан хонадан олиб чиқилаётганида, "туйнук оч" деб қичқираётганини кўриш мумкин.

Reuters
Men yaxshiman. Omon qoladigan odamman, shunday ekan bu kichik buzg‘unchi meni ishimdan chalg‘ita olmaydi. Men bullilar g‘olib bo‘lishiga yo‘q qo‘ymayman.
Ilhan Omar
AQSh Kongressi a'zosi (bbc.com/uzbek)

У, шунингдек, Омар "бизни бир-биримизга қарши гижгижлаяпти", дегани ҳам эшитилади. Бу гап нима ҳақида эканлиги ҳозирча номаълум.

Полицияга кўра, мутахассислар суюқликни аниқлаш учун ҳодиса жойида иш олиб бормоқдалар.

Омар хоним 2019 йилда АҚШ Конгрессига сайланган илк сомали-америкалик, илк Африкада туғилган америкалик ва икки мусулмон америкалик аёллардан бири бўлди. У Президент Доналд Трампга мухолиф Демократлар партиясининг аъзосидир.

Ўтказиб юборинг Instagram пост
Instagram контентига рухсат бериш

Айни мақолада Instagram томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Instagram ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири Instagram пост

Кўп маҳаллий одамларга кўра, Миннесота штатига Трамп кўплаб иммиграция зобитларини юбораётганига сабаб унинг Омарни ёқтирмаслигида. Трамп Омар хонимни "радикал сўлчи телба" ва "жирканч" деб атаган.

18 январда Трамп Truth Social саҳифасида Омар ҳақида "у қамоққа олиниши керак, ё ундан ҳам ёмон жазо, дунёдаги энг ёмон давлатлардан бири бўлган Сомалига қайтариб юборилиши керак. У СОМАЛИНИ ЯНА БУЮК ҚИЛИШга ёрдам берган бўларди!" деб ёзганди.

Омар уюштирган ва Миннеаполис шимолидаги ертўлада ўтказилаётган тадбирда 100 нафарча одам қатнашаётганди. Тадбирнинг мақсади бир ой ичида АҚШ иммиграция хизматлари томонидан шаҳарда икки киши отиб ўлдирилиши ва уларнинг фаолияти бўйича саволларга жавоб бериш эди.

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Январда иммиграция зобити АҚШ фуқароси Рене Гуд исмли аёлни отиб ўлдирган. Ўтган ҳафта эса АҚШ фуқароси Алекс Претти отиб ўлдирилиши яна маҳаллий ғазаб ва намойишларга сабаб бўлди.

Тадбирда Омар Иммиграция ва Бож мажбурий ижро агентлиги (ICE) "тарқатиб юборилиши"ни сўради ва Ички ишлар вазири Кристи Ноэм "истеъфога чиқиши ёки импичментга юз тутиши" кераклигини айтди. Айнан шу чақириқлари ортидан унга суюқлик билан ҳужум қилинди.

Расмийлар Омардан тадбирни тугатишни сўрашган, аммо у давом эттиришга аҳд қилган.

Минбарда гапини давом эттирар экан, Омар: "Гапиришда давом этамиз. Атиги 10 дақиқа беринглар менга. Илтимос, улар томошани ўғирлашларига йўл қўйманг", деб айтган.

Миннесотада АҚШдаги сомалилик мигрантларнинг энг катта қисми яшайди.

У ерда отиб ўлдирилган Рене Гуд ва Алекс Претти иммиграция рейдларига қарши фуқаролик кузатувларини олиб бораётгандилар. Сешанба куни Трамп Миннесотадаги рейдлар "бироз сусайтирилади", деди.