Ўзбекистон: 3,8 миллион одамга ёрдам ва мамлакатда ўлат тарқаляптими? — янгиликлар O'zbekiston, koronavirus

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон: 3,8 миллион одамга ёрдам ва мамлакатда ўлат тарқаляптими? - Пандемия даврида кимлар ёрдам олди? Энди ўқитувчининг ишига аралашса, нима бўлади? Енгил зирҳли автомобиллар ҳозир Ўзбекистонга нега керак? - bbcuzbek.com дайжести.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Пандемия даврида қийин аҳволга тушган 3,8 миллион инсонга муайян турдаги ёрдам кўрсатилган.

Бунга Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва Жаҳон Банки ҳамкорлигида ўтказилган тадқиқот натижаси асос қилиб келтирилмоқда.

Хабарда сўровномада 1,500 оила иштирок этгани ва уларнинг 11 фоизи пандемия бошланганидан сўнг, асосан, пул кўринишида бўлмаган нафақа ёки ваучерлар шаклида бевосита ёрдам олганини билдиргани айтилади.

Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, оилаларнинг харажатлари сезиларли ошгани маълум қилинган.

Бундан ташқари пандемия даврида камбағаллик даражасига тушиб қолган ўзбекистонликлар сони 450,000 дан 880,000 нафарга етгани қўшимча қилинган.

Сўровномада қатнашганларнинг ярмидан кўпи жамғармага эга эмаслиги ва 40 фоизи кўзда тутилмаган 100 минг сўмгина харажатларни тўлай олмаслигини белгилагани ҳам тилга олинган.

Ҳисоботда баҳолаш натижаларига кўра, 3,8 миллионга яқин ўзбекистонлик фавқулодда вазиятда у ёки бу кўринишда кўмак олгани айтилади, аммо бу ёрдамлар айнан нимадан иборат эканига ойдинлик киритилмаган.

Ўқитувчининг ишига аралашганлик учун жавобгарлик

21 июлда президент имзолаган қонун билан «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодекснинг 197⁵-моддасига ўзгартириш киритилмоқда.

Унга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

Бундай ҳуқуқбузарлик учун 1 миллиондан 3 миллионга қадар жарималар жорий этилмоқда.

«Ўзбекистонда ўлат тарқалмаган»

O'zbekiston

Сурат манбаси, Gazeta.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош инфекционисти Эркин Мусабоев ижтимоий тармоқларда шов-шувга айланган Ўзбекистонда аслида коронавирус эмас, балки ўлат тарқалаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берган.

«Бу 100 фоиз нотўғри», дея Мусабоев бундай хабарларни рад этган «Тез ёрдам» кўрсатуви эфири давомида.

Унинг сўзларига кўра, ўлат тарқалишида чўл зоналари табиий ўчоқ саналади ва унинг асосий тарқатувчилари каламуш ҳамда бурга бўлади.

«Кўряпмизки, ҳозирги эпидемия одамлар зич яшайдиган шаҳарларда кузатилмоқда. Ўлат учун эса, қайтариб айтаман, табиий ўчоқ - чўл зонаси керак», маълум қилган у.

Мусабоев ўлат юқтирган илк ва сўнгги беморни Ўзбекистонда 1996 йилда кўргани, шундан бери бу касаллик мамлакатда учрамаётганини ҳам тилга олиб ўтган.

Ўзбекистон енгил зирҳли автомобиль ишлаб чиқармоқда

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Давлат мудофаа саноати қўмитаси «Кран ва махсус техникалар» МЧЖ билан ҳамкорликда «Тарлон» (4х4) русумли енгил зирҳли автомобили ишлаб чиқарилмоқда.

Бу ҳақида қўмита матбуот хизмати хабар берган.

«Ўқлар ва портлашлардан ҳимоя этувчи ЕЗА шахсий таркибни ташиш, уларни жанг майдонида ўқ-дори ва портловчи моддалардан ҳимоя қилиш, хавфли ҳудудларда махсус вазифаларни бажариш, мобил гуруҳлар ва блокпостларга оловли мадад бериш, қўшинларни ва автотранспорт колонналарини ҳимоя қилиш, жанговар патруллик ва бошқа жанговар вазифаларни бажариш учун мўлжалланган», дейилади хабарда.

Кувайтдан $5,6 миллион ёрдам

Кувайт Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун $5,6 миллион ажратади, хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати.

Хабарда мазкур маблағ Ўзбекистон илтимоси билан Кувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси томонидан ажратилаётгани айтилади.

Бунга қадар июнь ойида $1,9 миллион, Канада эса коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга $250 минг ажратган эди.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek