Янгиликлар: Россия ҳаммани қўрқитдими? Янги қурол пойгаси. Дунё яна зўр бериб қуролланмоқда Video Rossiya Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Стокгольм Халқаро Тинчлик тадқиқот институти маълумотларига кўра, Украина уруши бошланганидан кейин бутун дунёда мудофаа мақсадларидаги харажатлар кескин кўтарилиб кетган, рекорд даражадаги 2,24 трлн АҚШ долларига етган. Бу ўсиш Европадаги охирги 30 йилдаги энг юқориси бўлган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ҳамон ҳарбий мақсадларга энг кўп маблағ сарфлаётган мамлакатлар АҚШ, Хитой ва Россия бўлиб қолмоқда: бутун дунёдаги қурол-яроғ харажатларининг 56% и учовининг ҳиссасига тўғри келади.
Бироқ ўтган йили мудофаага 345 миллиард доллар сарфлаган Марказий ва Ғарбий Европа мамлакатлари СССР билан таранглик энг юқори нуқтасига чиққан Совуқ Уруш даражасига чиқибгина қолмай, Совуқ Урушнинг энг охирги йили бўлган 1989 йилдаги кўрсаткичдан ошиб кетганлар.
Алоқадор мавзулар:
Бунга охирги йилларда НАТОга аъзо мамлакатларнинг ўз-ўзига олган ва орқага суриб келган мажбурияти - Ялпи Ички Маҳсулотининг ҳар йили 2 фоизини ажратиб боришни бажаришга ниҳоят киришганлари ҳам туртки берган.
Айрим мамлакатлар Мудофаа мақсадларидаги харажатларини аллақачон оширган бир вақтда, бошқалари оширишни йилма-йил босқичма-босқич бажаришга киришган.
Айни вақтда ҳамма мамлакатлар Украина урушини яқиндан кузатиб бормоқдалар, агар зарур бўлса, ўз бюджетларини қайта кўриб чиқишга тайёр турибдилар.
Ҳаммадан ҳам кўра (фоиз ҳисобида) мудофаа харажатларини урушаётган икки мамлакатга қўшни давлатлар кўтарганлар: Финляндия (бюджетидаги мудофаа харажати 36%), Литва (27%), Швеция (12%) и Польша (11%).
Лекин энг кўзга кўринган ўзгариш ўзининг "демилитаризациялашган" ўтмишидан воз кечаётган Германияда юз бераяпти.
2022 йили янги Канцлер Германия тарихидаги бурилиш нуқтаси (zeitenwende) ҳақида эълон қилганидан кейин Иккинчи Жаҳон Урушидан кейинги энг йирик қуролланиш дастурига киришилди.
Ўтган йили Германия ҳарбий бюджетининг миқёси жиҳатидан аллақачон еттинчи ўринга чиқиб олди ва бу йўлдаги тўхтаб қолмоқчи эмас.
Ўтган йили мамлакатда 105 миллиард долларлик бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этилди, бу жамғарманинг маблағлари аллақачон Бундесвер жанговар қудратини оширишга ишлатила бошланди.
Ўтган йили Европада ҳарбий харажатлар бўйича етакчи Буюк Британия бўлди, у 68,5 млрд доллар сарфлаган, шундан 2,5 миллиарди Украинага ёрдам сифатида юборилган.
Россия тажовузидан ҳимояланишга мажбур бўлганУкраина ўзининг мудофаа бюджетини 640% оширишига тўғри келди, бу асосан бутун дунёдаги иттифоқчиларининг молиявий кўмаклари эвазига бўлди.
Ўтган йилги ҳарбий харажатлар дунё рейтингида кутилмаганда 11-ўринни эгаллаган Украинанинг бу йилги мудофаа бюджети ЯИМининг 34 фоизини ташкил этади, бу рақам дунёнинг ҳар қандай иқтисоди учун ҳаддан зиёд катта рақам.
Дунёда ҳамон биринчи ўринни АҚШ эгаллаб турипти.
Ўтган йили Пентагоннинг бюджети 877 миллиард долларни ташкил этган, бу бутун жаҳон ҳарбий ҳаражатининг 39 фоизи деганидир.
Аммо америкаликлар ўзларининг мудофаа бюджети ошиб кетишига асосий сабабчи Хитой дейдилар.
Ўтган йили Хитой ҳарбий мақсадларга $292 млрдни сарфлаганлар.
Лекин Америка сиёсатчилари ва ҳарбийлари фикрича, Хитой ўзининг ҳарбий соҳадаги "оқсашини жуда қисқа фурсатда" ўнглаб олиши мумкин. Хитойнинг Тинч океанидаги "мушагини кўрсатиб қўйиши" Вашингтонни ташвишлантирмаслиги мумкин эмас.
Россия ўзининг ҳақиқий ҳарбий харажатларини яшириб келади, бироқ SIPRI ҳисоб-китоби бўйича, Россия Америка ва Хитойдан кейин учинчи ўринни эгаллайди.
Экспертлар тахминича, 2022 йили Россия ҳарбий харажатлари 9,2% ошган ва тахминан $86,4 млрд га етган.
Бу Россия ЯИМининг 4,1% деганидир.
Россиядан кейинги ўринни Ҳиндистон эгаллайди, ўтган йили у мудофаага $81,4 миллиард сарфлаган.
Европадаги урушнинг Ҳиндистонга дахли йўқ, унинг ўзининг қўшнилар кўринишидаги ҳақиқий муаммолари бор - Хитой ва Покистон билан муносабатлар таранглигича қолмоқда.
Мамлакат ҳарбий бюджетининг қарийб тўртдан бири - 23 фоизни ўтган йили Ҳиндистон ҳарбий инфратузилмалар модернизацияси ва Хитой билан баҳсли чегарани қўриқлаётган қўшинларни қуроллантиришга йўналтирилган.
Булардан ташқари Франция, Жанубий Корея, Япония ва Саудия Арабистони ҳам ўтган йили қуролланишга йирик маблағ сарфлаган мамлакатлардан бўлдилар, Саудия Арабистони 2021 йилга солиштирганда 16 фоиз кўп - 75 миллиард долларга сарфлаган.
SIPRI янги ҳисоботида айтилишича, глобал мудофаа харажатларининг кўпайгани биз нақадар хавфли дунёда яшаётганимиздан далолат.
Ёмонлашиб бораётган вазиятга жавобан мамлакатлар ўз ҳарбий харажатларини оширар эканлар, улар яқин келажакда аҳвол яхшиланади, деб кутаётганлари йўқ, шунинг учун ҳар эҳтимолга қарши тайёргарлик кўриб қўйган афзал, дея иш тутмоқдалар.
Россия Украина босқинини бошлаганидан кейин Қозоғистон ҳам ҳарбий бюджетини кўпайтирган: 2022 йили у 3,9 миллиард долларни ташкил этган.
Ўтган йили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев "барқарорлик ва хавфсизликни қўллаб-қувватлаш мақсадида" ўз қуролли кучларини мустаҳкамлашини айтганди.
Ўзбекистоннинг ўтган йилги ҳарбий бюджети 693 миллион долларни ташкил этган деб кўрилади.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















