Ҳиллари Клинтон Трамп маъмуриятини Эпштейн ҳужжатларини бости-бости қилишда айблади

- Author, Би-би-си янгиликлар бўлими
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ҳиллари Клинтон АҚШ Президенти Доналд Трампнинг маъмуриятини секс-жиноятчи Жеффри Эпштейнга боғлиқ ҳужжатларни "бости-бости" қилишда айблади.
"Ҳужжатларни очинг. Улар имиллашяпти", деди собиқ АҚШ Давлат котиби Клинтон ВВС билан Берлинда ўтган интервюсида.
Оқ Уй шу пайтгача очиқлаган ҳужжатлар билан Эпштейннинг қурбонларига "демократлардан кўра кўп" ёрдам қилганини билдирганди.
Февралнинг бошида марҳум жинсий зўравон Эпштейнга боғлиқ миллионлаб янги файллар АҚШ Адлия вазирлиги томонидан оммага тақдим қилинди. Лекин, ҳаммаси эмас.
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
Ўшанда Бош прокурорнинг муовини яна уч миллион саҳифа ундаги тиббий тафсилотлар, болалар зўрланишига оид очиқ тасвирлар ва бошқа материаллар борлиги учун очиқланмаётганини, ҳамда бу терговга дахл қилиши мумкинлигини айтган.
Bizning yashiradigan hech nimamiz yo'q. Biz qayta-qayta Epshteyn fayllari ochilishiga chaqirganmiz.
Ҳиллари Клинтон ва унинг турмуш ўртоғи, собиқ президент Билл Клинтон ҳам Эпштейн билан алоқада бўлганлар.
Эр-хотин у билан алоқалари ҳақида Конгресс ҳайъати олдида чиқишга розиликларини билдиришган.
"Бизнинг яширадиган ҳеч нимамиз йўқ. Биз қайта-қайта бу файллар очилишига чақирганмиз", - деди Клинтон хоним, савол-жавоб жамоатчиликка очиқ бўлишини исташини айта туриб.
Унинг айтишича, Клинтонлардан Трампдан эътиборни чалғитиш учун фойдаланилмоқда.
Ҳиллари Клинтон Эпштейн билан ҳеч қачон учрашмагани, лекин унинг яқин дўсти Гилейн Максвеллни "бир неча марта" учратганини билдирди.

Сурат манбаси, Bill Clinton Presidential Library

Сурат манбаси, Reuters
Билл Клинтон эса Эпштейн билан таниш бўлгани, лекин у билан 20 йил аввал алоқаларни узганини айтганди.
Ҳиллари ва Билл Клинтонни Эпштейн жиноятларининг қурбонлари ҳеч нимада айблашмаган. Клинтонлар ўша вақтда Эпштейннинг жинсий жиноятларидан бехабар бўлишганини айтишган.
Адлия вазирлиги "Эпштейн файллари шаффофлиги тўғрисидаги қонун"га мувофиқ барча ҳужжатларни оммалаштирганини айтяпти. Аммо, Трампнинг партиядошларидан бири, Республикачи Конгрессмен Томас Масси ҳукуматнинг бу файллар борасидаги ички ёзишмалари ҳам очилишига чақирди.
Эпштейн 2019 йил 10 августда Ню-Йоркдаги турмада жинсий савдо айблари бўйича судни кутаётганида ўлган.
Эпштейнга боғлиқ ҳужжатларда тилга олинган Трамп қайта-қайта жиноят қилмаганини ва у билан алоқаларни ўнлаб йил аввал узганини айтган.
































