Янгиликлар: Исроил Ливанга ҳужум қилди, Эрон жавоб зарбалари давом этмоқда (янгиланмоқда)

Сурат манбаси, EPA
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Исроил Мудофаа Кучлари Ҳизбуллоҳнинг юқори лавозимли аъзосига зарба берганини айтмоқда.
Исроил Мудофаа Кучлари Бейрутда Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали аъзосига "аниқ зарба" берганини маълум қилди.
Исроил Мудофаа Кучлари тез орада қўшимча тафсилотлар берилишини айтмоқда.
Байрут ва Жанубий Ливанга уюштирилган Исроил зарбалари оқибатида 31 киши ҳалок бўлган ва 149 киши жароҳатланган.
Ливан соғлиқни сақлаш вазирлиги берган бу маълумотлар дастлабги ҳисоблашларга таянади.
Ҳизбуллоҳнинг Исроилга қилган ҳужуми бу ерда кенг кўламда гуруҳ ва мамлакат учун ўз жонига қасд қилишга тенг ҳаракат сифатида тасвирланмоқда.
Бу ҳаракат мамлакатни Исроил билан янги урушга тортиб кетмоқда ва бу урушда Ливан ютқузиши аниқ.
Мамлакат ҳали ҳам 18 ой аввал Ҳизбуллоҳни заифлаштирган, унинг кўплаб таянч ҳудудларини вайрон қилган узоқ давом этган уруш оқибатларидан тиклана олганича йўқ.
Бу ердаги одамлар гуруҳ Эрон манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйгани ҳақида фикр билдирмоқда. Энг кўп жабр кўраётганлар — Ҳизбуллоҳ тарафдорлари, чунки уларнинг уйлари, қишлоқ ва шаҳарлари ўқ остида қолмоқда.
Яна бир бор, улар ўз уйларидан қочишга мажбур бўлмоқда ва кўчалар уларнинг паноҳгоҳларига айланмоқда.





























