Инсон жасадини ўғитга айлантириш: Бунинг ортида қандай мақсад турибди?

Жасадларни ўғитга айлантирувчи кўргазмали "идиш", у гуллар ва марҳумлардан қолган эсдалик буюмлар билан безатилган, АҚШ.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Жасадларни ўғитга айлантирувчи кўргазмали "идиш", у гуллар ва марҳумлардан қолган эсдалик буюмлар билан безатилган, АҚШ.
    • Author, Жорж Ҳерд
    • Role, BBC, Уэлс
  • Ўқилиш вақти: 6 дақ

Ўнлаб йиллар давомида моргларда ишлаган Кристоффер Ҳюз кремация ёки дафнга муқобил сифатида Буюк Британияда инсон танасини компостлаш хизматини йўлга қўйиш ниятида ҳаракат қилмоқда.

Террамация – инсон танасини компостлаш, яъни уни ўғитга айлантириш жараёни. Бунинг учун жасад органик моддалар солинган герметик идишга жойлаштирилади. Бир неча ҳафта ичида у тўлиқ тупроққа айланади.

Ҳозирча Буюк Британияда террамация қонуний эмас. Бироқ Ҳуқуқ комиссиясининг ушбу масала юзасидан ҳукуматга тақдим этган тавсияномаси яқин орада эълон қилиниши кутилмоқда.

АҚШнинг бир нечта штатларида террамация қонуний ҳисобланади. Яқинда ўша ердан қайтган друид Кристоффер Ҳюзнинг таъкидлашича, бу амалиёт кремация ёки дафнга нисбатан "чуқур экологик ва руҳоний жиҳатдан маъноли" муқобил бўла олади.

Ушбу мақолада инсон танасини компостловчи хизматлар ҳақида айрим ўқувчилар учун нохуш тафсилотлар мавжуд.

Телебошловчи, муаллиф ва Англси друидлар ордени раҳбари Ҳюз ўттиз йил давомида Буюк Британия ва хорижда коронерлар идорасида ихтисослашган морг ходими бўлиб ишлаган.

Ана шу ишдаги орттирган тажрибалари уни S4C телеканалининг "Marw gyda Kris" ("Крис билан ўлмоқ") ҳужжатли сериали учун бутун дунёда халқларнинг ўлимга ёндашувларини ўрганишга ундади.

"Очиғини айтсам, инсон танасини компостлаш муассасасига бормагунимча, дафн хизматлари соҳасида мени ҳайрон қолдирадиган ҳеч нарса қолмаган, деб ўйлардим", дейди Ҳюз.

Ҳюз Америка Қўшма Штатларидаги сатҳлардан бирида терраформация жараёнини шахсан кузатишга муваффақ бўлди.

Сурат манбаси, Ffilmiau Twm Twm

Сурат тагсўзи, Ҳюз Америка Қўшма Штатларидаги сатҳлардан бирида терраформация жараёнини шахсан кузатишга муваффақ бўлди.

Ҳюз Вашингтон штатидаги Сиетл шаҳри яқинида жойлашган, дунёдаги илк инсон танасини компостлаш иншооти – "Return Home"га борди.

У ерда жасадлар дафн этилмайди ёки кремация қилинмайди, балки беда, сомон ва ёғоч қириндиси каби органик моддалар солинган герметик идишга жойлаштирилади.

60 кундан сўнг танадан фақат серҳосил, унумдор тупроқ қолади.

Бу тупроқ майитнинг оилаларига қайтарилади ва улар марҳумлар хотирасига атаб исталган нарсани экиш учун фойдаланишлари мумкин.

Компостлаш жараёни.

Сурат манбаси, Ffilmiau Twm Twm

Сурат тагсўзи, Ҳюз ўзи ва ҳамкасби бу жараённи ўрганишга муваффақ бўлган Буюк Британиядаги биринчи инсонлармиз, деган ишончда.

Ҳюз бу жараённи ҳис қилиш учун махсус идишлардан бирига ўзи ҳам ётиб кўрди.

"Гўё ёз фаслига шўнғигандек ҳис қилдим ўзимни", дейди у.

"Атрофим табиий органик моддалар билан ўралганди. Улардан хушбўй ҳид келарди.

Ўша лаҳзада танам шунчаки йўқ бўлмаслигини, аксинча, ўзга ҳолатга ўтишини англадим.

Крис Ҳюзнинг айтишича, у ўлимидан кейин ўз танасининг ҳам терраформация этилишини хоҳлайди.
Сурат тагсўзи, Крис Ҳюзнинг айтишича, у ўлимидан кейин ўз танасининг ҳам терраформация этилишини хоҳлайди.

Дунё бўйлаб ўлимга муносабатнинг қанча турини кўрган бўлсам, бу уларнинг ичида энг табиий, энг самимий ва энг умидбахши бўлиб туюлди".

Англсига қайтгач, Ҳюз Вашингтонда илк бор гувоҳ бўлган нарса энди унинг бутун ҳаётий мақсадига айланди.

Унинг айтишича, 1884 йилда вафот этган беш ойлик ўғлини кремация қилишга урингани учун Кардиффда судланган ва ўзини друид деб эълон қилган доктор Уилям Прайснинг фаолияти унга илҳом бағишлаган.

Прайс судда оқланган ва бу Буюк Британияда кремацияга рухсат берувчи янги қонун қабул қилинишига йўл очган.

"Прайс мен учун ҳам дафн хизматлари мутахассиси, ҳам друид сифатида доим илҳом манбаи бўлиб келган", дейди Ҳюз.

"Сўнг террамация ҳақида билгач, ўзимга: "21-асрда айнан бир друид ҳаётнинг якуни ва ўлимдан кейинги парваришга янгича ёндашувни олиб кириши мумкин-ку", дедим".

Ҳюз ва унинг ландшафт бўйича профессионал тажрибага эга ҳамкасби Крис Купер-Ҳейз "Eterrna" лойиҳасига асос солишди. Улар бу ташаббус Буюк Британияда инсон танасини компостлашни таклиф этувчи илк лойиҳа бўлишига умид қилмоқда.

Улар яқинда АҚШдаги "Return Home" марказидан қайтишди ва Британияда террамация бўйича таълим олган илк мутахассислардан бирига айланишди.

Аммо бу жараённи ўрганиш енгиб ўтиш керак бўлган тўсиқларнинг энг осони.

Ҳюз ҳамкасби Крис Купер-Ҳейс билан компостлаш жараёнини батафсил ўрганиш ва кейин Уэлсда ўз бизнесини йўлга қўйиш учун яна АҚШга қайтиб келди.

Сурат манбаси, Ffilmiau Twm Twm

Сурат тагсўзи, Ҳюз ҳамкасби Крис Купер-Ҳейс билан компостлаш жараёнини батафсил ўрганиш ва кейин Уэлсда ўз бизнесини йўлга қўйиш учун яна АҚШга қайтиб келди.

Ҳуқуқ комиссиясининг Буюк Британия ҳукумати учун тайёрлаган, дафн маросимининг янги усуллари, жумладан инсон танасини компостлаш бўйича тавсияномаси тез орада эълон қилиниши кутилмоқда.

Бу ҳужжат амалдаги қонунларга ўзгартириш киритиш ва террамацияга рухсат бериш учун асос бўлиши мумкин.

Яқинда Шотландияда "сувли кремация" деб аталадиган янги усул қонунийлаштирилди.

Адлия вазирлиги эса сўнгги таҳлил натижаларини кутаётганини маълум қилди.

"Биз дафн маросимининг муқобил усулларига қизиқиш ортиб бораётганидан хабардормиз ва Ҳуқуқ комиссиясининг ҳисоботига ўз вақтида жавоб берамиз", деди вазирлик расмийси.

Бироқ, бу масалани ҳал қилиш ваколати Уэлснинг ўзида қолади.

Уэлс ҳукумати Ҳуқуқ комиссияси ҳисоботини кузатиб бораётганини ва "ҳужжат эълон қилингач, Уэлс учун тегишли жиҳатларини кўриб чиқишини" билдирди.

Ҳюз инсон танасини компостлаш ғояси асосли эканига шунчалик ишонадики, у вафот этганидан сўнг шу усулни истайдиган одамларни ҳозирданоқ фаол изламоқда.

"Кремация жараёнида атмосферага кўп миқдорда углерод ажралиб чиқади, анъанавий дафн маросими эса ер ва бошқа ресурсларни талаб қилади", дейди Ҳюз.

"Инсонни компостлаш бизга яна бир – чуқур экологик ва руҳоний аҳамиятга эга имкониятни беради.

Жараён сўнгида сиз ўрмонлар ўсишига, боғларни озиқлантиришга, янги ҳаётга туртки беришга қодир тупроққа айланасиз. Бу мен тасаввур қила оладиган энг гўзал давомийлик".

Ҳюзнинг айтишича, террамация хизмати йўлга қўйилса, унинг нархи анъанавий дафн маросимлари билан бир хил бўлишига ишончи комил.

У АҚШда бу хизмат нархи анъанавий дафн маросимига қараганда анча арзон эканини таъкидлайди.

"SunLife" компаниясининг дафн харажатлари бўйича ҳар йили ўтказадиган тадқиқотига кўра, ўтган йили Буюк Британияда оддий дафн маросимининг ўртача нархи 3800 фунт стерлингни ташкил этган, гуллар ва таомлар учун эса қўшимча 1300 фунт стерлинг сарфланган.

Хизматларнинг ярмидан кўпи кремацияга тўғри келади, дафн маросими эса тахминан 1000 фунтга қимматроқ тушади.

But while Hughes and supporters believe human composting is a win-win for both the environment and bank balances, it has faced opposition.

In the United States, the Catholic Church has campaigned against human composting wherever legislation has been introduced to implement it.

Back in 2022, when New York State was preparing to approve the practice, the state's Catholic Conference urged voters to contact its governor to voice opposition.

"The New York State Bishops oppose this bill because composting is a process typically used for household or agricultural waste, and does not provide the respect due to bodily remains," the Catholic Conference told the Catholic Courier newspaper at the time.

The Vatican itself has not spoken on the matter, but in 2016 did set out its position to recommend that the bodies of the deceased are buried in cemeteries or other sacred places.

While it does not oppose cremation, it does ban scattering of ashes.

The Anglican Church in Wales said it had been a member of the Law Commission consultation reviewing human composting, but an official said it had "not taken a position on proposed new funerary practices".

Бироқ Ҳюз ва унинг тарафдорлари инсонни компостлашни ҳам атроф-муҳит, ҳам иқтисодий жиҳатдан фойдали деб ҳисобласалар-да, бу усулга қаршилар ҳам оз эмас.

Қўшма Штатларда Католик черкови инсонни компостлашни қонунийлаштиришга қаратилган ҳар қандай ташаббусга қарши кампания олиб борган.

2022 йилда Нью-Йорк штати ушбу амалиётни тасдиқлаш арафасида бўлганида, штат Католик конференцияси сайловчиларни губернаторга мурожаат қилиб, ўз эътирозларини билдиришга чақирган.

"Нью-Йорк штати епископлари бу қонун лойиҳасига қарши, чунки компостлаш одатда маиший ёки қишлоқ хўжалиги чиқиндилари учун қўлланади ва у майитга муносиб ҳурматни таъминламайди", деган эди ўшанда Католик конференцияси "Catholic Courier" газетасига.

Ватикан бу масала юзасидан расман муносабат билдирмаган, бироқ 2016 йилда марҳумлар жасадларини қабристон ёки бошқа муқаддас жойларга дафн этишни тавсия қилувчи ўз позициясини эълон қилган эди.

У кремацияга қарши бўлмаса-да, кулни сочиб юборишни тақиқлайди.

Уэлсдаги Англикан черкови инсонни компостлаш масаласини кўриб чиқувчи Ҳуқуқий комиссия маслаҳатлашувида иштирок этганини маълум қилди, бироқ расмий вакил черков "таклиф этилаётган янги дафн маросимлари бўйича аниқ бир позицияни эгалламагани"ни айтди.

Ҳюз маслаҳатлашув натижасини кутаётган бир пайтда, кўпинча табу деб ҳисобланадиган ушбу мавзу бўйича миллий миқёсда муҳокама ўтказишга ёрдам бермоқчи эканлигини айтди.

"Назаримда, Ғарбда ўлим ҳақида очиқ ва самимий суҳбат қилишга қийналганмиз. Бизнинг ўлимни инкор этишимиз Виктория давридан мерос бўлиб қолган", дейди у.

"Лекин, менимча, вазият ўзгармоқда".

У вақти-соати етганда ўз танаси ҳам террамация қилинишини истайди.

"Мен ўзим учун шуни хоҳлайман. Мен табиатга нимадир қайтарадиган нарсага айланишни ва танам шу орқали шарафланишини истайман.

"Охир-оқибат, сайёрага юзланиб: "Марҳамат, азизам, мана сенга 100 кг компост, ўзингни тиклаб, бир нечта дарахт ўстириб ол", дейишим мумкин. Ажойиб-ку бу, шундай эмасми?".