Россия постсовет ҳудудини "олиб қўйиши керак"ми ва Путин нега мигрантларга қулай шароит яратмоқчи? Янгиликлар - Rossiya O‘zbekiston dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, kremlin.ru/arxiv
Россиялик сиёсатшунос Совет Иттифоқининг собиқ республикаларига барҳам бериш вақти келганини билдирди. Путиннинг даъво қилишича, Россия мигрантларга қулай шароит яратиш учун ҳамма нарсани қилмоқда - bbcuzbek.com дайжести.
"Ё олиб қўйиш керак, ёки…"
Россиялик сиёсатшунос Совет Иттифоқининг собиқ республикаларига барҳам бериш вақти келганини билдирди.
"Улар бизникидир", деди сиёсатшунос.
Россия постсовет ҳудудлари сиёсатини қайта кўриб чиқиш арафасида эканлигини сиёсатшунос Aлексей Мартинов билдирган.
Янги давлатлар институти раҳбарига кўра, СССР қулашининг 30 йиллигига постсовет ҳудудлари жуда ачинарли оқибатлар билан яқинлашмоқда.
- Урушлар давом этмоқда, қашшоқ яшаш, кўпинча, "катта Россия" ҳисобига, эски тарихий хотирага кўра, бугунги замонавий сиёсий элиталарнинг постсовет давридаги очиқ душманлик позициясига қарамай, ҳаммага фаол ёрдам беришда давом этмоқда. Мамлакатлар замонавий Россияга қараб қолган", - деди Мартинов.
"Россия учун ушбу юбилей собиқ иттифоқ республикаларига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиш нуқтаси бўлиши керак".
Бугун Москвадаги матбуот анжуманида эксперт "катта Россия" бу ҳудудлар "бизники" ёки аллақачон "бегона" эканлиги тўғрисида қарор қабул қилишининг пайти етганини таъкидлаган.
Мартиновнинг фикрига кўра, энди Совет Иттифоқининг собиқ республикаларига барҳам бериш вақти келган.
"Менимча, 30 йил биз учун жуда муҳим қарорни қабул қилиш учун яхши вақт. Бу постсовет ҳудуди, ушбу собиқ Совет республикалари бизнинг эҳтиёжимизга боғлиқ. Улар бизникидир. 30 йилдирки, биз ҳар йили бу қарорни кейинга қолдирамиз ва бу вақт учун ҳақни тобора кўпроқ маблағ, "ёмон" қарзлар, сиёсий ресурслар билан тўлаймиз, тез орада биз буни ҳал қиламиз ", - деди эксперт.
Путин мигрантларга шароит яратмоқчи

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM
Россия мигрантларни қулай ҳис қилиши учун ҳамма нарсани қилмоқда, иқтисодиётнинг барча соҳаларида ишчилар етарли эмас...
Бу ҳақда 8 май, шанба куни Россия Президенти Владимир Путин Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмон билан учрашувда маълум қилди.
"Меҳнат муҳожирлари масаласини доимо кўтарасиз. Aлбатта, бу муҳим. Биламан, бу Тожикистон учун нозик масала. Биз одамлар ўзларини қулай ҳис қилишлари учун ҳамма нарсани қилаяпмиз, айниқса, иқтисодиётнинг барча тармоқларида бизда ҳақиқатан ҳам ишчи қўллар етишмаяпти", - деб айтган Россия раҳбари.
Бундан ташқари, Путин мигрантлар Россиядан ўз ватанига оилаларини қўллаб-қувватлаш учун жуда катта миқдордаги маблағ юборишини таъкидлади.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, бу "мутлақо ижобий жараён", деб ёзади Кремль матбуот хизмати.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

















