Янгиликлар: Украина энди Россиянинг ўзига зарба бера оладими – Зеленский иттифоқчилари билан яна нималарни гаплашиб юрибди? Ukraina Urush, Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA-EFE/REX/Shutterstock
Украина президенти Европага сафари доирасида Буюк Британияга ҳам келди.
Володимир Зеленскийнинг кутилмаган ташрифи ҳақида шу соатларда хабар берилди.
Буюк Британия Россия босқинига қарши курашида Украинанинг энг муҳим иттифоқчиларидан бири бўлади.
Украинага узоқ масофага мўлжалланган ракеталарини беришга қарор қилган биринчи давлат.
Британиянинг бу кўмаги Украинага Россиянинг жанг жабҳасидан ташқаридаги мавқеъларини ҳам нишонга олишга имкон беради.
Украина президентининг Буюк Британияда "кенг кўламли музокаралар" олиб бориши айтилаётир.
Володимир Зеленский Германияда ҳам йирик ҳарбий ёрдам пакетини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
Худди шу битим манзарасида Украина президенти Россиянинг ўзини нишонга олиш режалари йўқлигини баён қилган.
"Биз Россия ҳудудига ҳужум қилаётганимиз йўқ", - деб айтган у Германия канцлери билан музокаралари ортидан.
Володимир Зеленскийнинг таъкидлашича, "ноқонуний босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учунгина қарши ҳужумга тайёрланишмоқда".
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, .
Украина президентининг худди шу ташрифи доирасида Британия Бош вазири янада кўпроқ ёрдам ваъдаси билан чиқмоқчи.
Володимир Зеленский сўнгги бир неча кун ичида Франция, Германия, Италия ва Ватиканда ҳам бўлган.
Ғарб етакчилари билан учрашувлари Украинанинг кутилаётган қарши ҳужуми арафасида ўзларини янада кўпроқ қўллаб-қувватлашга чақирган.
Европа давлатларига сафари доирасида Володимир Зеленский тинчлик музокаралари истиқболини ҳам гаплашиб олган.
Жорий пайтда Хитой Россия ва Украина орасида воситачилик қилиш ҳаракатида.
Украина президенти эса, ўзининг 10 банддан иборат тинчлик режасини ҳимоя қилган.
Володимир Зеленский илгари сураётган таклифлар ишғол остидаги ҳудудларнинг барчасини Украинага қайтариш, уруш етказган зиённи қоплаш, Россия содир этган уруш жиноятлари учун махсус трибунал ташкил этишни кўзда тутади.
Аммо расмий Москва бу режани қатъиян рад этган.
Жорий пайтда Украинанинг қарийб бешдан бир қисми Россиянинг ишғоли остида.
Бундай бир вазиятда урушнинг кейинги босқичи ўта оғир кечиши мумкин.
Катта кутишлар манзарасида украиналик мулозимлар тезликда жиддий ютуқларга эришиш умидларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қилишди.
Аммо бир мулозимнинг менга айтишича, бу урушга осон ечим бўла олмайди, дейди Би-би-сининг Киевдаги мухбири Украина президентининг Буюк Британияга ташрифини шарҳларкан.
Володимир Зеленскийнинг ташрифи манзарасида Британия ҳарбий-сиёсий доираларида Украинага ҳадеб қурол-яроғ беравермасликлари кераклиги, бунинг жамоавий тарзда амалга оширилиши лозимлиги, Украинанинг ўзи энди бу ишни эплашлиги кераклиги ҳақидаги фикрлар ҳам янграмай қолмаган.
Янгиликлар, Украина, Зеленский: Ҳозир қарши ҳужумга ўтсак, кўп одам йўқотамиз

Украина Президенти Володимир Зеленский Би-би-сига интервью берди. У бир неча ойлардан буён кутилаётган Украинанинг қарши ҳужуми ҳақида гапираркан, мамлакатига кўпроқ вақт кераклигини, ҳарбийларига ваъда қилинган қурол-яроғ зарурлигини айтди.
Президент Зеленский Киевдаги бир неча оммавий ахборот воситалари, жумладан билан Би-би-си мухбири Хюго Бачеганинг ҳам саволларига жавоб қайтарди.
Украина президенти айтишича, ҳозир қарши ҳужумга ўтишлари, ҳатто муваффақиятга ҳам эришишлари мумкин.
Аммо жуда кўп одам йўқотишлари мумкин.
"Бизда бори билан(қурол-яроғ билан) биз олға боришимиз ва ғалабага эришишимиз мумкин. Лекин биз кўп одамимизни йўқотамиз. Ўйлайманки, буни қабул қилиб бўлмайди", деди Президент Зеленский.
"Шунинг учун биз кутиб туришимиз керак. Бизга ҳали ҳам яна озроқ вақт керак", - деди Зеленский.
Россия 2022 йил 24 февралида Украинага босқин бошлади.
Президент Путин буни махсус ҳарбий амалиёт деб атади.
Кейин Президент Путин агар Украинага бостириб кирса, мамлакат раҳбарияти қочиб кетади, ҳарбийлари қуролли қаршилик кўрсатишдан бош тортади ва одамлари Россия аскарларини гуллар билан хуш қарши олади, босқин жуда қисқа вақт давом этади, деб ишонгани аниқ бўлди.
15 ойлик уруш Россия армияси бу мамлакат пропагандаси йиллар давомида мақтаб келганидек "дунёнинг иккинчи қудратли армиясин" эмаслигини, ҳарбий мақсадларга ажратилган миллиард-миллиард доллар пуллар еб юборилгани, ҳатто аскарлар бронежилети ва ҳарбий автомобиль эшигининг ручкалари сотиб юборилгани аён бўлди.
Қақшатқич қаршиликка учраган Россия армияси апрель ойи бошида Киев вилояти ва Украинанинг шимолий ҳудудидан чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Қуролли қаршиликсиз қўлга киритилган Херсон вилояти маркази Херсон шаҳрини сентябрь ойида ташлаб чиқишга, Днипро дарёсининг чап соҳилига ўрнашиб олишга мажбур бўлди.
Украина Қуролли Кучларининг бу ғалабаси ҳарбий мадад кўрсатаётган Ғарб мамлакатларини руҳлантирди, ўшандан буён кўплар Украинанинг қарши ҳужуми, Россия армиясини ўз ҳудудидан сиқиб чиқариши имконли, деган фикрга ишондилар.
Ҳудудларни тўла назоратига олмаган бўлса ҳам Президент Путин Украинанинг Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорожия вилоятларини Россиянинг ҳудуди деб эълон қилди.
Аммо ҳали 2014 йилги урушда қўлига киритолмаган Донецк вилоятидаги Бахмут шаҳри учун жанглар ўтган йили августидан буён давом этади.
Бахмутга ЧВК Вагнер ёлланма аскарлари ташланган.
Бу гуруҳ ўтган йили Россия қамоқхоналаридан тутқунларни урушга ёллаган, Россия Бахмут атрофида охирги ойларда жуда кўп одамини йўқотди.
Украина ҳарбийлари қуршов хавфи остида бўлса ҳам Бахмутни осонликча ташлаб чиқмасликка қарор қилдилар, шаҳар учун жанглар Россия армиясининг силласини қуритаётганини айтмоқдалар.
Ғарб ҳарбий таҳлилчилари фикрича ҳам, Украинанинг шу кеча-кундуздаги қарши ҳужумга ўтиши мақсадга мувофиқ эмас, чунки бунда Украина фронтнинг кичик бир бўлагидагина олдинга силжишга эришиши мумкин, лекин ҳарбий кучлари ва қурол захирасидан айрилиши мумкин.
Бахмут - Россия ҳарбийлари ўртасидаги можаро манбаси

Россия ҳарбийлари шимолда Харкив, шарқда Изюм, жанубда Херсонни ташлаб чиқишга мажбур бўлдилар, охирги ойларда бирор бир муҳим жойни жангда енгиб босиб олишга муваффақ бўлолганлари йўқ.
Орада мамлакатнинг энг олий раҳбариятидан 9 майга ҳарбий ғалабани таъминлаш фармони бўлгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
ЧВК Вагнер раҳбари Евгений Пригожин нима қилиб бўлса ҳам Бахмут шаҳрини қўлга олгани ҳақида ҳисобот бермоқчи бўлди.
Аммо бунинг уддасидан чиқолмади, сабабини Россия Мудофаа вазирлигини ЧВК Вагнерни қурол-яроғ билан таъминламаётгани билан изоҳлади.
Россия Мудофаа вазирлиги билан ЧВК Вагнер раҳбари ўртасида зиддият келиб чиққанига анча бўлди.
Вагнер раҳбари ҳали қиш ойларида Мудофаа вазирлигини ўзларига снаряд бермаётганликда айблади.
Россия қонунлари бўйича хусусий ҳарбий ширкат тақиқланган, шунинг учун ЧВК Вагнернинг юридик асоси номаълумлигича қолмоқда.
Кейинроқ маълум бўлишича, ЧВК Вагнерга Россия қамоқхоналаридан маҳкумларни ёллаш тақиқланипти, энди бу иш билан Мудофаа вазирлиги шуғулланмоқда.
Россияда ҳатто масжидларда, ўзбек, тожик ва бошқа тилларда мигрантларни Украина урушига ёллаш авж олгани хабарлари тарқалмоқда.
Бунинг эвазига мигрантларга катта пуллар ваъда қилинаяпти.
Пригожин 5 май куни Россия Мудофаа вазирлиги олдига шарт қўйилган видео эълон қилди, агар снаряд беришмаса, Бахмут атрофидаги жабҳа чизиқларини ташлаб чиқиб кетишлари билан пўписа қилди.
Шундан сўнг Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу фронт олдинги чизиғидагиларни қурол яро билан таъминлашга буйруқ бергани хабарлари тарқалди.
Бир кун олдин Пригожин яна видеолар тарқатди, снаряд таъминоти талаби қисман қондирилганини айтди, аммо ўз қўшинларини Бахмут атрофидан олиб чиқмасликка қарор қилган.
Бу орада Украина ҳарбийлари Россиянинг 72 бригадасини тор мор этгани, 500 тача вагнерчи ўлдирилгани, кўп россиялик ҳарбийлар асирга олингани, фронтнинг уч километрлик ҳудуди ўз назоратларига ўтгани ҳақида хабар тарқатдилар.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002













