Коронавирус: Вазият ёмонлашгандан ёмонлашиши мумкин(ми)? – Ўзбекистон, дунё (видео)

Сурат манбаси, official
Коронавирус: Вазият ёмонлашгандан ёмонлашиши мумкин(ми)? - Сўнгги ҳафталарда Ўзбекистон, минтақада ҳам вазият жиддий ёмонлашди. Ўлим ҳоллари сони кескин ортди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, жиддий хавотирда:
Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1

Охири YouTube пост, 2
Коронавирус: Вазият ёмонлашгандан ёмонлашиши мумкин(ми)?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 3
Хитой. Ухан - дунёда коронавирус илк бор аниқланганига қарийб етти ой бўлди.
Жаҳонда коронавирус юқтирганлар сони 15 миллионга яқинлашди.
Вирус ярим миллиондан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлди.
Сўнгги ҳафталарда минтақада ҳам вазият жиддий ёмонлашди.
Коронавирус билан боғлиқ жами рақамлар 100 мингдан ошди.
Ўлим ҳоллари сезиларли бир даражада ортди.
Ўликхоналар шошиб қолаётганига оид хабарлар кўпайди.
Соғлиқни сақлаш тизими қулаши эҳтимолига оид хавотирлар юзага чиқди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон яна қатъий карантин тартибига қайтди.
Дунёда бу ишга қўл урган илк давлатларга айланди.
Коронавирусга қарши вакцина ҳали-ҳануз кенг оммага имконсиз.
Дори-дармонлар синови ҳам давом этмоқда.
Коронавирус хавфини буткул бартараф этадими?:
Огоҳлик

Сурат манбаси, Getty Images
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, яқинда яна огоҳлик билан чиқди.
Ҳукуматлар янада қатъий чора кўришмаса, аҳвол бундан-да ёмонлашиши билан огоҳлантирди.
Халқаро ташкилотга кўра, "аксарият давлатлар янглиш йўлдан кетишмоқда".
Амалда иш берган чора тадбирлар қабул қилинмаган ёки риоя этилмаган ерларда коронавирус шитоб билан ортмоқда.
Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, коронавирус жорий пайтда одамларнинг бирламчи душмани бўлади.
"Аммо аксарият ҳукуматлар ва инсонлар шунга мувофиқ иш тутишаётгани йўқ".
Унга кўра, ижтимоий масофа сақлаш бўладими, қўлларни ювиш ёки ниқобда юриш, одамлар буни жиддий қабул қилишлари керак.
"Акс-ҳолда пандемия чўзилгандан чўзилаверади, вазият ёмонлашгандан ёмонлашаверади".
"Бу яқин орада пандемиядан аввалги ҳаётга қайтишнинг иложи ва имкони бўлмайди".

Сурат манбаси, official
Ўзбекистон президенти ҳам сўнгги икки ҳафтада устма-уст коронавирус масаласига қайтган.
Мамлакат раҳбари бошчилигидаги йиғинлар бу борада олиб борилаётган ишларнинг чуқур танқидий таҳлилига бағишланган.
Кеча, душанба кунги йиғилиш тафсилотларидан Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш янгитдан бошланиши англашилган.
Агар, расмий рақамларга таянилса, ҳозирга келиб Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони расман 17 ярим мингтадан ортган.
Ўлим ҳоллари қарийб юзтага яқинлашган.
Ижтимоий тармоқлардаги кўпчилик бу борадаги рақамлар сохталаштириляпти, деб ишонади.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти эса, ҳукуматларни бу йўлда "аниқ" ва "қатъий" стратегиялар ишлаб чиқишга ундаб қолган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek