Россия: элита коронавирус вакцинасини апрелдаёқ олиб бўлганми? Rossiya, O'zbekiston, koronavirus

Vaksina

Сурат манбаси, Reuters

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россиялик миллиардерлар, амалдорлар апрель ойининг ўзидаёқ коронавирусга қарши эмлаш имкониятига эга бўлишган, тасдиқлайди Блумберг. Россия ҳукумати буни рад этмоқда.

Коронавирус: Вазият ёмонлашгандан ёмонлашиши мумкин(ми)?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Элита вакцинаси

Россиянинг ўнлаб ишбилармон ва сиёсий элитаси вакиллари аввалдан Гамалеи номидаги миллий тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган Covid-19 га қарши экспериментал эмлашдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган, тасдиқлайди Блумберг.

Агентликка кўра, бу эмлаш апрель ойидаёқ, яъни май ойидаги пандемия чўққисидан олдин амалга оширилган.

Нашр миллиардерлар ва йирик компанияларнинг топ-менежерлари орасидаги ўз манбаларига таяниб, Россия дунёда биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқаришга интилаётганини эслатади.

Тадқиқотни Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РТИФ) молиялаштирмоқда ва ҳарбийлар билан биргаликда ўтказилмоқда, деб ёзади Блумберг.

Ўтган ҳафтада РТИФ раҳбари Кирилл Дмитриев Гамалеи номли марказда тайёрланаётган вакцина синовининг иккинчи фазаси 3 августда якунланишини маълум қилган эди.

Учинчиси эса, нафақат Россия, балки бошқа давлатларда ҳам, жумладан, Яқин Шарқда ўтказилишини билдирган.

Шунингдек, Ғарб тадқиқотчилари ҳам синовларни одатда уч босқичда ўтказишади.

Синов жараёни билан таниш бўлган шахснинг агентликка айтган сўзларига кўра, бизнес ва сиёсий элита аъзолари экспрементал вакцинанинг дозаларини олган дастури қонунийдир, аммо потенциал иштирокчилар оқимини олдини олиш учун сир сақланади.

Дастур иштирокчиларини қайси асосларга кўра танлашгани мавҳум, деб ёзади Блумберг.

Нашр маълумотларига кўра, гап бир неча юзлаб кишилар ҳақида бормоқда.

Агентлик ўнлаб ҳолатларни тасдиқлашга муваффақ бўлди, аммо ҳеч ким ўз фамилиясини кўрсатишга рухсат бермади.

Пациентларга эмлашлар қилинган, бунинг учун ҳақ олинмаган.

Дмитриевнинг айтишича, у оиласи билан тадқиқотда иштирок этишган.

Кўплаб топ-менежерлар UC Rusal компаниясида эмланган, тасдиқлашмоқда нашр манбалари.

Rossiya

Сурат манбаси, BIOCAD PRESS OFFICE/TASS

Вакцина олган топ-менежерлардан бири Блумбергга қарши таъсирлари бўлмаганини айтган.

Унинг сўзларига кўра, нормал ҳаётда яшаш имкониятига эга бўлиш ва одатий шаклдаги бизнес-учрашувларни ўтказиш имкониятига эга бўлиш учун таваккал қилишга қарор қилган.

Бошқа одамлар эса инъекциядан кейин уларда тана ҳароратининг кўтарилиши ва мушакларда оғриқ кечган.

Гамалеи номли марказ директори Александр Гинцбург россиялик элита вакиллари Covid-19 га қарши Россияда тайёрланаётган вакцинага эга бўлишгани ҳақида маълумоти йўқлигини билдирган.

«Йирик(бизнесменлар) ҳақида ва майдалари ҳақида ҳам ҳеч нима билмайман», - деган Интерфаксга.

Сеченов трансляция тиббиёти университети ва фармацевтика институти директори Вадим Тарасов агентликка «Бу спекуляция. Ҳали ҳеч қандай клиникагача бўлган тадқиқотлар ўтказилмаган, бу миш-мишлар», деди.

Гамалеи номли миллий тадқиқот марказ ўтказаётган клиник синовлар ҳали якунлангани йўқ, ундан фойдаланиш имконсиз, шу жумладан, элита ва бизнес вакиллари учун ҳам, - дея ТАСС га билдирди соғликни сақлаш вазири ёрдамчиси Алексей Кузнецов.

«Вакцина одамлар орасида айланишга чиқарилмаган, уни клиник тадқиқотлар доирасидан ташқарида қўллаш мумкин эмас» - таъкидлайди у.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek