Эрон Американинг юзига 'қаттиқ тарсаки' туширдими?

Эрон Олий руҳоний раҳбари

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 13 дақ

Оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон ҳам Исроил ва ҳам "Америка режими" устидан ғалаба қозонганини иддао қилди, мамлакатини табриклади.

Эрон Олий раҳбари Исроил билан оташкесимдан кейин илк бор видео мурожаат билан чиқди.

У сўнгги бор 18 июн куни номаълум бир жойдан телевизион орқали мурожаат қилган, аммо бир ҳафтадан ошиқроқки, қаерда экани номаълум қолаётганди.

Бугун кун аввалида Исроил оммавий ахборот воситалари ҳам ўзларининг эътиборларини худди шу саволга қаратишган.

Бугунги видео мурожаатидан аввал Оятуллоҳ Али Хоманаий ўзининг X(аввалги Twitter) тармоғида ҳам устма-уст баёнотлар билан чиқди.

Эроннинг ҳам Исроил ва ҳам "Америка режими" устидан ғалаба қозонганини ёзди, мамлакатини табриклади.

Унинг айтишича, "сионист режимнинг буткул яксон этилишини билгани учун ҳам Америка ушбу урушга кирган".

Хоманаий ўз фикрида давом этаркан, АҚШ "мазкур урушда бирор бир ютуққа эришмагани", унда Эрон "ғолиб" чиққани ва "Американинг юзига қаттиқ тарсаки туширганлиги"ни иддао қилди.

Исроил ва Эрон можароси фонида АҚШ президенти Оятуллоҳнинг "қаерда эканлигини аниқ билишларини айтган.

Унинг "осон нишон" бўлса-да, лекин "у ерда хавфсиз" эканлигини айтган.

Шундай дейиш билан бирга, Дональд Трамп "сабрлари тугаб бораётгани" билан ҳам огоҳлантирган, Эронни "шартсиз таслим бўлиш"га ҳам чақирганди.

Исроил ва Эрон ўртасидаги оташкесимдан кейин, кеча, чоршанба куни эса, АҚШ президенти "бошбошдоқликка етаклаши"изоҳида Эронда режим ўзгаришини истамаслиги, можаронинг "тинчиши"ни хоҳлашини ҳам таъкидлаганди.

Эрон Олий раҳбари ўзининг видео мурожаатида ҳам Америка Қўшма Штатлари ўзларининг ядровий иншоотларига ҳужум қилиб, жиддийроқ бирор бир нарсага эриша олмагани, нималар бўлганини бўрттирганини даъво қилган.

У "Таслим бўлиш", деган сўз ўзларининг лўғатларида йўқлигини баён қилган.

Трампнинг даъватига ишора қилиб, "Эрон каби буюк давлат ва халқ учун таслим бўлиш ҳақила гапиришнинг ўзи ҳақорат" эканини таъкидлаган.

У Эрон халқининг "бирдамлиги"ни ҳам олқишлаган.

Оятуллоҳ Али Хоманиайнинг айтишича, Американинг ҳужумлари ҳеч қачон ядровий таҳдид эмас, балки Эроннинг таслим бўлишига қаратилган бўлган.

Қарийб икки ҳафтача давом этган Исроил-Эрон можароси вақтида Эрон Олий руҳоний раҳбарининг ўз оиласи билан бункерда жон сақлаб турганига оид хабарлар ҳам бўй кўрсатган.

Эрон Олий раҳбарининг бугунги видео мурожаатида қилган даъволарига АҚШ томонининг муносабати ҳалича маълум эмас.

Американинг ҳужумлари Эроннинг ядровий объектларига қанчалик жиддий зиён етказганига оид саволлар ҳануз кун тартибида, сўнгги можарода ким ғолиб чиққани ҳам ҳар уч томоннинг ғолиблик даъволари манзарасида чигаллигича қолаётган мавзу бўлади.

Мўрт экани айтилаётган эса-да, учинчи кундирки, бугун ҳам Исроил ва Эрон ўртасидаги оташкесим ҳануз амалда.

Худди шу оташкесимдан фойдаланиб, Эрон Олий раҳбари ҳам энди кенг жамоатчиликка ошкора кўриниш бериши мумкин, деган хабарлар ҳам йўқ эмас.

АҚШ президенти Дональд Трамп Social Truth да Британия вақти билан соат 13:00 да Пентагон муҳим янгилик билан чиқиши ҳақида ёзган.

АҚШ Мудофаа вазири Пит Хегсет АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари юзасидан матбуот анжумани ўтказган.

Унинг айтишича, АҚШнинг Эронга берган зарбалари "тарихий" даражада муваффақиятли бўлган.

Пентагон раҳбаридан сал аввал Эрон Олий раҳбари видео мурожаат билан чиққан ва Америка томони ўзининг ютуғини "бўрттириб кўрсатаётганлиги"ни баён қилганди.

24 июн: Трамп сулҳ бузилгани учун Исроил ва Эрондан норозилигини билдирар экан, ҳақоратомуз сўз ишлатди. Видео
Вашингтондан

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Вашингтондан

Трамп сулҳ бузилгани учун Исроил ва Эрондан норозилигини билдирар экан, ҳақоратомуз сўз ишлатди.

"Бу икки давлат ҳам нима қилишаётганини ўзлари билишмаяпти", деди Трамп ва орада ҳақоратомуз сўз ишлатди. Шундан сўнг Трамп Натаняҳу билан телефон орқали хабарлашгани бизга маълум бўлди. Суҳбат тафсилотлари кутилмоқда.

Исроил мудофаа вазири Доналд Трамп ва Қатар воситачилигидаги келишувга рози бўлганидан икки соат ўтиб, Эронни сулҳни бузганликда айблади.

Эроннинг сулҳни бузишига жавобан, мудофаа вазири Исраэль Кац Теҳрон марказидаги режим нишонларига қарши шиддатли зарбалар беришини ваъда қилди.

Бир неча дақиқа олдин Исроил Эрондан учирилган ракеталарни аниқлаганини маълум қилди – Теҳрон ракета отганини рад этди.

Эрон аввалроқ Исроил ҳам сулҳга риоя қилса, ўзлари ҳам уни ҳурмат қилишларини айтган эди.

BBC Форс мухбиримизнинг ёзишича, ўтган тун Теҳрон учун можародаги энг оғир тунлардан бири бўлган, Исроилда эса расмийлар тўрт киши ҳалок бўлганини айтишмоқда.

Бу ҳодиса Эроннинг ўтган ҳафта охирида ядровий объектларига қилинган зарбаларга жавобан АҚШ ҳарбий базасига ракета учирганидан сўнг содир бўлди – Қатар барча ракеталар тутиб қолинганини билдирди.

Эрон барибир ядро қуроли ярата оладими - тафсилотлари учун видеомизни томоша қилинг:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

23.06.2025: Эрон Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига ракеталар отди, Баҳрайн одамларни панага яширинишга чақирди (Видео)
Ижтимоий тармоқларда Эрон ракеталари уриб туширилаётгани фото ва видеолари тарқалмоқда

Сурат манбаси, t.me/ClashReport

Сурат тагсўзи, Ижтимоий тармоқларда Эрон ракеталари уриб туширилаётгани фото ва видеолари тарқалмоқда

Матбуот ва гувоҳлар хабар беришича, Эрон Қатардаги АҚШ ҳарбий базасига ракеталар отди.

Баҳрайнда ҳам ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш сиреналари янгради, Ички ишлар вазирлиги одамларни пана жойга яширинишга чақирди.

Қатарнинг "Ал-Адайд" деган жойида АҚШ етакчилигидаги ҳарбий коалиция кучларининг операцион маркази жойлашган.

23 июн куни АҚШнинг Қатардаги элчилиги ўз фуқароларини бомбапаноҳларга яширинишга чақирди, "ишончли таҳдид" мавжудлигидан огоҳланатирди.

Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ҳам Қатарда бўлиб турган британларни хавфдан огоҳлантирди.

Эрон давлат телевидениеси минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига қарши қаратилган "Башорат ал-Фатҳ" деб номланган операция бошланганини эълон қилди.

АҚШ ҳужумларига жавобан Эрон Исломий Инқилоб қўриқчилари Қатардаги "Ал-Адайд" авиабазасига ракета зарбаси берилганини хабар қилдилар.

Ижтимоий тармоқларда Қатарга отилган Эрон ракеталари уриб туширилаётгани фото ва видеолари тарқалмоқда.

Қатар ҳукумати Эрон ракета ҳужумини қоралаб баёнот тарқатди.

Қатар Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мажид ал-Ансорий Х(собиқ Твиттер)да шундай пост қолдирди:

"Биз буни Қатар давлати суверенитети, ҳаво макони, халқаро ҳуқуқ ва БМТ низомининг очиқчасига поймол этилиши деб кўрамиз".

Қатар воизига кўра, мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизими ҳужумларни издан чиқарган ва Эрон ракеталари уриб туширилган, база олдинроқ эвакуация қилинган.

"Ҳужум оқибатида жароҳатланиш ёки инсоний талофат бўлмаганини тасдиқлаймиз", деди Қатар Ташқи ишлар вазирлиги сўзчиси.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Путин Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди, Эрон тўйинтирилган уранини яширганми?

Президент Путиннинг Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан учрашуви

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Президент Путин Эронга ҳужумни бесабаб тажовуз деб таърифлади

23 июн куни Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Москвага етиб борди.

"Теҳрон Эронга нисбатан АҚШ агрессиясини кескин қоралаган Москва мавқеъини қадрлайди", деди Эрон ташқи ишлар вазири Москвага қўнганидан кейин.

Хабарларга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Россия Президенти билан "умумий қаршиликлар ва таҳдидларга тааллуқли жиддий ва муҳим" мулоқот қилмоқчи эканини айтган.

Россия АҚШнинг Эрон ядровий иншоотларига ҳужумларини қоралади, Россиянинг БМТдаги элчиси, "Америка Пандора қутисини очиб юбоди", деди.

Би-би-сининг Москвадаги муҳаррири Стив Розенберг ёзишича, агар Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи Путин билан учрашса, у, ҳойнаҳой, Кремл раҳбаридан кучли далда сўзларини олади.

Аммо Москвадан ҳарбий ёрдам олиши даргумон.

"Чунки ҳозир Россиянинг энг устувор вазифаси бу - Украина. Тўғри, Россия билан Эрон стратегик шериклик битимига эга. Лекин бу мудофаа битими эмас ва Москва зиммасига Эронни ҳарбий қўллаб-қувватлаш мажбуриятини юкламайди", деб ёзади мухбиримиз.

"Ўтган ҳафта Путин Эрон Москвадан ҳарбий кўмак сўрагани йўқ деди ва унинг ушбу баёноти бирор бир кўмакка шошилмаётгани аломати эди. Кремл ҳам Эрон ва ҳам Исроил билан яхши алоқаларни сақлашга ҳаракат қилиб келади ва Доналд Трамп билан яхши ишчи муомаласини йўлга қўйди", деб ёзади Би-би-сининг Москвадаги муҳаррири Стив Розенберг.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи 23 июн куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга мактуб йўллади.

Iqtibos

Сурат манбаси, .

Бу мактубда АҚШнинг Эронга ҳужумларини зудлик билан в қаттиқ қоралаш сўрлади.

"Беаммаллик нафақат инқирозни кучайтиради, балки глобал хавфсизликни янада ёмонлаштиради", дейилади мурожаатда.

22 июн куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШнинг Эрон ядровий ҳужумлари муносабати билан йиғилиш ўтказди.

Унда Эрон АҚШни "тўқиб чиқарилган ва бемантиқ сабаб билан Эронга қарши уруш очиш"да айблади.

