Пул қадрсизлангани эронликларни оёққа турғазди

Дўкондор ва савдогарлар иқтисодий шароитдан норози бўлиб кўчага чиқдилар. Tehran, 29 December 2025.

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Якшанба куни Теҳрон шаҳридаги дўкондорлар бошлаган норозилик намойишлари бутун мамлакатга тарқалди, Эрон миллий валютаси Риял қадрсизлангани одамлар ҳаётини оғирлаштирган.

31 декабр куни Эрон ҳукумати кутилмаганда дам олиш куни эълон қилди.

Мусулмон мамлакат Эронда одатда пайшанба ва жума дам олиш кунлари, аммо чоршанба куни ҳордиқ куни деб эълон этилганини расмийлар норозилик намойишлари билан боғлаётганлари йўқ.

28 декабр куни Эрон Риялининг АҚШ долларига нисбатан нархи кескин тушиб кетиши Теҳроннинг машҳур бозори - Бозори Бузургдаги мобил телефонлар ва техника моллари билан савдо қиладиган дўкондорларни ғазаблантирди.

Улар дўконларини ёпиб норозилик намойиши уюштирдилар.

Шу кеча-кундузда Эронда 1 АҚШ доллари 1 миллион 420 минг Эрон Риялига тўғри келаяпти.

Бундан бир йил олдин 1 доллар 830000 Риял атрофида эди.

Пойтахт Теҳронда бошланган протестлар мамлакатнинг бошқа шаҳарларига ҳам кузатилгани аниқланди.

Би-би-си Форс хизмати ҳақиқий эканини тасдиқлаган намойишлар видеолари Эроннинг Караж, Ҳомидон, Қешм, Малард, Исфаҳон, Керманшоҳ, Шероз ва Язд шаҳарларида тасвирга олингани аниқланди.

Эрон ҳукумати "протестларни тан олишини", уларни "ҳатто овозларини баланд оҳангда гапираётган бўлсалар ҳам тинглаши"ни айтди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Президент Масъуд Пезешкиён Эрон Марказий Банки раиси Муҳаммадризо Фарзин истеъфосини қабул қилди.

Ўрнига собиқ иқтсодиёт ва молия вазири Абдулносир Ҳимматийни тайинлади.

Ўзининг Х(собиқ Твиттер)даги саҳифасида Президент Пезешкиён Эрон Ички ишлар вазирига намойишчилар "вакиллари" билан учрашиш ҳамда "муаммоларни ҳал қилиш ва масъулиятли чора кўриш" буйруғини бергани ҳақида ёзди.

31 декабр куни Эрон Бош прокурори Муҳаммад Мувоҳидий-Озод норозилик чиқишларини тартибсизликларга айлантириш оқибатларидан огоҳлантирди.

Бош прокурор сўзларига кўра, норозликни изҳор этиш қонуний, аммо хавфсизликни издан чиқариш уринишларига нисбатан шафқатсиз чора кўрилади.

Норозилик намойишларига Эрондаги йирик университетлар талабалари ҳам қўшилдилар.

Мухбирларнинг ёзишича, декабр ойининг охирги кунларида Эрон учун хос бўлмаган ҳаво ҳарорати совиши кузатилган, ҳарорат Целсий бўйича 10 дан тушиб кетган.

Ҳукумат ҳаво совуқлиги ва энергияни асраш мақсадида мактаблар, банклар ва давлат ташкилотларини ёпишга қарор қилганини айтди.

Iqtibos

Ғарбнинг бир неча ўн йиллик иқтисодий жазо чоралари Эрон иқтисодиётини оғир аҳволга солиб қўйган.

Шу йил сентябрида БМТ 10 йил илгари олиб ташланган Эронга қарши халқаро санкцияларни яна қайта тиклади, бу Теҳроннинг ҳарбий мақсадни кўзлаган ядровий дастурини қайта тиклашга урингани учун деб айтилди.

Эрон масаласи 29 декабр куни Флоридада ўтган АҚШ Президенти Доналд Трамп ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ўртасидаги музокара кун тартибида ҳам бўлди.

Икки раҳбар иштирокидаги матбуот анжуманида Президент Трампдан Эрондаги режим алмашишини қўллаб-қувватламаслиги ҳақида сўрашди.

У бу саволга ҳа ёки йўқ деб жавоб беришдан бош тортди, бироқ шундай деди:

"Уларда роса кўп муаммолар бор: улкан инфляция, иқтисодиёти касодга учраган, уларнинг иқтисодиёти яхши эмас. Ва мен одамлар хурсанд эмаслигини биламан".

Видео тагсўзи, Eron: Namoyishlar 3 kundan beri tinmayapti

Агар Эрон баллистик ракета қайта қурса ёки ядровий дастурини қайта тикламоқчи бўлса, Исроилнинг яна Эронга ҳаво зарбаларини дастаклаши мумкинлигини айтди АҚШ Президенти Трамп.

2025 йил июнидаги Исроил ва Эрон ўртасидаги 12 кунлик уруш пайти АҚШ Эроннинг асосий уранни тўйинтириш иншоотларига зарба берган эди.

Эрон уранни тинчлик мақсадида бойитаётганини айтади.

Эрон Олий руҳоний раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳаменеи такрор-такрор, Исроил ҳукумати ўша уруш пайти Эронда оммавий намойишлар келиб чиқади ва режимни ағдаради деб умид қилганди, деб айтади.

"Улар кўчаларда ғалаёнларга гижгижламоқчи бўлдилар... Бироқ одамлар душман таъсирига тушмадилар", деб айтди Оятуллоҳ Али Ҳаменеи сентябр ойида.