Янгиликлар: Россия ва Хитой Марказий Осиёда "рангли" инқилоб ҳақида гапирди Dunyo Yangiliklar

Shi jinpin va Putin

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия ва Хитой раҳбарлари Марказий Осиё ишларига «ташқи аралашувни қабул қилмасликларини» маълум қилди. Олдинроқ Шавкат Мирзиёев йирик давлатлар ундан бир тарафни танлаш борасида сўрашаётганини айтганди. Россия Украина шаҳарларини бомбалашда давом этмоқда.

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Ши Жинпин Москвадаги музокараларда Марказий Осиёни давлатларини ҳам муҳокама қилди. Икки томон минтақада "рангли инқилоблар импорти ва минтақа ишларига ташқи аралашувни қабул қилмасликларини" маълум қилишди.

Ши Жинпиннинг Россияга қилган 3 кунлик ташрифи доирасида қабул қилинган қўшма баёнотда Марказий Осиё давлатларига тақдирига ҳам тўхталинган.

"Томонлар Марказий Осиё давлатларининг суверенитети ва миллий тараққиётини таъминлашда қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро мувофиқлаштиришни кучайтиришга тайёр, "рангли инқилоблар"ни импорти ва минтақа ишларига ташқи аралашувга йўл қўймайди", — дейилади баёнотда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Томонлар, шунингдек, "Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг минтақавий хавфсизликни таъминлашга қўшаётган ижобий ҳиссаси" ҳамда "минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида" КХШТ ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш салоҳиятини қайд этган.

Олдинроқ Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни қабул қилганидан кўп ўтмай, йирик давлатлар Ўзбекистондан Украина урушида бир томонни танлаш кераклигини талаб қилаётганини айтиб чиққанди.

"Ҳозир айтаяпти, катта-катта давлатлар Ўзбекистон сен ким томон деяпти. Бўлди энди, нейтрал бўлиб юришинг бўлди энди. Ё у томога ўтгин ё бу томонга ўтгин. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб, ўзлари ҳам шунга даъват қиляпти. Бизга керак Ўрта Осиёда, Ўзбекистон 36 миллион бўлди, 3-4 йилда 40 миллион бўлади. Катта давлат бўлади. Ким томонсан, деяпти. Қани, оғир саволга қандай жавоб бериш керак? Жавоб битта - бир томонман. Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистоннинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман", деган Шавкат Мирзиёев.

Учинчи муддатга сайланган Хитой президенти Ши Жинпин ўзининг илк хориж сафарини Россияга амалга оширган ва Путин томонидан илиқ қарши олинган.

3 кунлик ташриф давомида Украинадаги уруш масаласи ҳам кўтарилган.

Владимир Путин Хитой томонидан таклиф қилинаётган тинчлик режаси урушни тугатишда асос бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини айтган.

Бироқ Путин режа Ғарб ва Киев бунга тайёр бўлгандагина кўриб чиқилиши кераклигини таъкидлаган.

Хитой томонидан ўтган ой тақдим қилинган режа Россияни Украинадан чиқиб кетишга тўғридан тўғри чақирмайди.

У тинчлик музокаралари ўтказишга ва миллий суверенитетни ҳурмат қилишга чақиради, бироқ аниқ таклифлар кўрсатилмаган.

Украина эса ҳар қандай музокара бошлаш учун Россия унинг ерларидан чиқиб кетиши кераклигини таъкидлайди. Аммо Россиянинг бунга тайёрлиги борасида ҳеч қандай ишора йўқ.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен душанба куни Россия қўшинларини олиб чиқиб кетмасдан олдин оташкесим ҳақида гапириш "аслида Россия босқинини ратификация қилишни дастаклаш билан тенгли"гини айтди.

Бу вақтда эса ҳозир Россия назорати остида бўлиб турган Қримга жангавор дронлар билан ҳужум уюштирилган.

Фронт чизиғидан анча ичкарида бўлган ҳудудларда темир йўл орқали олиб кетилаётган Россия ракеталари йўқ қилингани айтилмоқда.

Ўз навбатида Россия ҳаводан Украинанинг бир неча шаҳрига ҳужум қилган. Аҳоли яшайдиган масканларга қилинган зарба натижасида камида 4 тинч фуқаро ҳалок бўлган.

Россия Украина шаҳарларига янги ҳужумлар қилиши оқибатида тўрт киши ўлди

DSNS Ukraine

Сурат манбаси, DSNS Ukraine

Россия кучлари Украинанинг бир қанча шаҳарларига ҳужумлар уюштирди. Киев вилоятидаги аҳоли яшайдиган мавзега қилинган дрон зарбасида камида тўрт киши ҳалок бўлган.

Чоршанба куни эрта тонгда пойтахт яқинидаги Ржишев шаҳрида иккита турар-жой биносининг юқори қаватлари ҳужумга учради.

Қурбонлар орасида 11 ёшли бола ҳам бор, деди қутқарув хизматлари.

Россиянинг яна бир ҳужуми натижасида Одесса шаҳридаги эҳром ҳудудида жойлашган уч қаватли бинога ракета урилиши оқибатида уч киши яраланган.

Шунингдек, шимоли-ғарбдаги Житомир вилоятига дрон ҳужумлари уюштирилган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.

Украина ҳарбийлари чоршанба куни учирилган 21 та дрондан 16 таси уриб туширилганини билдирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Россиянинг узоқ масофали ракеталарни ташувчи ҳарбий самолётлари ҳавога кўтарилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Украина бўйлаб ҳаво ҳужуми сиреналари янгради.

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Россия 20 дан ортиқ "қотил дрон"лар, шунингдек, ракета ва снарядлар билан ҳужум қилди.

Хитой раҳбари Ши Жинпингнинг Россияни бир неча соат олдин тарк этганига ишора қилиб, Зеленский ҳар сафар "кимдир Москвада тинчлик сўзини эшитишга уринса, ўша заҳотиёқ янги ҳужумлар уюштиришга буйруқ" берилишини айтди.

Москвада сешанба куни муҳокама қилинган Хитой "тинчлик таклифлари"да Россия қўшинлари Украинадан чиқиб кетиши ҳақида ҳеч нима йўқ.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Москвада сешанба куни муҳокама қилинган Хитой "тинчлик таклифлари"да Россия қўшинлари Украинадан чиқиб кетиши ҳақида ҳеч нима йўқ.

Telegram kanalimiz: https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002