Украина: Россиянинг асл мақсади Қора денгизми? Илон ороли учун уруш Ukraina, yangiliklar, urush

Россия Украина Илон оролини қайтиб олишда мағлуб бўлди, демоқда. Бироқ Британия эанг ҳали тугамаганини айтмоқда

Сурат манбаси, PLANET LABS PBC

Сурат тагсўзи, Россия Украина Илон оролини қайтарирб олишда мағлуб бўлди, демоқда. Бироқ Британия эанг ҳали тугамаганини айтмоқда
    • Author, Софи Виллиамс ва Пол Кирби
    • Role, BBC News

Россиянинг Украинага босқини бошланишиданоқ урушда Илон ороли ҳаётий ва деярли афсонавий аҳамиятга эга бўлиб қолди. Қора денгиздаги бу эътибордан четда бўлган қояли тепаликни Россия босиб олди ва шу билан стратегик аҳамиятга эга жанг майдонига айланди.

Россиянинг даъво қилишича, Украина оролни қайтариб олиш учун муваффақиятсиз уринишда махсус кучлар, жанговар самолётлар, вертолётлар ва дронларини йўқотган. Украина эса оролдаги объектлар ва қайиқларга ҳужум қилиш билан чеклаганини таъкидламоқда.

Британия мудофаа разведкаси маълумотларига кўра, жанг ҳали тугамаган ва Россия ўзининг ҳимоясиз гарнизонини кучайтиришга бир неча бор уриниб кўрган.

Алоқадор мавзулар:

Илон оролининг ўлчами квадрат километрнинг бир қисмини ташкил этади ва у ерда илонлар ҳақида бошқа гап бўлиши мумкин эмас. Аммо бу оролнинг Қора денгиз ғарбий қисмини назорат қилишдаги аҳамиятига шубҳа йўқ.

"Агар Россия кучлари Илон оролини эгаллаб олиш ва узоқ масофали ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини жойлаштиришга муваффақ бўлса, улар Қора денгиз шимоли-ғарбида ва Украина жанубида денгиз, қуруқлик ва ҳавони назорат қилади", дейди украиналик ҳарбий эксперт Олег Жданов Би би си билан суҳбатда.

A view shows a helicopter hovering over Zmiinyi (Snake) Island, Ukraine, in this screengrab taken from a drone video obtained by Reuters on May 8, 2022.

Сурат манбаси, UKRAINIAN GROUND FORCES

Шунинг учун ҳам Россиянинг чўкиб кетган «Москва» флагмани уруш бошланганидан бир неча соат ўтиб, оролдаги украиналик аскарларга таслим бўлишни буюриб, у ерда сузиб борган эди: "Қон тўкилмасин ва кераксиз қурбонлар бўлмаслиги учун қуролларингизни ташлаб, таслим бўлишингизни таклиф қиламан. Акс ҳолда бомбалаймиз", деди рус зобити украин аскарларига.

"Россия ҳарбий кемаси даф бўл", деган жавоб келди. Орол қўлга олинди, бироқ "Москва» кемаси бир неча ҳафта ўтгач чўкиб кетди.

"Москва»нинг йўқотилиши Россиянинг оролга борадиган таъминот кемалари энди минимал ҳимояга эга эканлигини англатади, дейди Буюк Британия, аммо у ўз позициясини мустаҳкамлай олса, Қора денгизнинг катта қисмида ҳукмронлик қилиши мумкин.

Украина, унинг қўшнилари ва НАТО учун таҳдид

Қора Денгиз харитаси
Сурат тагсўзи, Қора Денгиз ўта муҳим стратегик сув йўли ҳамдир.

Бу ерда Россиянинг ҳозирлиги Украина учун ҳам стратегик, ҳам иқтисодий жиҳатдан ҳалокатли бўлиши мумкин.

Украина аллақачон Одессадаги портини ёпишга мажбур бўлиб, муҳим дон экспортини тўхтатди, бироқ жаноб Жданов оролдан иккинчи фронт чизиғи сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлигидан хавотирда.

