Ўзбекистон президентининг икки танқидчиси ушланди

Ўзбекистон суди тўрт йилга озодликдан маҳрум этган Амон Юсупов

Сурат манбаси, podronbo.uz

Ўқилиш вақти: 7 дақ

Ўзбекистондаги podrobno.uz веб-нашри хабар қилишича, Ўзбекистондаги суд ижтимоий тармоқларда "Шерхон" тахаллуси билан танилган Амон Юсуповга тўрт йиллик қамоқ жазосини тайинлаш ҳукмини чиқарган.

У Ўзбекистон президентини ҳақорат қилишда айбдор деб топилган.

podrobno.uzнинг суд материалларига таяниб хабар қилишича, Амон Юсупов 2023 йил февралида TikTok ижтимоий тармоғида жонли эфирга чиққан, давлат раҳбари ва республика раҳбарияти шаънига ҳақоратли гапларни айтган.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб кетди ва ижтимоий тармоқларда кенг акс-садо берди, деб ёзади "Подробно.уз".

Ўша воқеадан кейин Амон Юсупов узоқ вақт мобайнида Ўзбекистондан ташқарида юрган.

Даставвал Туркияда, сўнг Озарбайжон ҳудудида.

podrobno.uz ёзишича, Амон Юсупов шу йил апрелида Озарбайжон ҳудудида қўлга олинган.

Iqtibos

Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари Амон Юсупов устидан суд қаерда бўлиб ўтганини маълум қилмадилар.

Суд Амон Юсупов ҳаракатларини Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 158-банди 3-қисмига мос жиноий ҳаракатлар деб баҳолаган.

Бу модда "Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш" деб номланади ва давлат раҳбарига нисбатан жиноий тажовузнинг турли шаклларини (ҳужум, жиноий буйруқ бериш, қотилликка суиқасд) кабиларни назарда тутади.

Судда Амон Юсупов айбига иқрор бўлган, омма олдида кечирим сўраган, бундан кейин бундай ҳаракатлар такрорланмаслигига ваъда берган.

Шу йил октябр ойида Тошкент вилояти маҳкамаси Оҳангаронда 18 ёшли йигитни икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгани хабар қилинган.

У Инстаграмда Президент Шавкат Мирзиёев фото сурати остига ҳақоратли сўзлар ёзиб қолдирган.

Уни ҳам суд Ўзбекистон Жиноят Кодексининг "Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш" бандида айбдор деб топган.

Туркия Президент Мирзиёев танқидчиси бўлган имомни яна ҳибс этди

Фазлиддин Парпиев

Сурат манбаси, YouTube/Karimberdi To'ramurod

Ўзбекистонни тарк этган имом Фазлиддин Парпиевнинг Фейсбукдаги саҳифасида хабар қилинишича, у Туркия хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

"Бугун соат тунги 2:30 да Фазлиддин Парпиев ўзи истиқомат қилиб келаётган Истанбулдаги уйидан, Туркия Миллий Истихбарот ташкилоти томонидан "Şafak operasyonu" билан босиб, олиб кетилди.

Демак нима экан, жим юрса ҳам ўз ҳолига қўйилмас экан.

Демак нима экан, мўминга бу дунёда омонлик йўқ экан.

Парпиев ойлар давомида Ўзбекистондан келган элчилар томонидан, Ўзбекистонга қайтмаса унинг учун ёмон бўлиши ҳақидаги гаплар билан шантаж қилинган.

Уни олиб кетиш учун Ўзбекистон маҳсус ҳодимлар юборган.

Ўзбекистон ҳукумати тарафидан юборилган ҳодимлар, Парпиевга

"Агар афв сўрасангиз енгиллик бўлади, терговга уйдан қатнайсиз" деган алдовлар билан кўп бора мурожаат қилган.

Парпиевнинг ота-онаси қариб қолганлиги, агар Ўзбекистонга қайтмаса уларга ва оиласига зуғум қилиниши ҳар сафар киноя ила эслатилган.

Аммо барча таклифлар жавобсиз қолган.

Бир ҳафта аввал ҳам Ўзбекистон вакилидан чақирув ва таҳдид қўнғироғи келган эди.

Аммо уринишлари самара бермаган эди", деб ёзилган Фазлиддин Парпиевнинг Фейсбукдаги саҳифасида 25 декабрда қолдирилган постда.

Фазлиддин Парпиев шу йил апрелида ҳам ҳибсга олинган, бир неча кунлик савол-жавобдан кейин қўйиб юборилган эди.

Фазлиддин Парпиевнинг ҳибсга олиниши Президент Шавкат Мирзиёев сиёсатига нисбатан танқидий видео эълон қилганидан кейин кузатилаяпти.

Ўшанда собиқ имом "Хитойга сотилган Ўзбекистон" сарлавҳаси билан видео эълон қилган эди.

26 декабрда Фейсбук саҳифасида "Фазлиддин Парпиев депортация марказига ўтгазилди. Эслатиб ўтамиз май ойида домланинг турк ватандошлиги бекор қилинган эди", дея хабар берилди..

Шу йил май ойида ўзбекистонлик таниқли уламо Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга яширинча экстрадиция қилинган, Тошкентдаги маҳкама октябр ойида уни этник ва диний адоват қўзғаш, диний материалларни ноқонуний ишлаб чиқариш ва тарқатиш каби бандларда айбдор деб топиб икки йил олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилган эди.

26 декабр. Мирзиёев президентлигининг тўққиз йилига сарҳисоб берди

Президент Мирзиёев мурожаати

Сурат манбаси, O'zbekiston prezidenti matbuot xizmati

Ҳар йили қиш мавсумида ўзбекистонликлар табиий газ ва электр қуввати муаммоларига дуч келадилар, ушбу вазият Президент Мирзиёев ислоҳотларини баҳолайдиган "барометр"га айланиб улгурганини ҳам оддий одамлар ва ҳам республика раҳбарияти яхши англайдилар.

Ана шу манзарада ҳозирча бу муаммоларни нега узил-кесил ҳал қилишнинг уддасидан чиқилмагани сабаблари Президент Мирзиёевнинг йиллик мурожаатида тилга олинди.

26 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти ва халқига мурожаатини эълон қилди.

Алоқадор мавзулар

Президент Мирзиёев 2025 йил мураккаб келганини айтди.

Шунга қарамасдан, Ўзбекистон Ялпи Ички маҳсулотини 145 миллиарддан оширишга эришган.

"Эътибор беринг, бундан тўққиз йил олдин иқтисодиётимиз ҳажмини 100 миллиард долларга етказиш биз учун жуда катта марра бўлиб кўринарди. Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 миллиард доллардан ошди. Бундай юксак натижалар халқимизнинг, барчамизнинг қандай улкан ишларга қодир эканимизни яққол намоён этмоқда", деди Президент Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти икки йил олдин "Ўзбекистон-2030" стратегиясини қабул қилаётганда ЯИМни 160 миллиардга етказиш мўлжаллангани, аммо бу маррага 2026 йилнинг ўзида эришилганини айтди.

Шундан келиб чиқиб "Ўзбекистон-2030" стратегиясига ўзгартириш киритилади, 2026 йилги ЯИМ ҳажмини 167 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда.

Ўзбекистон раҳбари мамлакат аҳолиси 38 миллион кишидан ошганига бир неча марта тўхталди.

"Юрт ободлиги, аввало, маҳалладан бошланади. Айнан маҳалладаги йўл, сув, электр ва транспорт таъминоти, боғча, мактаб ва оилавий поликлиникадаги шарт-шароитларга қараб, одамлар ислоҳотларимизга баҳо беради", деди Президент Мирзиёев.

Шу муносабат билан Президент Мирзиёев 2026 йилни "Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили" деб эълон қилди.

"Мақсадимиз аниқ: яқин йилларда даромади ўртадан юқори мамлакатлар қаторига кириш", деди Ўзбекистон раҳбари.

Iqtibos

Президент Мирзиёев Ўзбекистонда қашшоқликни тугатишнинг ўзининг устувор вазифаларидан бири деб билади, бу йўлда ҳаракатлар бошланган.

2025 йиил сарҳисобига бағишланган президент мурожаатида айтилишича, 2025 йили 5 миллион ўзбекистонлик даромадли бўлган, Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 5,5 фоиздан 4,9 фоизгача тушган.

Қарийб 1,5 млн эҳтиёжманд аҳоли камбағалликдан чиққан, илк бор 1435 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айланган.

Камбағал оилаларга мансуб 168 минг нафар бола давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинган.

Президент Мирзёев айтишича, кредит, субсидия, компенсация каби 100 дан зиёд хизмат орқали ижтимоий ҳимоя янги тизимининг йўлга қўйилгани ва бу тизим "маҳалладаги еттилик"нинг ўзига берилгани натижасида 8,5 миллиондан зиёд одам камбағалликдан чиққан, ишсизлик икки карра қисқарган.

"Натижада уч йил олдин камбағалликни 2026 йил якунига қадар икки карра қисқартириш бўйича олган маррамизга шу йилнинг ўзида эришдик", деди Президент Мирзиёев.

"Бу йил 188 та маҳалладаги 715 минг аҳоли яшайдиган хонадонларга биринчи марта тоза ичимлик суви кириб борди, яна 2 миллион 300 мингга яқин аҳолининг сув таъминоти яхшиланди", деди Президент Мирзиёев.

25 декабр. Ўзбекистон дайжест: Иккинчи АЭС, 40 минг долларлик иш ўрни ва шифокорлар танқислиги

Sog'liqni saqlash vaziri hisobot bermoqda

Сурат манбаси, Oliy Majlis Qonunchilik palatasi

Ўзбекистонда иккинчи атом станцияси қурилиши муҳокама қилинмоқда.

Фориш туманида ўтган жамоатчилик эшитувида «Ўзатом» агентлиги раҳбари Азим Ахмедхаджаев мамлакатда иккинчи йирик атом электр станцияси барпо этилиши мумкинлигини билдирган. Унинг айтишича, ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган, аммо ўрганилган ҳудуд ва электр энергиясига талабнинг ортиши келгусида лойиҳани кенгайтиришга асос бўлиши мумкин.

Ахмедхаджаев таъкидлашича, агар давлат раҳбарияти тақдим этилган таҳлилий маълумотлар асосида қарор чиқарса, агентлик бу йўналишда қўшимча ишларга киришади. "Бугунги кунда ўрганилган майдон бундай имкониятни кўрсатмоқда" - деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кичик АЭС учун котлован қазиш бошлангани ва қурилиш босқичига ўтилгани ҳақида хабар берилган эди. Лойиҳага кўра, энергия блоклари 2029–2035 йилларда ишга туширилиши режалаштирилган. Мутасаддиларнинг фикрича, кичик ва йирик станцияларни бирга жойлаштириш орқали электр энергияси ишлаб чиқаришда энг самарали вариантга эришиш мумкин.

Алоқадор мавзулар:

Кўмир таъминотда пора олган мансабдорлар ҳибсга олинди

Наманган вилоятидаги "Кўмир таъминот" корхонаси филиал раҳбарининг илгари судланган ўринбосари ва унинг шериги пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, улар фуқаро туман кўмир омбори раҳбари лавозимига тайинланиши ҳамда омборга келадиган кўмир вагонлари сонини ошириш эвазига 40 минг доллар талаб қилган.

6 декабрь куни улар сўралган пулдан 25 минг долларни воситачи орқали олган, шундан сўнг фуқаро омбор бошлиғи этиб тайинланган. Кейинчалик қолган 15 минг доллар ҳамда қўшимча 30 та вагон юбориш учун 7 500 доллар "улуш" сўралган. Жами 22 500 долларни олаётганда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. ДХХ таъкидлашича, кўрилган чоралар натижасида аҳолига кўмирни ўз вақтида ва имтиёзли нархларда етказиб бериш таъминланган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил ноябрда "Кўмир таъминот"нинг Тошкент вилояти филиал раҳбари ишга жойлашишда ёрдам эвазига 50 минг доллар олаётганда ушланган эди. Шунингдек, Самарканддаги омбор мудирлари 2 минг тоннадан ортиқ кўмирни талон-торож қилгани аниқланган.

O'zbekiston
Rasmiy
Poliklinika va shifoxonalarda 12,6 ming shifokor yetishmayapti.
Asilbek Xudayarov
Соғлиқни сақлаш вазири

"Поликлиника ва шифохоналарда 12,6 минг шифокор етишмаяпти"

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 23 декабр кунги мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худояров депутатларга тизимдаги муаммолар ҳақида маълумот берди. Вазирнинг айтишича, профилактик кўриклар сони ошгани ва тез тиббий ёрдам хизмати модернизация қилингани натижасида стационарларга тушаётган юклама камайган.

"Бироқ асосий муаммо - кадрлар таъминоти. Ҳозирда поликлиника ва шифохоналарда 112 минг штатдан 12,6 минг шифокорлик ўрни бўш. Бирламчи бўғинда 3000 та оилавий шифокор етишмайди. Ҳудудларда тор соҳа мутахассислари - педиатр, гинеколог, ревматолог ва рентгенологлар ҳам кам", - деган вазир ўз ҳисоботида.

Шифокорларни чекка ҳудудларга жалб қилиш учун мажбурий чоралар эмас, балки моддий рағбатлантириш механизмлари кучайтирилади дея таъкидлаган вазир. KPI тизими жорий этилиши билан оилавий шифокорларнинг ойлиги 11 миллиондан 21 миллион сўмгача, ҳамшираларники эса 10 -12 миллион сўмгача ошиши мумкин.