Яхши хабар, коронавирус: Вакцина иш берди O’zbekiston, koronavirus, дунё

Vaksina

Сурат манбаси, Getty Images

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Яхши хабар, коронавирус: Вакцина иш берди - Ўзбекистонда жами коронавирус ҳоллари 19 мингтага яқинлашди. Британияда эса, вакцина натижаси яхши чиқди. Тадқиқотчилар хурсанд. Дастлабки синов муваффақиятли ўтди:

Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Оксфорд университети...

Тадқиқотчилар хурсанд.

Яратаётган вакциналари иш берди.

Дастлабки синов муваффақиятли ўтди.

Вакцина натижаси яхши чиқди.

Коронавирусга қарши курашувчи аксил-тана ва Т ҳужайраларини ҳосил қилди.

Дунё қарийб етти ойдирки, пандемия ичида.

Жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 15 миллиондан ортган.

Вирус 600 мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Вазият бундан-да ёмонлашиши мумкин, деган ташвишлар бор.

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Минтақада ҳам жами коронавирус ҳоллари юз мингдан ортган.

Ўликхоналар шошиб қолаётганига оид хабарлар кўпайган.

Соғлиқни сақлаш тизими қулаши эҳтимолига оид хавотирлар юзага чиққан.

Қозоғистон ва Ўзбекистон яна қатъий карантин тартибига қайтган.

Дунёда бу ишга қўл урган илк давлатларга айланган.

Янги вакцина ва умидбахш натижалар

Koronavirus

Сурат манбаси, Getty Images

Коронавирусга қарши вакцина ҳали-ҳануз кенг оммага имконсиз.

Дори-дармонлар синови ҳам давом этмоқда.

Аммо британиялик олимлар натижалардан жуда умидбахш.

Вакцина мингдан ортиқ одамда синаб кўрилган.

Уларнинг 90 фоизида битта дозанинг ўзи иш берган.

Коронавирусни зарарсизлантирувчи аксил-таначаларни ҳосил қилган.

Бунгача шунга ўхшаш ижобий натижа АҚШ ва Хитойдаги тажриба жараёнларида кузатилган, холос.

Vaksina

Сурат манбаси, Reuters

Аммо, шунда ҳам, олимлар шошмоқчи эмас.

Улар бу гал вакцинани Британиянинг ўзида 10 мингдан ортиқ одамда синаб кўришмоқчи.

Кейин ўз синовларини АҚШ, Жанубий Африка ва Бразилияда ҳам давом этдиришмоқчи.

Вакцинани яна жами 40 мингга яқин одамда синашмоқчи.

Шундан сўнггина унинг самараси борасида қатъий бир тўхтамга келишмоқчи.

Агар, ҳаммаси режага мувофиқ кечса, вакцина келаси йил одамлар учун имконли бўлади.

Ҳозир дунё бўйлаб 23 та вакцина синаб кўрилмоқда.

Юздан ортиғи устида дастлабки ишлар бормоқда.

Британиялик олимларга кўра, коронавирус бу яқин ўн йилликларда йўқолмайди.

Қайтаверади, эмлашлар эса, давом этаверади.

Британия ҳукумати аллақачон 100 миллион доза вакцинага буюртма ҳам бериб бўлди.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek