Янгиликлар: Мустақиллик мақоми бош мавзу: Хитой ўз сўзини айтди, Ўзбекистон муносабат билдирадими? Video O‘zbekiston Xitoy Yangiliklar

Сурат манбаси, TF1 Info
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги халқаро миқёсда можарога сабаб бўлган элчисининг сўзларидан сўнг расмий позициясини билдирди. Фаоллар бу борада Ўзбекистоннинг расмий муносабатини кутмоқда.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Пекин собиқ совет давлатларининг мустақиллигини ҳурмат қилишини айтиб чиқди. Баёнот Хитойнинг Франциядаги элчиси собиқ СССР давлатларининг мақомига шубҳа билдирганидан сўнг пайдо бўлган можаро манзарасида янграган.
Элчи Лу Шайнинг сўзларига Украина ва Болтиқ бўйи давлатлари кескин муносабат билдирди. Латвия, Литва ва Эстония Ташқи ишлар вазирликлари аниқлик киритиш учун бу давлатлардаги Хитой элчиларини чақиртирди.
Собиқ СССР республикалари мустақил эмасми?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбекистон расмийлари ҳозирча можарога сабаб бўлган ушбу фикрга муносабат билдиргани йўқ.
"Хитой БМТ низомидаги принцип ва мақсадларни қўллаб-қувватлайдиган барча давлатларнинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади", деб жавоб берган Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мао Нинг душанба куни журналистлар берган саволга.

Журналистлар ундан Франциядаги элчининг сўзларини Хитойнинг расмий позицияси сифатида қабул қилиш керакми, деб сўраган.
"Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг Хитой янги ташкил топган давлатлар билан биринчилардан бўлиб дипломатик алоқаларни ўрнатди ва ўша ондан буён икки томонлама муносабатлар, дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантиришда ўзаро ҳурмат ва тенглик принципи ушлаб келмоқда", деган у.
Хитойнинг Франциядаги элчихонаси ҳам хитойлик дипломатнинг сўзлари шахсий фикр эканлиги, уни сиёсий баёнот сифатида қабул қилмаслик ва ҳаддан зиёд талқин қилмаслик кераклигини айтган.
Олдинроқ Европа Иттифоқи раиси Жозеп Боррелл элчи Лу Шайнинг фикрларини қабул қилиб бўлмаслигини айтган ва бу Хитой ҳукуматининг мавқеини билдирмаслигига умид билдирганди.
Литва Ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергиснинг душанба куни айтишича, Хитойнинг Литва, Латвия ва Эстониядаги элчиларига Ле Шайнинг сўзларига нимани англатишини тушунтириш учун таклиф қилинган.
"(...) уларга шуни эслатиб қўйиш жоизки, биз собиқ совет давлатлари эмасмиз, балки Совет Иттифоқи томонидан ноқонуний босиб олинган давлатлармиз", деган Ландсбергис.
Болтиқ бўйи давлатлари Европа Иттифоқини вазиятга ўта жиддий қарашга ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг учрашувида муҳокама қилишга чақирди.
Можаро нимадан чиқди?
Хитой элчиси Лу Шай жума кечаси собиқ СССР давлатлари "халқаро ҳуқуқ борасида самарали мақомга эга эмас, чунки уларнинг статусига суверен давлатлар кучини тақдим этувчи халқаро келишув йўқ" деган.

Сурат манбаси, EPA
Украинанинг Қрими кимга тегишли деган масалада Лу Шай "бу - саволга сизга қандай ёндошишингизга боғлиқ" деган.
"Тарих бор. Қрим бошида Россияга тегишли бўлган. Хрушев Қримни Совет Иттифоқи даврида Украинага совға қилиб юборган", деб айтган Хитойнинг элчиси Франциянинг TF1 Info каналига.
Хитой дипломати, шунингдек, собиқ совет чегаралари масаласида "беҳуда тортишувлар"ни бас қилишга чақирган.
Франция Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни ушбу фикрни "хавотир билан қайд қилгани"ни айтди ва Хитойдан ўз позициясини аниқлаштиришни сўради.
Ўзбекистон қандай муносабат билдирди?

Хитой элчисининг собиқ совет давлатларининг суверенитетини шубҳага олиши Болтиқ бўйи давлатлари Украинанинги кескин норозилига сабаб бўлган бўлса, Ўзбекистон расмийлари ҳозирча ушбу сўзларга муносабат билдиргани йўқ.
Айни дамда Францияда бўлиб турган Kun.uz нашрининг журналисти Илёс Сафаров айни масала бўйича муносабат билдиришини сўраб Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоевга ҳам микрофон тутгани ҳақида ёзди.
Илёс Сафаровнинг айтишича, дипломат саволга жавоб бераркан, Лу Шайнинг баёнотини ҳали эшитмагани, бу ҳақда ўша пайтда журналист орқали хабар топиб турганини билдирган.
"Бу масалага муносабат билдиришдан аввал чуқур ўрганиб чиқишимиз керак, ҳали баёнотнинг ўзини кўрганим йўқ», деган Ўзбекистоннинг Франциядаги элчиси Сардор Рустамбоев.
Илёс Сафаров Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги "Сардор Рустамбоевнинг «ноаниқ позицияда» ва эҳтиёткорлик билан берган интервьюсини мамлакатнинг якуний муносабати сифатида қолдир"маслигига умид билдирган.
"Вазирлик Хитой дипломати томонидан қилинган ўта ҳурматсиз баёнотга нисбатан албатта жавоб бериши керак. Жавобда эса мамлакат мустақиллигига нисбатан қилинадиган ҳар қандай масъулиятсизлик қабул қилиб бўлмас экани аниқ билдирилиши шарт", дейди Илёс Сафаров.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002















