Қизиқ: Кўп палов ейиш ҳам иқлим учун зиёнми? Ўзбекистон, ўзбеклар ва дунё Dunyo O‘zbekiston iqlim o‘zgarishi yangiliklar

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Нима қилса, иқлим камроқ ўзгариши борасида ҳаммамиз озми-кўпчи биламиз.
Парвозларни камайтириш, токли машинага ўтиш, камроқ гўшт истеъмол қилиш ва ҳоказо...
Аммо ҳали сиз билмаган нарсалар ҳам бор.
Дейлик, паловни озроқ ейиш ҳам бунинг йўлларидан бири.
Нега, дейсизми? Ҳамма муаммо гуручда...
Муҳим:
Алоқадор мавзулар:
1. Гуруч

Сурат манбаси, Getty Images
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ҳисоб-китобларига таянилса, дунё аҳолисининг ярмидан кўпи гуруч ейди.
Аммо гуручни етиштириш осон эмас.
Биринчидан, шолипояларни суғориш учун жуда кўп сув керак.
Иккинчидан, бунча кўп сув ердаги микроорганизмларнинг метан ишлаб чиқаришига олиб келади.
Метан эса, иқлимни карбонат ангидриддан кўра ёмонроқ ўзгартиради.
Инсон сабаб ҳавога чиқарилаётган иссиқхона газларининг 1-2 фоизчаси айнан шоличилик ҳисобига тўғри келади.
Янги шолипоялар учун яна ўрмонлар ҳам кесилиб кетади.
Натижада, ҳавога янада кўпроқ карбонат ангидрид чиқади.
Ҳозир дунё олимлари бу муаммога ҳам эътибор қаратишган.
Улар ҳосилдор ва камроқ сув талаб қиладиган шоли навлари устида бош қотиришаётир.
2. Интернетдаги қидирувлар

Сурат манбаси, Getty Images
Интернетдаги оддийгина бир қидирувингиз ҳам ҳавога бир неча грамм карбонат ангидрид чиқаради.
Бунга компьютерингиз ишлаши ва симсиз тармоғингизнинг қувват олиши учун сарфланган энергия сабаб бўлади.
Бир неча грамм карбонат ангидрид сизга жуда камдек туюлиши мумкин.
Аммо Ер юзида 5 миллиардга яқин интернет фойдаланувчиси борлигини ёдда тутинг.
Дунё YouTube видеоларини кунига бир миллиард соатга яқин ўйнайди.
Бунга қўшимча, Google нинг ҳам ўз видеоплатформаси бор.
Google ҳам бунга ўз серверларини янгиланувчи энергия билан қувватлаш, видеоларини томоша қилдириш билан ўз улушини қўшади.
Британиянинг Бристол Университети тадқиқотига кўра, 2016 йилда одамларнинг YouTube видеоларини кўришлари ҳавога 11.13 миллион тонна карбонат ангидрид чиқишига олиб келган.
Бу Глазго шаҳрига тенг майдондаги иссиқхоналар ҳавога чиқарган иссиқхона газлари миқдорига тенг рақамдир.
3. Сув омборлари

Сурат манбаси, Getty Images
Сув омборларини яратиш учун ерлар сувга бостирилади.
Оқибатда, сув остида қолган ўсимликлар ва бошқа тирик жонзотлар чиришни бошлайди. Ўзидан метан гази чиқаради.
Худди шолипоялардагига ўхшаш жараён юз беради.
Ванкувер-Вашингтон Давлат университетилик тадқиқотчиларга кўра, дунё бўйлаб ҳар йили инсон сабаб ҳавога чиқувчи иссиқхона газларининг 1.3 фоизчаси сув омборлари ҳисобига тўғри келади.
Бу - Канада ҳавога чиқараётган жами иссиқхона газлари миқдорига тенг рақам бўлади.
Аксарият сув омборлари ГЭСлар учун манба вазифасини ҳам бажаради.
Улар янгиланувчи, кам углеродли, қазиб олинувчи ёқилғи ўрнига ишлатиш мумкин бўлган электр энергиясининг асосий манбаси ҳам бўлишади.
Шу боис, бошқа томондан, сув омборларининг ўзлари томонидан ишлаб чиқарилган метан чиқиндиларининг ўрнини босишади.
4. Пишлоқ

Сурат манбаси, Getty Images
Пишлоқ - гўшт ва сут саноатида мол ва қўй гўштидан кейин энг кўп заҳарли газлар чиқарувчи учинчи йирик маҳсулот бўлади.
Ҳар бир ейилган пишлоқ килосига 13.5 кг карбонат ангидритга тенг заҳарли газнинг ҳавога чиқишига сабаб бўлади.
Пишлоқ товуқ, чўчқа, курка ёки салмон балиғидан кўра кўп иқлимни ўзгартиришга хизмат қилади.
Бижғиш жараёни сабаб, бир килограмм пишлоқ тайёрлаш учун 10 литрга яқин сут кетади.
Юмшоқ пишлоқлар камроқ сут талаб қилади, шу боис, теварак-атрофга зиёни унча кўп бўлмайди.
Сут саноати дунё бўйлаб инсон сабаб ҳавога чиқаётган иссиқхона газларининг 4 фоизчасига сабаб бўлади.
Сигирлар ва бошқа сут берувчи чорва моллари ҳавога карбонат ангидриддан ҳам ёмонроқ бўлган метан газлари чиқаришади.
5. Қизлар таълими

Сурат манбаси, Getty Images
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, хотин-қизлар таълим олишга тенг имконли бўлишса, бу - глобал иқлим ўзгаришига қарши кураш стратегиясини кўп томонлама кучайтиради.
Ўрта мактабни тўлиқ тамомлаган аёл бошланғичи билан кифояланганига қараганда камроқ бола кўради.
Туғилишнинг камайиши Ер юзи аҳолисининг ортишини камайтиради.
Бу эса, ўз навбатида, ҳавога заҳарли газларни чиқарувчи одамлар сонининг камайишига олиб келади.
Яхши таълим хотин-қизлардан ҳам иқлим масаласида фаол етакчиларнинг етишиб чиқишига йўл очади.
Тадқиқотларга кўра, парламентида аёлларнинг сони кўп бўлган давлатлар теварак-атроф муҳофазасига оид халқаро битимларга қўшилиш, ерларни асраш ва иқлим ўзгаришига оид қатъийроқ сиёсатга мойил бўлишади.
Барқарорлик масалалари бўйича олим, профессор Кимберлей Николаснинг айтишича, "хотин-қизларнинг таълим олиши ва жамиятдаги ўрнининг кучайиши Ер сайёраси учун жуда муҳим. Хотин-қизлар биргина иқлим ўзгариши боис бундай имкониятга эга бўлмасликлари керак. Чунки бу - улар ҳам яшашни истайдиган дунёдир".
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

















