Янгиликлар: Украина мулозими: Россия қаҳратон қишда ўзбекларни ҳам газ билан шантаж қилди Dunyo, Yangiliklar

Сурат манбаси, @AndriyYermak
Украина президенти идораси раҳбари Андрий Ермак Daily Sabah нашрига мақола ёзиб, Марказий Осиё давлатларига мурожаат қилди. У ўзбеклар ҳам украинлар сингари қишнинг қоқ ўртасида Россия томонидан газ шантажига дуч келганини айтди.
"Россиянинг Украинага нисбатан агрессияси Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган дунё тартиб қоидаларни шунчаки бузмади. Балки босқин Вена тизими даври бўлмиш XIX асрдаги халқаро муносабатларга қайтиш учун навбатдаги қадам бўлди. Ўшанда Россия "Европадаги концерт"да "дирижёр" бўлиш учун босиб олиш ҳуқуқидан фойдаланган ҳамда Марказий Осиёда мувафаққиятли тарзда "катта ўйин" олиб борганди", деб ёзади у.
Андрий Ермак таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари учун тарихий кўп векторлик сиёсати ташқи дунё билан алоқа қилишнинг ягона йўли бўлиб қолмоқда.
"Россиянинг империалистик иштаҳаси якуний танловни қабул қилишга мажбурлаганга қадар Украина ҳам кўп векторли бўлишга интилди", дейди у.
Ермакка кўра, Москванинг амбицияларига нисбатан эҳтиром кўрсатмаганлиги учун қасос сифатида эълон қилинган ҳудудий эътирозларга фақат украиналиклар дуч келмаган.
"Биринчиси ҳам иккинчиси ҳам Қозоғистондаги дўстларимизга яхши маълум. Украинлар ҳам ўзбеклар ҳам қаҳратон қишда газ шантажини ҳис қилди. Бишкек ҳам Киев сингари Кремль томонидан қўйилган шахсларни суд орқали экстрадиция қилиш имконияти озлигини яхши билади. Душанба ҳам ва Украина Қрими ҳам Россия ҳарбий базаси босим ўтказиш учун кучли воситаси бўлиши мумкинлигини тушунади".

Украина президенти идораси раҳбари мамлакати ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида манти, шаурма, боршлардан бошқа ҳам умумий ўхшашликлари кўплигини таъкидлаган.
У Украина шаҳарларларига қозоқлар ўрнатган "Енгилмас ўтовлар" ва БМТда Украина резолюцияси учун овоз бергани ёки тарафини билдирмагани учун Марказий Осиё давлатларига раҳмат айтган.
Андрий Ермак Украинадаги ҳодисалар Россия пропагандаси таъкидлаётганидек Москва ва Вашингтон ўртасидаги можаро эмаслигини айтган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост
"Биз прокси эмас, балки одамлармиз. Бу урушда ҳаммаси оддий: босқинчи ва унинг қурбони бор. Жабрланувчи ўзини барча йўллар билан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Жумладан, ташқаридан ёрдам олиш ҳам шунга киради".
Унинг таъкидлашича, Россия заифлашмоқда ва кучли давлатлар ўртасида ўрнини йўқотиб бўлган.
"Бу халқаро хавфсизлик тизимида бундан кейин ҳам таназзул давом этишини англатади. Хусусан, Марказий Осиёда ҳам. Москва кўп йиллик қозилик ролини сақлаб қолиш учун минтақадаги интеграция жараёнларига мунтазам равишда аралашади", дейди у.
Украина расмийсининг айтишича, Москва Толибонни террорист ташкилот деб топган бўлса-да, улар билан яқин алоқа ўрнатган.
"Энди нима бўлади? Кремль томонидан радикал ҳаракатлардан фойдаланиш узоқ тарихига назар солсак, бу саволнинг жавоби осон. "Анча арзон" империя қуриш учун Путин Россияси бир неча бор рэкет стратегиясига қўл уради: Кремль муаммо пайдо қилади ва кейин уни ечиш учун ўзининг (одатда - муқобили йўқ ва жуда қиммат) хизматини таклиф қилади".
Андрий Ермак Россия Шарқ ва Ғарб ўртасида воситачи сифатида обрўсини батамом йўқотганини урғулаган. У Украинада ушбу ролни бажариш имкони пайдо бўлганини айтган. Ермак "рус варвалари" томонидан барбод қилинган Украина дунёдаги энг йирик қурилиш майдонига айланишини инобатга олиш кераклигини таъкидлаган.
"Биз халқаро муносабатларни қайта шаклланиши учун очиқ платформа таклиф қиламиз. Марказий Осиё давлатлари янги, янада адолатли ва хавфсиз дунё тартибининг ҳомийлари сифатида қўшилса миннатдор бўлардик", деган Андрий Ермак.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002














