Ўзбекистон: АҚШ билан янги платформа, блогерларга жазо, Британиялик Лорд билан нималар гаплашилди?

Сурат манбаси, Prezident.uz
Ўзбекистон–АҚШ: Инвеститсияларда янги саҳифа
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтонда ишбилармонлик тадбирлари доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Ёванович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпоратсияси (ДФC) директори Бен Блек билан учрашди.
Учрашувда ўтган йили Президент Доналд Трамп билан бўлган музокаралар АҚШ бизнеси билан ҳамкорликни кенгайтиришга катта туртки бергани айтилган.
Инвеститсия платформасини ишга тушириш, Ишбилармонлик кенгаши ишини қўллаб-қувватлаш ва муҳим лойиҳаларни мунтазам илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Эксимбанк билан йирик саноат ва инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш, шунингдек, замонавий техникаларни етказиб беришни қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар белгиланган.
ДФC раҳбарияти билан қилинадиган ҳамкорликни мустаҳкамлаш, йирик миллий ва минтақавий лойиҳаларда иштирок этиш, молия бозори ва энергетика соҳасини ривожлантириш бўйича режаларга эътибор қаратилди ва уларнинг қўллаб-қувватланиши таъкидланган.
Президент Мирзиёев АҚШ томонини Тошкент халқаро инвеститсия форумида иштирок этишга таклиф қилган.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида инвеститсия платформасини яратиш тўғрисидаги битим имзоланган ҳужжатлар алмашилган.
Таъқиқланган контент жавобсиз қолмади

Сурат манбаси, Getty Images
Рақобат қўмитаси ахборот ресурслари ва ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган рекламаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги бўйича олиб бораётган мониторинглари давомида қатор қоидабузарликларни аниқлаган.
Таҳлиллар жараёнида юз минглаб кузатувчилари мавжуд бўлган айрим блогерлар ўз саҳифаларида букмекерлик хизматларини реклама қилгани маълум бўлди. Шунингдек, қимор ўйинларини тарғиб этувчи саҳна кўринишлари билан тайёрланган видеолар тарқатилгани аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан блогерлар маъмурий жавобгарликка тортилиши бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилган ва материаллар судга юборилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг "Реклама тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, мамлакат ҳудудида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни реклама қилиш қатъиян тақиқланади. Бу талабни бузиш жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон–Британия ҳамкорлиги кенгаяди

Сурат манбаси, Prezident.uz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17-феврал куни Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили, лорд Жон Олдердайс билан учрашди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликни - савдо ва иқтисодиёт йўналишларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган.
Хавфсизлик борасида ҳам яқиндан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги савдо ҳажми икки баравар ошгани таъкидлаб кетилган.
Лондон фонд биржасида Ўзбекистоннинг 15 миллиард доллардан ортиқ облигатсиялари мавжуд. Ўтган йилидан бери Қўшма иқтисодий қўмита ҳам фаолият бошлагани айтиб ўтилган.
Ўзбекистонга келаётган британиялик сайёҳлар сони ҳам ортиб бораётгани ҳам назардан қочмаган.
Учрашувда энергетика, молия, геология, транспорт, кимё, фарматсевтика, фан ва таълим соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилган. Шунингдек, минтақавий ва глобал масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлашга келишиб олинган.
































