Янгиликлар: Бугун Путинни тия оладиган ягона одам ким, Эронда жасад учун минглаб доллар сўраляптими ва аёлнинг қўйнига улкан бўғма илон қандай кириб қолди? Видео

Сурат манбаси, Reuters
Дунёда нима гап – BBC Ўзбек хизматининг халқаро дайжести.
Путинни ким тия олади?

Сурат манбаси, EPA
Полша президенти фикрича, Путинни Европага таҳдид қилишдан фақат Доналд Трамп тия олади.
Унга кўра, ҳозир дунёда бунга қодир бошқа етакчи йўқ.
Карол Навроцкий бу ҳақда BBC га берган суҳбатида тўхталиб ўтди.
Полша президенти билан Radio 4 нинг "Today" дастури суҳбатлашди.
Президент Навроцкийга кўра, Россия раҳбарига ишонмаслик керак.
"Европа эса, президент Трампнинг Украинадаги урушни тугатиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўлидан келганча қўллаб-қувватлаши лозим".
Полша президентининг бу сўзлари унинг Британияга ташрифи манзарасида янграган.
Карол Навроцкий Доналд Трампнинг қаттиқ тарафдори сифатида танилган.
Унинг айтишича, Путиннинг Россияси ҳозир ўз мамлакати баробарида Марказий ва Шарқий Европага ҳам таҳдид қилмоқда.
Полша президенти фикрича, Доналд Трамп " бу муаммони ҳал қилиш" ва Украинадаги урушни тугатишга қодир ягона шахс.
Карол Навроцкийнинг айни мазмундаги сўзларига АҚШ ва Россия президентларининг муносабати ҳозирча маълум эмас.
Путин ўтган ой, агар европаликлар бу урушни бошлашса, Россия ҳозирнинг ўзидаёқ Европа билан урушишга тайёр эканликларини баён қилганди.
Аксарият Европа давлатлари Россияга қарши урушида Украинани ҳар томонлама қўллаб келишади.
Улар Трампнинг бу урушга чек қўйишга қаратилган тинчлик режасининг ҳам фаол муҳокамачиларидан бирига айланишган.
Трамп сўнгги ойларда Гренландияга қарши таҳдидларини ҳам кучайтирган.
Ҳозир АҚШнинг НАТОга кирувчи Дания қироллиги таркибидаги бу автоном ҳудудни қўлга киритиш даъвоси бутун иттифоқнинг тақдирини хавф остига қўйиш баробарида Европа билан икки ўртада жиддий зиддиятга олиб келади, деган қўрқувлар бор.
АҚШ: Трамп тўхтамайдими - қўрқув ва хавотирлар кучайди - қуйида илова қилинган линкимизни босиб, видеосини ҳам томоша қилинг.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Жасад учун пул?..

Сурат манбаси, Reuters
BBC намойишлар чоғида яқинлари ўлдирилган эронликлар билан гаплашишга муваффақ бўлди.
Уларга кўра, жасадларни қайтариш эвазига масъуллар катта пул талаб қилишмоқда.
Бу ҳақда BBC нинг Форс хизматига кўплаб манбалар айтишган.
Маълум бўлишича, жасадлар ўликхоналар ва касалхоналарда сақланмоқда.
"Хавфсизлик кучлари эса, то қариндошлари пул бермагунича, уларни қайтаришмаяпти".
Бутун Эронни қамраб олган қарийб икки ҳафталик оммавий намойишлар чоғида камида 2435 кишининг ҳалок бўлгани ишонилади.
Эроннинг шимолий Рашт шаҳридаги бир оиланинг BBC га айтишича, дафн этиш учун яқинларининг жасадини олмоқчи бўлишганида, хавфсизлик кучлари ўзларидан $5000 АҚШ долларига тенг миқдорда пул сўрашган.
Бошқа бир оилага кўра, ўзларидан сўралган пулни беришга қурблари етмагани боис, ўғилларининг жасадисиз ортга қайтишга мажбур бўлишган.
Уларнинг айни мазмундаги даъволарига эронлик расмийлар ва масъулларнинг муносабати ҳозирча имконсиз.
Сўнгги намойишлар 29 декабр куни пойтахт Теҳрондан бошланган, бунга Эрон миллий пул бирлигининг АҚШ долларига нисбатан кескин қадрсизланиб кетгани сабаб бўлган.
Кейин намойишлар Эроннинг ўнлаб шаҳар ва туманларига ёйилган, ҳукуматга қарши тус олган ва хавфсизлик кучлари уларни зўр билан бостиришга ўтишган.
Бутун мамлакат бўйлаб қўлга олишлар бошланиб кетган.
Хавфсизлик кучлари ва Инқилоб Гвардиячиларининг жосуслик бўлинмаси фаоллар, юристлар ва оддий одамларни ушлаб кетишган.
Eronlik mas’ullar jasadlarni qaytarish evaziga katta pul talab qilishmoqda...
End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатиб боринг:
Аёл кўксидаги илон

Сурат манбаси, Rachel Bloor
Ҳодиса шу ҳафта, брисбенлик жуфтликнинг уйида юз берган.
Ярим тунда уйғониб кетган Рейчел Блур кўксини оғир бир нарса босиб ётганини ҳис қилган.
Эри тўшаклари яқинидаги чироқни ёққанида эса, икковлоннинг қўрқувлари рост бўлиб чиққан.
Аёлнинг кўксида кулча бўлиб ётган нарсанинг йирик бўғма илон экани маълум бўлган.
Рейчелнинг ишонишича, заҳарли бўлмаган бу илон уйга дераза тўсиқлари оша кирган ва кейин эри билан ётган каравотга тушган.
Аёл бўғма илондан халос бўлгач, уни худди шу йўл билан ташқарига чиқариб юборган.
"Илон шунчалик катта бўлганидан, кулча бўлиб ётган ҳолида ҳам унинг думи деразадан ташқарида қолган".
Ҳодиса оқибатида ҳеч кимга – жуфтликка ҳам, уларнинг уйига кириб олган бўғма илонга ҳам ҳеч бир зиён-заҳмат етмаган.
Бу турдаги бўғма илонлар Австралиянинг қирғоқбўйи ҳудудларида кенг тарқалган, одатда қушлар каби майда жонзотлар билан озиқланишади.












