Россия яна бир иттифоқчисидан айрилиб қолишдан қўрқаяптими? Видео

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
- Author, Стив Розенберг
- Role, Россия муҳаррири
- Reporting from, Saint Petersburg
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Исроил "Қалқиётган шер" амалиётини бошлаганида, Россия расмийлари Яқин Шарқдаги вазиятни "ташвишли" ва "хавфли" деб таърифладилар.
Бироқ Россия оммавий ахборот воситалари бу кескинлик Москва учун қандай фойдалар келтириши мумкинлигига дарҳол урғу бера бошладилар.
Эътибор қаратилган эҳтимолий "ижобий" жиҳатлар шулар эди:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
- Нефт нархи ошиши – бу Россия бюджетига қўшимча даромад келтириши мумкин;
- Дунё эътибори Россиянинг Украинадаги урушидан чалғиши. Масалан, "Московский Комсомолец" нашрида "Киев унутилди" сарлавҳаси пайдо бўлди;
- Агар Кремл можарода воситачилик таклифини илгари сурса ва бу қабул қилинса, Россия ўзини Яқин Шарқдаги муҳим ўйинчи ва тинчликпарвар сифатида кўрсатишга уриниши мумкин, ҳатто Украинадаги ҳаракатларига қарамай.
Аммо Исроилнинг ҳарбий амалиёти чўзилар экан, Москва бу воқеалардан аслида кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини англай бошлади.
Душанба куни «Коммерсант» бизнес газетасида сиёсатшунос Андрей Кортунов шундай ёзди:
"Можаронинг кучайиши Москва учун жиддий хавф ва харажатлар билан боғлиқ. Факт шуки, Россия бундан атиги беш ой олдин стратегик шериклик битими имзолаган давлатга Исроил томонидан уюштирилган оммавий ҳужумни тўхтата олмади. Афтидан, Москва Исроилни танқид қилишдан нарига ўтолмайди, Эронни эса ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эмас."
Владимир Путин ва Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён шу йил бошида имзолаган Россия-Эрон стратегик ҳамкорлик битими ҳарбий иттифоқ эмас эди. У Россияни Теҳронни ҳимоя қилишга мажбур қилмайди. Шунга қарамай, имзоланган пайтда бу ҳужжат Россияда катта дипломатик ютуқ сифатида тақдим этилган эди.

Сурат манбаси, .
РИА Новости агентлигига берган интервюсида Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров битим "минтақавий ва глобал хавфсизлик йўлида ҳамкорликни кучайтириш" ва Москва ҳамда Теҳроннинг "хавфсизлик ва мудофаа соҳаларида янада яқин ҳамкорлик қилиш истагини" акс эттирганини таъкидлаган эди.
Сўнгги олти ой ичида Россия Яқин Шарқдаги муҳим иттифоқчиларидан бирини – Башар Асадни аллақачон йўқотди.
Сурия етакчиси ўтган декабрда ҳокимиятдан четлатилганидан кейин Россия унга бошпана таклиф қилган эди.
Эндиликда эса Эрон режимида ўзгариш бўлиши эҳтимоли, яъни яна бир стратегик ҳамкорнинг йўқолиши Москва учун жиддий хавотир уйғотмоқда.
Сешанба куни Яқин Шарқдаги вазият ҳақида изоҳ берар экан, "Московский Комсомолец" нашри қуйидагича хулосага келди:
"Бугун глобал сиёсатда бизнинг мамлакатимиз ҳаётига бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган улкан ўзгаришлар рўй бермоқда."

Сурат манбаси, Reuters
Бу ҳафта Владимир Путин кўп вақтини Санкт-Петербургда ўтказади.
У ерда анъанавий Халқаро иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбир илгари "Россиянинг Давоси" деб аталган эди, бироқ бу ном ҳозир унчалик долзарб эмас.
Сўнгги йилларда, хусусан, Россиянинг Украинага тўлиқ босқини бошланганидан кейин, Ғарбнинг йирик компаниялари вакиллари бу форумга келмай қўйган.
Шунга қарамай, ташкилотчилар бу йил 140 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудлардан вакиллар келишини даъво қилмоқдалар.
Россия расмийлари бу форумни Украинадаги уруш сабаб Россияни яккалашга қаратилган уринишлар муваффақиятсизликка учраганини кўрсатиш майдонига айлантиришга уринмоқда.
Гарчи бу форум иқтисодий мавзуга бағишланган бўлса-да, геосиёсий масалалар унга бегона бўлмаган.
Шу сабабли, Кремл раҳбари Яқин Шарқ ва Украина бўйича қиладиган ҳар қандай изоҳларни диққат билан кузатамиз.