Кремлда Арақчини қабул қилган Россия Президенти Владимир Путин Эронга қарши "бесабаб тажовуз"(неспровоцированная агрессия)ни қоралади.

"Эронга қарши бесабаб тажовуз ортида ҳеч қандай асос ва ҳеч қандай оқлов йўқ", деди Президент Путин.

Мухбирлар ўз баёнотида, на Исроилнинг, на АҚШнинг номини тилга олмаганига эътибор қаратдилар.

"Биз ўз тарафимиздан Эрон халқига ёрдам кўрсатиш ҳаракатларини кўраяпмиз", деди Россия президенти.

Эрон ҳарбийлари : АҚШ базалари энди қонуний нишонимиз бўлди

Эрон ҳарбийларига кўра, АҚШнинг ядровий объектларга ҳужумлари Эрон қуролли кучлари учун қонуний нишонлар доирасини кенгайтирди.

Эроннинг марказий ҳарбий қўмондонлиги — "Ҳотам ал-Анбиё" матбуот котиби Иброҳим Зулфиқорий видео баёнот тарқатди, унда АҚШ ўз ҳаракатлари учун оғир оқибатларга тайёр бўлсин, деди.

"Жаноб Трамп, қиморбоз, сиз бу урушни бошлашингиз мумкин, лекин уни биз тугатамиз", — деди Зулфиқорий инглиз тилида ёзиб олинган видеомурожаатида.

Эрон ва Исроил ҳаво ва ракета зарбалари алмашар экан, дунё АҚШнинг ядровий объектларга уюштирган ҳужумига Эрон қандай жавоб қайтаришини кутмоқда. Трамп бу ҳужум Эрон ҳукумати ағдарилишига олиб келиши мумкин деди.

Сунъий йўлдош тасвирлари 21 июн куни Эроннинг Фордо ядровий иншоотига қилинган ҳужум жуда катта зарар етказганини ёки уни бутунлай йўқ қилганини кўрсатган. Бу завод ер остида жойлашган бўлиб, уран бойитиш центрифугалари сақланар эди. Аммо мутахассислар унинг аниқ ҳолати ҳали тасдиқланмаган демоқдалар.

Трамп ўзининг Truth Social платформасида шундай ёзди:

"Эрондаги барча ядровий объектларга улкан зарар етказилди. Энг катта зарар ер остида рўй берди. Нишонга тўғри урилди!!!"

Трамп аввалроқ Эронни жавоб зарбасидан воз кечишга чақирган ва ҳукумат "энди тинчликка эришиши керак", акс ҳолда келгуси ҳужумлар "анча кучли ва осон" бўлишини айтган. Бу эса Яқин Шарқдаги можаро янада авж олишига оид хавотирларни кучайтирди.

АҚШ Қўшма штаблар қўмиталари раиси генерал Дэн Кейннинг маълум қилишича, АҚШ 75 та аниқ йўналтирилган бомба, жумладан, ер ости бункерларини вайрон қиладиган бомбалар ва икки юздан ортиқ Tomahawk ракеталари билан Эроннинг учта ядровий объектига ҳужум қилинган.

Халқаро атом энергияси агентлиги (IAEA) АҚШ ҳужумларидан сўнг ҳеч қандай радиация даражаси ошмаганини маълум қилди.

Агентлик раҳбари Рафаэл Гросси CNNга берган интервюсида ер остидаги зарарни баҳолаш ҳали мумкин эмаслигини айтди.

Reuters агентлигига маълум қилган юқори лавозимли Эрон манбасининг айтишича, ҳужумдан олдин Фордодаги юқори даражада бойитилган ураннинг кўп қисми бошқа жойга кўчирилган. Ҳозир бу маълумотни мустақил равишда тасдиқлаш имконсиз.

Теҳрон ўзининг ядровий дастури фақат тинч мақсадларга қаратилганини таъкидлар экан, АҚШ ҳужумидан сўнг Исроилга ракета зарбаси берди. Бу зарбалар Тел-Авивда кўплаб одамларни яралади ва биноларни вайрон қилди.

Бироқ Эрон ҳозирча ўзининг асосий жавоб чоралари — АҚШ базаларига ҳужум қилиш ёки Ҳурмуз бўғозидан ўтадиган жаҳон нефтининг 20 фоизи йўлини тўсиш — амалларига қўл урмади.

Ҳурмуз бўғозини тўсишга уриниш жаҳон нефти нархларини осмонга чиқариши, глобал иқтисодиётни издан чиқариши ва Баҳрайнда жойлашган АҚШнинг бешинчи флоти билан тўқнашувга олиб келиши мумкин.

Душанба куни нефть нархлари январдан бери энг юқори даражага кўтарилди. Brent нефти фючерслари 1.11 долларга ёки 1.44% ошиб, баррели 78.12 долларга етди.

АҚШнинг West Texas Intermediate нефти эса 1.08 долларга ёки 1.45 фоиз кўтарилиб , 74.87 долларни ташкил қилди.

23 июн куни Исроил яна Фордога ҳужум қилди.

Эрон телевидениеси Исроил ҳужумлари бошланган 13 июндан буён Эрондаа ҳалок бўлган инсонлар сони "500 атрофида" одам ҳалок бўлди, 3000 дан ортиқ киши яраланди деб хабар тарқатди.

АҚШда жойлашган мустақил инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотларига кўра, Эронда ҳалок бўлганларнинг сони расман эълон қилинганидан икки баравар кўп.

Financial Times: тўйинтирилган уран масаласи очиқ

Cунъий йўлдошдан олинган фото суратларда Фордо иншоотида ҳосил бўлган ёриқлар кўринади

Сурат манбаси, MAXAR

Сурат тагсўзи, Cунъий йўлдошдан олинган фото суратларда Фордо иншоотида ҳосил бўлган ёриқлар кўринади

Лондонда нашр этиладиган Financial Times газетаси, Эроннинг ядровий дастури йўқ қилиндими ёки топиб олиш мушкул кичик, махфий объектларда яширилганигача қолаяптими, деган саволга жавоб топишга уринди.

Financial Times ёзишича, жавоб ядро қуролини тайёрлашга яқин даражагача - 60 фоизгача тўйинтирилган 408 килограмм ураннинг тақдирига боғлиқ.

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио, Эрон бойитилган уранни бошқа жойга кўчиришга ҳаракат қилганми ёки йўқлигини "ҳали бир неча кун ҳеч ким билмаслиги"ни тан олган.

Марко Рубио Эрон уранни бошқа қаердадир яширганигаа шубҳа қилишини айтган.

"Ҳозир бирор нарсани кўчириб ўтқазиш имконсиз. Юк машинаси ҳаракатланиши билан исроилликлар буни сезиб қолишади, нишонга олишади ва йўқ қиладилар", деган Марко Рубио.

Эрон ҳукуматидаги Financial Times манбаси, "бойитилган уранни бу объектларда (Фордо, Исфаҳон ва Натанз) сақлаш гўллик бўлган бўларди. Уранга шикаст етгани йўқ", деб айтган.

Исроил жосуслик хизмати Моссадда Эрон бўйича мутахассис бўлиб ишлаган собиқ ходим Сима Шайн Эрон тўйинтирилган уранни бошқа жойга яширганига ишонишини айтган.

"Уларда қаердадир кўп тўйинтирилган уран бор ва улар айрим илғор центрифугаларни бир куни келиб ядровий ускуна яратиш мақсадида бошқа жойга кўчирганлар. АҚШ баёнотларига қарамасдан, дастур тўла йўқ қилингани йўқ", деган Британия газетасига Сима Шайн.

Рўзнома билан суҳбатда исроиллик расмийлардан бири, Теҳрон ўз уран захираларининг ҳеч қурса бир қисмини яширишнинг уддасидан чиққан, деб айтган.

Бироқ Исроил ўтган ҳафта камида 11 Эрон ядровий олимини ўлдирганидан кейин Эроннинг "эффектив, кичик ядро қуролини ясаши қийин бўлади, деб айтди бу расмий.

19 июн. "Исроил-Эрон низосининг кенгайиши ҳеч ким ўчиролмайдиган ёнғинга айланиши мумкин"

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Исроил Эрон урушигаа бағишланган учрашуви

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жиддий музокараларга қайтишга чақирди

20 июн куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши Исроил билан Эрон ўртасидаги можарога бағишланган мажлисга йиғилди.

Мажлисни очар экан, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ушбу низонинг давом этиши билан дунё инқироз томон "пойгалашаётгани"дан огоҳлантирди.

"Ушбу низонинг кенгайиши ҳеч ким назорат қилолмайдиган ёнғинга ўт қўйиши мумкин", деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш.

Жаноб Гутерриш ушбу можаронинг маркази "ядро масаласи" эканига ишонишини айтди.

"Эрон такрор-такрор ядровий қуролга интилмаётганини таъкидлаб келади. Лекин бу ерда ишонч бўшлиғи мавжудлигини тан олайлик", деди у.

"Мен жангни тўхтатишга ва жиддий музокараларга қайтишга чақираман", деди БМТ бош котиби.

Эрон ташқи ишлар вазири БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида чиқиш қилди

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроилнинг кутилмаган ҳужуми "ғазаблантирадиган агрессия", "БМТ низомининг қаттиқ бузилиши", деди Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи.

Европа ташқи ишлар вазирлари 20 июн куни Женевада Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи билан музокарага йиғилдилар.

Вазирлар учрашувидан олдин Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида нутқ сўзлади.

Исроилнинг Женевадаги БМТ элчиси Дэниел Мерон Эрон ташқи ишлар вазирига минбар берилишига қарши чиқди.

Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи ўз нутқида, Исроилнинг Эронга ҳужуми "инсоният цивилизациясида тарихий лаҳза", бу пайтда мамлакатлар халқаро қонунчилик учун туриб беришлари керак, деди.

Исроил АҚШ билан Эроннинг ядровий қобилияти борасида кечаётган "дипломатик жараённинг қоқ ўртасида" ҳужум қилди, бу жараён "истиқболли" эди, деди жаноб Арақчи.

Исроилнинг кутилмаган ҳужуми "ғазаблантирадиган агрессия", "ушбу кенгаш белгилаб берган стандартлар" асосидаги "БМТ низомининг қаттиқ бузилиши", деди ташқи ишлар вазири.

Жаноб Арақчи БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан кейин учрашиши мўлжалланган Британия, Франция, Германия ташқи ишлар вазири ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат идораси раҳбари билан музокарада Исроил-Эрон можаросини тўхтатиш ва Эроннинг ядровий қобилиятлари борасида дипломатик мулоқотларга қайтиш масалаларини муҳокама қилиш мақсад қилинган.

Би-би-сининг Женевадаги мухбири Иможен Фоулкс ёзишича, ҳозирча икки тараф ҳам ўз айтганида турипти: Исроил ҳали ўз мақсадимизга етганимиз йўқ ва ҳужумларимизни давом эттирамиз, дейди.

Эрон эса, тинч мақсаддаги ядровий қудратни ривожлантиришга ҳаққимиз бор, дейди.

Исроил эса бундай ҳуқуқни қабул қиладиган кўринмайди, деб ёзади мухбиримиз.

Бир кун олдин АҚШ ҳам Эронга қарши ҳужумларда Исроилга қўшиладими деган хавотир юзага келган, Оқ Уй Президент Трампнинг қуйидаги баёнотини тарқатди:

"Яқин келажакда бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин Эрон билан музокараларнинг салмоқли эҳтимоли борлиги фактидан келиб чиқиб, бориш ёки бормаслик ҳақидаги қарорни мен икки ҳафта ичида қабул қиламан."

Женева формати музокаралари

Женевада дипломатлар ўртасидаги музокаралардан бир ярим соат ўтиб, Эрон ҳайъати консултациялаар учун танаффус сўрагани хабар қилинди.

Мухбирларнинг ёзишича, Эрон олдига "нол бойитиш" ёки тўйинтириш шарти қўйилган.

Бу дегани Эрон уранни мамлакатнинг ўзида тўйинтиришдан тўлиқ воз кечиши лозим дегани.

Буни аввал Эрон қизил чизиқдан ўтиш деган ва рад этган.

Бу бизнинг тинч ядровий дастурга эга бўлиш ҳуқуқимизнинг поймол этилиши, деб келган.

Апрел-май ойидаги АҚШ-Эрон музокараларида Америка томони тинч мақсаддаги тўйинтирилган уран четдан Эронга олиб кирилади деган таклифни илгари сургани хабар қилинди.

Женевадаги учрашувда Британия, Франция, Германия ва ЕИ ташқи сиёсат идораси дипломатлари Эронни АҚШ билан музокараларга қайтишга чақирганлар.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи музокаралар тугаганидан кейин репортёрларга берган баёнотида, "Эрон агрессия тўхтаганидан кейин дипломатияга қайтишга тайёр", деб айтди.

Эрон ядровий дастури тинч ва сўнгги ҳужумлар халқаро қонунчиликнинг бузилиши, деди Аббос Арақчи.

"Эрон ўзини мудофаа қилиш қонуний ҳуқуқини давом эттираверади. Мен аниқ-тиниқ қилиб айтаманки, Эроннинг мудофаа қобилиятлари музокара қилинадиган нарса эмас", деди Эрон ташқи ишлар ваазири.

Бундан олдин Исроилнинг БМТнинг Женевадаги идорасидаги элчиси Дэниел Мерон, Европа ҳайъати "Эроннинг баллистик ракеталари захирасини йўқ қилиш" талабини қўйиши керак деганди.

Европалик дипломатлар Исроил ҳужумлари тўхташини кутмасдан ҳам музокарани бошлашга чақирганлар.

"Биз Эрон вазирини ҳамма томонлар, шу жумладан, Қўшма Штатлар билан ҳам зарбалар тўхтатилишини кутмасдан музокаралар ҳақида ўйлашга чақирдик, биз бунга умид қиламиз", деди Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро.

Томонлар мана шу Женева форматида мулоқотни давом эттиришга келишганлар.

19 июн. "Американинг урушга қўшилиши минтақани жаҳаннамга айлантиради"

Бииршибадаги шифохона

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Бииршибадаги шифохонага ҳужумни Исроил ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти қоралади

Bloomberg агентлигининг хабардор расмийларга таяниб билдиришича, АҚШнинг энг юқори мансабдаги амалдорлари, шу жумладан, бир неча федерал агентликлар раҳбарлари "яқин кунларда" Эронга зарба беришга тайёрланаяптилар.

Гап келаётган ҳордиқ кунлари ҳақида бораяпти, деди айрим суҳбатдошлар.

Лекин ўша суҳбатдошларнинг ўзларининг тан олишларича, воқеалар ҳамон ривожланаяпти ҳамда вазият яна ўзгариши мумкин.

Чунки ҳали бир неча кун олдин Президент Доналд Трамп, "Эронни ядровий қурол ишлаб чиқариш ғоясидан воз кечтиришга мувффақ бўламан", деган фикрда эди.

Алоқадор мавзулар

Wall Street Journal ининг ёзишича, Президент Трамп АҚШнинг Эронга ҳужум қилиш режасини маъқуллаган, бироқ бу режани ҳаётга татбиқ этиш борасида қарор қабул қилишни ортга сурган.

Канадада ташкиллаштирилган дунёнинг йирик еттилиги раҳбарлари саммитини Президент Трамп тўсатдан тарк этди, бу нарса АҚШнинг Исроил Эронга қарши бошлаган ҳарбий амалиётларига қўшилиши билан боғлиқ бўлиши мумкинми, деган саволларни пайдо қилди.

Канададан Америкага парвози пайти журналистлар Президент Трампдан, Эрон ядровий объектларига эҳтимолий ҳужум ҳақида сўрадилар.

Бу саволга Доналд Трамп, "балки қиларман, балки қилмасман. Мен нима қилмоқчи эканимни ҳеч ким билмайди", деб жавоб берди.

АҚШдаги ABC каналининг ўз расмий манбаларидан иқтибос келтиришларича, охирги бир-икки кун Америка мавқеъини аниқлаб олиш учун муҳим кунлар бўлади.

Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода
Сурат тагсўзи, Эрон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода Би-би-сига интервю берди

Доналд Трамп ўзининг ижтимоий тармоғида Wall Street Journal ни танқид қилди.

"Менинг Эронга боғлиқ фикрларим ҳақида Wall Street Journal да тасаввур ҳам йўқ", деб ёзди Президент Трамп.

19 июн куни эрталаб Исроил жанубидаги Бииршибада жойлашган Сорока шифохонасига Эрон ракетаси келиб тушди.

Ҳужум оқибатида 271 киши, шифохонада 71 инсон яраланди.

Исроил Эронни шифохонани нишонга олишда айблади.

Эрон эса Сорока шифохонасини эмас, унга яқин ҳарбий қўмондонлик биносига зарба уюштирганини, зарба тўлқини шифохонани шикастлаганини хабар қилди.

Эроннинг Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи 20 июн куни Женева шаҳрида Буюк Британия, Франция ва Германия ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат учун масъули Кая Каллас билан учрашуви режалангани хабар қилинди.

Эрон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Саид Хатибзода Би-би-сига интервю берди.

Саид Хатибзода айтишича, Исроил-Эрон можароси "Америка уруши эмас".

Агар Президент Доналд Трамп бу урушга қўшилишга қарор қилса, у мамлакатини бегона урушга аралаштирган президент сифатида ёдда қолади, деди Хатибзода.

АҚШ ҳарбий қудратига Эрон қандай қарши туролади, деган саволга Ташқи ишлар вазири муовини, ҳарбий кучлар нисбатининг аҳамияти йўқ, деди.

Чунки, унинг сўзларига кўра, мамлакатда ҳар қандай босқинчига қарши "миллий бирдамлик" бор ва босқин миллий қаршилик масаласига айланади.

Агар АҚШ урушга қўшиладиган бўлса, бутун минтақа жаҳаннамга айланади, деди Саид Хатибзода.

Исроил биринчи бўлиб ҳужум қилди, биз ўзимизни ўзимиз мудофаа қилаяпмиз, деди у.

Исроил ҳужумлари давом этиб турган вақтда ҳеч қандай музокара бўлмайди.

"Тажовуз тўхтаган заҳоти дипломатия биринчи вариант бўлади", деди Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Айни пайтда Reuters ахборот агентлигининг ўз исмини ошкор этишни истамаган уч дипломатга таяниб хабар қилишича, шу ҳафта мобайнида Эроннинг Ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф билан бир неча мартаа телефон орқали сўзлашган.

Арақчи ва Уиткофф ушбу телефон сўзлашувларида АҚШнинг май ойидаги музокараларда ўртага ташлаган Эроннинг тинч мақсадлари учун уранни хорижда бойитиш таклифини муҳокама қилганлар.

Reutersга гапирган манбаларнинг сўзларига кўра, Уиткофф ва Арақчи бунчалар батафсил ҳатто апрел ойидан буён давом этиб келаётган расмий музокаралар пайти ҳам сўзлашмаганлар.

Музокаралар асосан воситачилар орқали кечган ва АҚШ ҳамда Эрон ҳайъатлари бир хонада қисқа фурсат учрашганлар.

Ушбу хабарни расман Вашингтон ва Теҳрон шарҳлаганлари йўқ.