Пригожин қаттиқ сўкди ва “Вагнер” Бахмутдан чиқишини айтди, шаҳар тақдири нима бўлади?

Prigojin

Сурат манбаси, Concord Press Service

"Вагнер" гуруҳи раҳбари Украинанинг Бахмутидан қўшинларини 10 май куни олиб чиқиб кетиш билан таҳдид қилди. Асосий сабаб қурол-яроқ етишмаслиги.

"Бош штаб, Мудофаа вазирлиги, Бош қўмондон ва Россия халқига расмий мурожаат қиламан. "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати жангчилари, "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкати қўмондонлиги номидан маълум қиламан, 2023 йилнинг 10 май куни Бахмут аҳоли масканидаги позициямизни Мудофаа вазирлиги бўлинмаларига топширишга ва "Вагнер" хусусий ҳарбий ширкатидагиларнинг яраларини даволаш учун олиб чиқишга мажбурмиз", дейилади Пригожиндан иқтибос келтирилган матбуот хизмати хабарида.

"Мен ЧВК "Вагнер" бўлимини Бахмутдан олиб чиқишимга сабаб, улар қурол-яроқ етишмовчилиги, деб беъмани ўлимга юз тутмоқда", дейилади Пригожиннинг ҳарбий қўмондонлик ва Владимир Путинга йўллаган мурожаатида.

Prigojin

Сал олдинроқ Пригожин жасадлар орасида туриб даҳшатли видео чоп қилди. Видеода у Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия бош штаби раҳбари Валерий Герасимовга сўкиниб мурожаат қилган. У ёнидаги жасадлар 4 май куни ҳалок бўлган "Вагнер" аскарлари эканлигини таъкидлаган.

"Қурол-яроқ бермаётган бу …, қанжиқлар дўзахда ичак-чавоғини ейди. Қурол-яроқ 70 фоиз етишмаяпти. Шойгу, Герасимов, қани, қанжиқ, қурол-яроқ. Қаранглар мана буларга, қанжиқ!", деб бақирган Пригожин (агенлик иқтибоси).

Пригожиннинг Мудофаа вазирлиги билан можароси биринчи марта бўлаётгани йўқ, бироқ бу қадар кескинлашиш олдин кузатилмаган.

Россия стратегик аҳамияти савол остида бўлган Бахмутни босиб олишга бир неча ойдан бери ҳаракат қилмоқда.

Гаага ташрифида Зеленский Путин қандай жавобгарликка тортилишига чақирди?

BBC

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги уруши учун жавобгарликка тортилиши керак, деди Украина президенти Володимир Зеленский пайшанба куни Халқаро жиноят суди (ХЖС) жойлашган Гаагага ташрифи чоғида.

Март ойида ХЖС Путинни Украинадан болаларни депортация қилишда гумон қилинганликда айблаб ҳибсга олиш учун ордер берганди. Европа комиссияси эса Гаагада Украинадаги босқинчилик жиноятини таъқиб қилиш бўйича яна бир халқаро марказ ташкил этилишини айтган.

BBC

"Биз ҳаммамиз Гаагада бошқа Владимирни кўришни истаймиз, у бу ерда, халқаро ҳуқуқ пойтахтида ўзининг жиноий ҳаракатлари учун жазоланиши керак", — деди Зеленский ўз нутқида Путинга ишора қилиб.

"Ишончим комилки, биз ғалаба қозонганимизда бу содир бўлади", деди у ва қўшимча қилди: "Ким уруш бошласа, ҳукмини ҳам олади."

ХЖС аъзоси бўлмаган ва унинг юрисдикциясини рад этувчи Россия давлати Украинада ваҳшийликларни содир этганини рад этади ва ўз қўшнисининг ҳудудида "ҳарбийсизлаштириш" бўйича "махсус операция" олиб бораётганини айтади.

Голландияга биринчи расмий ташрифида Зеленский аввалига ХЖСда бир соатча вақт ўтказди.

Ўзининг одатий хаки кийимида бўлган Зеленский ХЖСни тарк этаётиб бинос олдида турган украиналик оилага қараб қўл силкитди, улар эса "Украинанига шарафлар" дея хитоб қилдилар.

BBC

Голландия Украинани қўллаб-қувватлаб келади, феврал ойида Бош вазир Марк Рутте НАТОни Россия билан зиддиятга олиб келмайдиган равишда Киевга ҳар қандай ҳарбий ёрдам беришни истисно қилмаслигини айтган эди.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляен феврал ойида Гаагада Украинадаги босқинчилик жиноятини таъқиб қилиш бўйича халқаро марказ ташкил этилишини айтганди.

ХЖС Украинада геноцид айблари бўйича жиноий иш қўзғатиши мумкин, бироқ у ерда Россия томонидан содир этилган босқинчилик жиноятлари бўйича юрисдикцияга эга эмас.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тажовузкорлик ҳаракати "бир давлат қуролли кучларининг бошқа давлат ҳудудига бостириб кириши ёки ҳужуми, ёки ҳар қандай ҳарбий ишғол" деб таърифланади.

Украина жануб ва шарқда Россия томонидан босиб олинган ерларни қайтариб олишга ҳаракат қилиш учун қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Россия ўз ҳужумларни яна кучайтирди.

Чоршанба куни жанубий Херсон вилоятида Россиянинг ҳужуми оқибатида камида 23 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002