"Агар руслар узоқ масофали ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ўрнатишга муваффақ бўлишса, улар Украина қирғоқларига етиб бориши мумкин бўлган ўз эскадронини ҳимоя қилишлари мумкин."

Бу, шунингдек, Россия кучларига Украина билан қўшни ва Одессадан унчалик узоқ бўлмаган ва Молдовадан ажралиб чиққан, Россия назоратидаги Днестрбўйи ҳудудига бостириб кириш имкониятини беради.

Бироқ, Илон ороли НАТОнинг ғарбий иттифоқига кирувчи Руминия қирғоқларидан атиги 45 км узоқликда жойлашган.

Британиялик денгиз таҳлилчиси Жонатан Бентамнинг фикрича, оролда Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуасининг жойлаштирилиши "ўйинни сезиларли даражада ўзгартиради". Агар Россия ракета тизимини жойлаштира олса, нафақат Одесса, балки НАТОнинг жанубий қаноти ҳам хавф остида қолар эди, дея огоҳлантиради руминиялик тарихчи Дорин Добринку.

"Бу Руминия ҳукумати ва халқи, шунингдек, бутун иттифоқ учун жуда муҳим. Россия ҳудудимиз шарқидаги шаҳарлар ва ҳарбий салоҳиятни йўқ қилиш имкониятига эга бўлади".

НАТО уруш бошиданоқ Руминия чегараларини мустаҳкамлади ва у ерга Бельгия ва Франция қўшинларини юборди.

Аммо Руминия учун жиддий иқтисодий хавфлар ҳам бор. Илон ороли Дунай дарёсининг оғзи яқинида жойлашган бўлиб, бу дарё бўйлаб Руминиянинг Украина билан чегараси ўтади. Руминиянинг Қора денгиздаги Констанса порти жанубда узоқ эмас ва энди Одессага бора олмайдиган контейнер кемаларини қабул қилади.

Россиялик ҳарбий-сиёсий таҳлилчи Александр Михайловнинг айтишича, Илон оролидаги қўшинлар Қора денгиз шимоли-ғарбий қисми ва Европанинг жануби-шарқий дарвозаси бўлган Дунай дельтасига ҳаракатни назорат қилиши мумкин. "Агар ҳарбий база ёки ҳарбий инфратузилма бўлса, дарёга кирувчи кемаларни ҳам тўсиб қўйиш мумкин эди", дейди у Россия ОАВларига.

Руминиянинг Евро-Атлантика Бардошлилик Марказининг фикрича, Россия оролни аннекция қилишга қарор қилиши ва Туркиядаги Босфор бўғози томон имкон қадар кўпроқ Қора денгиз йўлларини назорат қилиши мумкин.

Тарихан, Илон ороли 1948 йилда Совет Иттифоқига топширилгунга қадар Руминия ҳудуди бўлиб, ундан радар базаси сифатида фойдаланилган. Руминия 1989 йилгача Совет Иттифоқи таъсирида бўлганлиги сабабли, Бухарест келишувни қабул қилганди.

Image shows postal stamp

Сурат манбаси, Ukraine Postal Service

Сурат тагсўзи, Илон оролида асрга тушган Украина аскарлари почта маркасида акс этди

Украина коммунизмнинг қулаши билан назоратни ўз қўлига олди ва охир-оқибат, 2009 йилда Халқаро Суд оролнинг ҳудудий чегараларини белгилаб, Руминияга орол яқинидаги Қора денгиз континентал шелфининг деярли 80 фоизини, Украинага эса қолган қисмини берди.

Илон оролининг стратегик аҳамиятидан ташқари Қора денгизнинг бу қисми углеводород ресурсларига бой, шунинг учун Гаага қарори иккала давлат ҳам нефть ва газ захираларига эга эканлигини англатади.

Бу орол аниқ қиймати бўлмаган кичик тош блок бўлиб туюлиши мумкин, аммо унинг тақдири Россия урушининг асосий унсуридир.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek