Бошқа чора йўқ – дунё барибир 2.4C қизийди, Ўзбекистон нима бўлади? Dunyo O‘zbekiston iqlim o‘zgarishi yangiliklar

Индонезиядаги ёнғин оқибатлари

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Жоржина Раннард
    • Role, BBC News
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Янги тадқиқот шуни кўрсатдики, COP26 иқлим саммитида берилган ваъдаларга қарамай, дунё ҳали ҳам глобал ҳарорат ўсишини чеклаш мақсадига етишдан йироқ.

Ушбу ҳисоб-китобларига кўра, дунёнинг исиши 2.4 даражага яқинлашмоқда, бу мамлакатлар қабул қилган 1.5 даража чегарасидан анча юқори.

"Climate Action Tracker" (САТ) маълумотларига кўра, COP26да "ишончлилик, ҳаракат ва олинган мажбурият орасида катта бўшлиқ бор".

Худди шу боис ҳам, Глазгодаги саммит иқлим ўзгаришига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга эди.

Муҳим:

Алоқадор мавзулар:

Аммо бу прогноз БМТнинг ўтган ҳафтадаги саммитида тилга олинган ўрмонларни кесишни тўхтатиш ваъдалари ифодаланган юқори даражадаги баёнотлардан кейинги оптимизмга унчалик мос эмас.

Прогноз Буюк Британиянинг Метеорология хизмати огоҳлантиришларига асосланади.

Агар ўртача глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги даражадан 2С га кўтарилса, бир миллиард одам ҳалокатли иссиқлик ва намлик таъсирига тушиши мумкин.

"Climate Action Tracker" ҳисоботида COP26дан олдин ва саммит давомида ҳукуматлар томонидан берилган ваъдаларга эътибор қаратилган.

Ҳисоботга кўра, 2030 йилда иссиқхона газлари чиқиндилари ҳароратни 1.5С дан паст ушлаб туриш учун зарур бўлганидан икки баравар кўпаяди.

Олимларнинг таъкидлашича, ҳароратни 1.5 С гача чеклаш иқлим ўзгаришининг энг хавфли оқибатлари олдини олади.

Иқлим ўзгариши Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар

2015 йилда Парижда бўлиб ўтган COP саммитида хавфли иқлим ўзгаришини юмшатиш режаси ишлаб чиқилган эди, бу эса қизишни 1,5С дан паст даражада ушлаб туриш учун "доимий саъй-ҳаракатларни" ўз ичига оларди.

Аммо ваъдалар эмас, балки ҳукуматнинг амалдаги сиёсати таҳлил қилинса, 2100 йилга бориб глобал исиш 2.7С ни ташкил қилади, демоқда "Climate Action Tracker".

CAT бир қатор ташкилотлар, жумладан, Германиядаги нуфузли Потсдам иқлим таъсирини ўрганиш институти томонидан қўллаб-қувватланади.

"Ушбу янги ҳисоб-китоб Ер томон ҳаракатланаётган астероидга қаратилган телескопга ўхшайди. Бу ҳалокатдан дарак берувчи ҳисоботдир, бу ҳар қандай соғлом дунёда Глазгога йиғилган ҳукуматларни ўзаро келишмовчиликни дарҳол четга суриб, умумий келажагимизни сақлаб қолиш учун келишувга эришиш йўлида қатъият билан ишлашга мажбур қилади", деди "Greenpeace International" бош директори Женнифер Морган.

Бироқ глобал прогноз 2015 йилдаги Париж иқлим саммитидан бери яхшиланди, CAT ўшанда сиёсий қарорлар сайёрамизнинг 3.6 С га исишига олиб боради, деб хулоса қилган эди.

CAT ҳукуматларни 2030 йилга бориб иссиқхона газлари эмиссиясини камайтириш бўйича чекланган ўсиш бўлгани учун айблайди.

Унда айтилишича, АҚШ ва Хитойнинг эмиссияни соф нолга тушириш ҳақидаги янги ваъдалари ҳарорат кўтарилиши бўйича прогнозларни бироз яхшилаган. Аммо CAT иқлим ўзгаришини камайтириш бўйича ҳукуматларнинг аксарият режалари сифати жуда паст деган хулосага келди.

Нолга эришиш иссиқхона газлари чиқиндиларини иложи борича камайтиришни ва мавжуд эмиссияларни мувозанатлашни, масалан, атмосферадаги СО2 ни сўриб оладиган дарахтларни экишни тақозо қилади.

Глобал эмиссиянинг 90 фоизини чиқарувчи 140 дан ортиқ ҳукумат соф нолга эришишга ваъда берди.

Бироқ CAT айтишича, жуда оз ҳукуматлардагина мақсадга эришиш учун аниқ режа бор. У 40 та давлатнинг иқлим сиёсатини таҳлил қилиб, уларнинг оз қисминигина "мақбул" деб баҳолади. Камига, бу давлатларнинг эмиссиялардаги улуши ҳам жуда кичик.

"Агар уларнинг мақсадга етиш бўйича аниқ режаси бўлмаса ва 2030 йилга мўлжаллаган мақсади паст бўлса, соф ноль ҳақидаги ваъдалар қуруқ гап бўлиб қолади", дейди САТ ортидаги гуруҳлардан бири "Climate Analytics" бош директори Билл Хейр.

Ташкилот ваъдалар ва прогнозлар ўртасидаги тафовутнинг асосий сабаби кўмир ва газ қазиб олишнинг давом этишидир, деган хулосага келган.

Алдамчи тонг

Глобал иқлим ўзгариши

Сурат манбаси, Getty Images

Атроф-муҳит бўйича мухбир Мэтт МакГрат таҳлили

"Climate Action Tracker" ҳисоботи ушбу конференция бошланганидан бери ўсиб бораётган пуфакни тешиб юборди.

Бир неча кун давомида бир қатор кузатувчилар, жумладан, Халқаро энергетика агентлиги Ҳиндистон каби мамлакатларнинг эмиссияни нолга тушириш ҳақидаги ва бошқа турдаги қатор ваъдаларига ишониб, бу асрда кўтарилиши мумкин бўлган атмосфера ҳароратини 1.8С га туширмоқда.

Бу БМТ Атроф-муҳит конференцияси бошида эълон қилинган 2.7C га нисбатан катта яхшиланишдек туюлади.

Хўш, нега бундай бўлди?

Бунинг сабаби 2050 йилгача ноль даражада эмиссия чиқариш бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар эълон қилинганидир.

Глобал чиқиндиларнинг 90 фоизини ташкил этувчи 140 дан ортиқ мамлакат аср ўрталарида углерод нейтраллигига эришишга ваъда берди: Хитой 2060, Ҳиндистон 2070.

САТ маълумотларига кўра, бу мақсадлар "сохта умид" беради.

Мамлакатлар 2030 йилгача бажариш бўйича берилган ваъдаларга ишонилса, 2100 йилгача глобал ҳарорат 2.4С га кўтарилиши керак. Агар сиз АҚШ ва Хитойнинг узоқ муддатли мақсадларини ҳам ҳисобга олсангиз, ҳарорат 2.1С га кўтарилиши мумкин.

Агар ҳар бир мамлакат ўзининг узоқ муддатли ноль даража эмиссияга эришиш мақсадини амалга оширса, у ҳолда 1.8С ҳақиқатдан ҳам мумкин бўлади.

Аммо реаллик шуки, 2030 йилга мўлжалланган пухта ўйланган йўл харитасисиз бу узоқ муддатли мақсадларнинг аксариятига эришиб бўлмайди.

Шунинг учун бу ердаги музокарачиларнинг асосий эътибори мамлакатларнинг келгуси тўққиз йил ичида амалга оширадиган ҳаракатларига қаратилиши керак.

Саммитда келишилган ҳар бир битим кейинги ўн йиллик учун мустаҳкам ва ишончли йўлга эга бўлиши керак. Акс ҳолда, Глазго саммити ҳам муваффақиятсиз ҳисобланади.

COP26да нималар келишиб олинди?

Саммитда 197 та давлат рози бўладиган келишув бўйича музокаралар давом этмоқда. Аммо ўтган ҳафта бир қатор қўшимча битимлар эълон қилинди:

  • дунёнинг 100 дан ортиқ етакчиси 2030 йилгача ўрмонларни кесишни тўхтатиш ва бекор қилишга ваъда берди, улар орасида, Амазон тропик ўрмонлари жойлашган Бразилия ҳам бор.
  • АҚШ ва Европа Иттифоқи 2030 йилгача иссиқхона гази бўлмиш метан чиқиндисини камайтириш бўйича глобал ҳамкорликни эълон қилди - атмосферадаги метанни камайтириш глобал исишни тезда камайтиришнинг энг яхши усулларидан бири сифатида кўрилади.
  • 40 дан ортиқ давлат кўмирни босқичма-босқич истеъмолдан чиқаришга ваъда берди, аммо Хитой ва АҚШ каби дунёдаги энг йирик кўмир истеъмолчилари улар орасида эмас.
  • Ривожланаётган мамлакатларга иқлим ўзгаришига мослашиш ва улар кўрган зарар ва йўқотишларни енгишда ёрдам бериш учун маблағ бериш эълон қилинди, бироқ кўпчилик бу етарли эмаслигини айтмоқда.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek