Янгиликлар: Украина Бахмутдаги охирги кўчаларни қандай ушлаб турибди? Urush, Dunyo Yangiliklar

- Author, Жонатан Бил
- Role, Би-би-си, Украина шарқи
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Бахмут шаҳри четидаги бункерда Украина армиясининг 77 бригадаси пиёда аскарларини қўллаб-қувватлаш артиллерия тўпларига йўналиш бермоқда. Украина қўшинлари ҳамон Бахмут четидаги бир нечта кўчани назорат қилиб турибди.
Ҳужум бошлаганидан 9 ой ўтиб Россия қўшинлари Украина шарқидаги Бахмутни эгаллай олмаяпти. Бу урушдаги энг қонли ва узоқ давом этаётган жанг бўлиб турибди.
Украина аскарлари шаҳарнинг ғарбидаги бир бурчакни ҳамон ушлаб турибди. Икки томонда ҳам оғир талафотлар бор. Украиналиклар узоқ кутилган қарши ҳужумлар олдидан бу жанглар Россия ҳарбийларини чарчатишига умид қилади.
Урушнинг энг қонли ва узоқ давом этаётган жангида камдан кам кузатиладиган пауза.
Бироқ бир неча юз метр нарида россияликлар пойлаб турибди. Улар ҳамон унча узоқда бўлмаган Бахмут шаҳрини ўраб олишга ҳаракат қилишяпти. Украина президенти шаҳарни Украина жанговар руҳининг қалъаси дейди. Аммо у ушбу хандақлар каби ҳар куни ҳар соатда ҳужумга тутилмоқда.

Бахмут 9 ойдан бери сиқувга олинмоқда.
"Миномётдан ўққа тутмасликлари учун бироз кутамиз. Кўриб турганингиздек, у жуда яқин", дейди бизни бошлаётган Евгений.
Аммо Евгений барибир тинимсиз давом этаётган қаршиликнинг қандай кетаётганини кўрсатишда собит.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
"Кетдик, тез, тез. Энди биз отамиз, улардан бирортасини ўлдиришга ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг ватан, бизнинг еримиз, деб минг марта айтдик. Яна нима қилишимиз керак?", дейди у.
Бахмутни топшириб, орқага чекинишингиз ҳам мумкин-ку, деб сўрайман ундан.
"Тўғри, масалан, орқага чекинсак, бир қанча инсоннинг жонини сақлаб қолардик. Бироқ кейин биз қарши ҳужумга ўтишимиз керак ва унда анча кўп жон йўқотишимизга тўғри келади. Шунинг учун бу ерда вақти келгунча туришимиз зарур", дею жавоб беради Евгений.

Бироқ ҳимояланиш ҳам кўплаб ёшу-қари украиналикларнинг умрига зомин бўлмоқда. Стефаннинг қуролдошлари уни "ота" дейишади. 61 ёшида ҳам у ўзи отаётган эски "Максим" пулемётидан икки баробар ёш. Аммо кетганимиздан бир неча соат ўтиб у ҳам қаттиқ жароҳатланибди.
Шаҳар ичига кириш ўта хавфли бўлгани учун узоқдан кўришга ҳаракат қилдик.
Мана у. Олов ичидаги Бахмут. Фақат қатор тизилган кўп қаватли бинолар тик қолган. Пиёда аскарларни қўллаш учун бункер ичидан артиллерия ўтларини йўналтириб туришибди. Шаҳар ғарби четидаги сўнгги ҳимоя чизиғи.

Дрондан олинган тасвирлар Бахмут қанчалик бўшаб қолганини кўрсатади. Шаҳарда вайрон бўлмаган ёки бузилмаган бирорта ҳам бино қолмаган. Бу жанглар қанчалик шиддатли бўлганидан дарак беради.
АҚШ ҳисоб китобларига кўра, сўнгги 5 ойда 20 мингдан ортиқ Россия аскари ўлдирилган. Уларнинг кўпчилиги Бахмутда ўлган.
Икки рус аскарини кузатарканмиз, Мирослав руслар одамлари ҳақида қайғурмайди, дейди. Унинг айтишича, бу икковлон беҳуда умид билан олдинга илдамлаяпти. Қуролдоши эса, "биз томонга қўрқмасдан келишяпти, наркотик таъсири остида бўлса керак", деб кўшимча қилади.
Россия таслим бўлмоқчи эмас. Уларнинг тўплари ҳамон ўт очяпти, бироқ олдингидек тез-тез эмас. Қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган украиналиклар Бахмут душманларини чарчатиб қўйганига умид қилади. Аммо бу - ерларни эгаллаш янада қимматга тушишини ҳам кўрсатади.
Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002












