Украина уруши: Россия тактикаси - ер билан яксон қилиш - Видео Ukraina Rossiya AQSh

Северодонецкка элтувчи йўл

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 1 дақ

Луганск вилояти ҳокими Серҳий Ҳайдай айтишича, вилоятдаги кўп шаҳарлар бугун Мариуполь шаҳрини эслатади.

Россия қўшинлари Северодонецк шаҳрини қўлига олишга жон-жаҳди билан уринаяпти: у ерга катта куч ташланган, ҳар хил қуроллардан бомбардимонлар тўхтамаяпти.

Шунга қарамасдан, Украина кучлари Северодонецкнинг ярмини босиб олган Россия қўшинларини ортга суриб чиқаришга эришдилар.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Бунга жавобан, Россия авиация ҳужумлари, артиллерия, бирваракайига ракета отувчи тизимлари билан душман мавқеъларини бомбардимон қилиб, ер билан текислаб, сўнг илгарилаш йўлини танлаган.

Бахмут шаҳри яқинида Россия қўшинлари ҳужумларини қайтариб турган Украин ҳарбийларидан Антон, "руслар Киев атрофидаги мағлубиятларидан сабоқ чиқардилар", дейди.

"Аввал артиллерия билан кунпаякун қилиб, кейин ҳужумга ўтиш тактикасини танлаганлар", дейди Антон Би-би-си мухбири Орла Гуэринга.

Луганск ҳокими Серҳий Ҳайдай сўзларига кўра, ҳозир Счастье шаҳри ер билан яксон қилинган, шаҳардаги 90 фоиз бино вайрон қилинган.

Попасная шаҳри 80 фоиз, Рубежное ҳам деярли вайрон бўлган.

"Энди Северодонецк ва унга параллел Лисичанск шаҳарларини вайрон этишаяпти. Уларнинг тактикаси битта - ушлаш мумкин бўлган, ҳимоя қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсани ер билан яксон қилиш", - деди Серҳий Ҳайдай.

Северодонецк ва Лисичанск эгиз шаҳарлар бўлиб, Северодонецк Северский Донецк дарёсининг чап, шарқий қирғоғида, Лисичанск эса ўнг, ғарбий соҳилида жойлашган.

Украин қўшинлари душман илгариламаслиги учун сал олдинроқ икки шаҳарни боғлайдиган дарё устидаги кўприкни портлатиб юборган эдилар.

Лисичанск нисбатан баландликда жойлашган, ҳозир бу шаҳар ҳам бомбардимонларга тутилаяпти, кўплаб турар-жой бинолари вайрон бўлган.

6 июнь куни Украина Президенти Володимир Зеленский бир неча уруш жабҳаларида бўлди.

У Лисичанскдаги ҳарбийлар билан ҳам кўришди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek