Ўзбекистон: Миллий пулемёт, қайта бошланган ўлим "мавсуми" ва ҳокимлар рейтинги. Янгиликлар O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, official
- Миллий пулемёт намунаси намойиш этилди;
- Расмийлар ис гази қурбонлари ҳақида яна маълумот бера бошладилар;
- Ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари рейтинги эълон қилинди;
- Кластер ва фермерларга буғдойни бозор нархида эркин сотиш ҳуқуқи берилди;
Миллий пулемёт

Сурат манбаси, official
Ўзбекистонда масофадан туриб бошқарилувчи йирик калибрли пулемёт синовдан ўтказилган.
Мудофаа саноати давлат қўмитасининг маълум қилишича, жанговар модуль лойиҳаси қўмита тасарруфидаги корхоналардан бирида амалга оширилмоқда.
Қўмита пулемёт билан бирга унга ўрнатилган замонавий электрон-оптик кузатув ва нишонга олиш мосламалари ҳам синаб кўрилаётганини қўшимча қилган.
- Дайжест. Қиш яқин: газ можароси бошланаяптими? Россия ва Молдова мунозараси, Ўзбекистон ва НАТО музокараси, коронавирус антирекорди ва талаба қиз муҳокамаси
- Ўзбекистон: Президент ўз байроғига эга бўлади, Путин нега шошилинч табрик йўллади ва АҚШ президент сайлови ҳақида нима деди?
- Расмий Тошкент Толибон ҳукуматини қачон тан олади? Қашқадарёда товламачи мухбир қўлга олинди ва ўзбек депутати ЕОИИ билан ҳамкорликни ёқлаб чиқди
- Ўзбекистон: Мамлакатдан чиқарилмаган Жаҳонгир Отажонов, 18 йилда прописка олган Мирзиёев ва қандай жарималар кескин камайтирилмоқда?
Қайта бошланган "ўлим мавсуми"

Сурат манбаси, official
Самарқанд вилоятида ўтган 10 кун ичида ис газидан 8 инсон ҳалок бўлган.
Ҳалок бўлганларнинг беш нафари вояга етмаган болалардир.
Яна бир инсон оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.
Бу ҳақда Пастдарғом туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Сирожиддин Абдуллаев маълум қилган.
Масъул фожиалар, асосан, мўриси тозаланмаган ёки текширилмаган иситиш печларидан фойдаланиш оқибатида юз бергани ҳақида гапирган.
Ҳокимлар рейтинги

Сурат манбаси, official
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти рейтинги натижалари, эндиликда, жамоатчилик учун очиқ эканини маълум қилган.
Агентлик порталида нафақат ҳудудлар раҳбарлари кўрсаткичлари билан танишиш, балки уларнинг фаолиятини баҳолаш ҳам мумкин.
Электрон хизматда, шунингдек, фаолияти энг юқори ва энг қуйи баҳоланган ҳокимларнинг рўйхати ҳам келтирилган.
Агентликнинг изоҳлашича, рейтинг натижаларида, ҳозирча, шу йилнинг июнь ойига кўра акс этган.
Янги маълумотлар тез кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.
Калтаклашга ким бош бўлган?
Тармоқда чироқчилик ака-ука маҳаллий кенгаш депутати бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар томонидан калтаклангани иддао қилинган видео тарқалган.
Мавзуга оид хабарларда бир гуруҳ шахслар номаълум сабабларга кўра, ака-укалардан бирининг уйига бостириб бориб, уларни калтаклагани айтилади.
Қашқадарё вилояти ИИБ айни жанжални ўргана бошлашганини маълум қилган.
Расмий баёнотда ҳолат юзасидан, ҳозирча, қўшимча ахборот берилмаган.
Эркин бозордаги буғдой

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Келгуси йилдан ғаллачилик кластерлари ва фермерларга экинларни жойлаштириш тартибини сақлаган ҳолда етиштирилган буғдойни бозор нархида тўлиқ эркин сотиш ҳуқуқи берилади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 27 октябрь куни давлат раҳбари иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш тафсилотларини маълум қилган.
Билдирилишича, эндиликда, ҳар бир ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлар 3 йил давомида ҳар йилги ҳосилдан гектарига 2,5 тонна ғаллани бир савдоларига эркин нархларда чиқаради.
Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма эса 2,5 миллион тонна ғаллани биржадан давлат захираси учун бозор нархларида сотиб олади.
- Автоблогер Бобур Ғаниев аппеляцияси қаноатлантирилмади ва ўзбекистонликлар осмонда кўрган учар жисм нима эди?
- Жаримага тортилган Санжай, танқидга учраган тил челленжи ва никоҳ қураётган энг кўп қариндошлар қайси вилоятда?
- Ўзбекистон: Икки қишлоқ аҳли олтин кони талашиб уришди ва 8 ой ичида четдан қанча доллар келди?
- Ўзбекистон: Қўлда терилган пахта учун ҳақ белгиланди ва навбатдаги муфтий қандай сайланади?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


















