Россия: Парвозлар тикланса коронавирус кўпаймайдими? O'zbekiston, Rossiya, migrantlar

Сурат манбаси, official
Россия халқаро ҳаво парвозларини июль ойида йўлга қўйиш ҳаракатида.
Россия Транспорт вазири Евгений Дитрих ҳукумат мамлакат ичидаги авиапарвозлар хавфсиз кечаётганига ишонч ҳосил қилгачгина қарор беришини билдирди.
Таҳлилчилар Россиянинг халқаро ҳаво парвозларини тиклаши касаллик тарқалиши кўпайишига олиб келишидан огоҳлантирди:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бу 15 июлми?
Россия коронавирус пандемияси ортидан 27 март куни доимий авиақатновларни тўхтатган эди. Аммо чартер рейслар, почта, санитар ва гуманитар рейслар, транзит, бўш самолётларнинг техник кўрик ва захираси, экипаж алмашинуви учун қатновлари бундан мустасно. Улар РФ ҳукуматининг махсус розилиги билан амалга оширилиб келинди.
Аввалроқ, 24 июнда Росавиация раҳбари Александр Нерадько Роспотребнадзор ва Бош вазир ўринбосари Татьяна Голиковага халқаро парвозларни қайта тиклаш мазмунида мактуб йўллаган эди.
Росавиация халқаро парвозларни қайта тиклаш режасини аллақачон тайёрлаган ва чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни таклиф қилмоқда.
Россия авиакомпанияларининг хорижга қатнов рейсларининг қайта йўлга қўйилиши режаси 7 июнь куни маълум қилинганди. Коронавирус тарқалиши ҳолати пасайиши давом этса, 15 июлдан авиақатновлар яна йўлга қўйилади. Албатта, бортда санитария қоидаларига қатъий риоя қилиниши шарти билан.
«Касаллик кўпаяди, иқтисодий зарар камаяди»

Сурат манбаси, Getty Images
Александр Нерадько ҳозирги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, бошқа давлатлар, жумладан энг аввало МДҲ давлатлари билан парвозларни тиклаш лозимлигини билдирган.
Сиёсий фанлар доктори, таҳлилчи Андрей Казанцев пандемия даврида Россия ва МДҲ давлатлари орасида авиақатновларни тиклаш учун бир неча сабаблар борлигини билдирди.
«Биринчиси - ўта нозик миграцион алоқалар, шунингдек, кўплаб инсонларнинг қариндошлик алоқалари борлиги.
Иккинчиси - Россия ва собиқ совет мамлакатларида эпидемия вазияти анча ўхшаш.
Ва учинчиси - тарихий ва иқтисодий алоқалар», - деди Казанцев.
Таҳлилчининг фикрича, МДҲ мамлакатлари аллақачон Россия билан авиақатновларга тайёргарликни бошлаб юборган. Бироқ икки томонлама вазиятлар ҳисобга олинмоқда.
«Авиақатновларнинг йўлга қўйилиши инфекциянинг тарқалишини кўпайтириши мумкин, аммо бошқа томондан иқтисодий зарарни камайтиради», - хулоса қилади таҳлилчи.
Россия истайди, Европа эса йўқ
Россия МДҲ давлатларидан кўра, Европа ва дунёнинг сайёҳлик ривожланган мамлакатлари билан парвозларни тезроқ тиклашни истайди, аммо Россия коронавирус ўчоқларидан бири бўлиб қолаётгани боис, Европа бу давлат билан авиақатновни очишга кўп ҳам шошилмаяпти.
"Европага парвозларни очиш мантиқан тўғрироқ бўларди - бугунги кунда бу давлатларда касалликнинг кунлик тарқалиши МДҲ давлатларига қараганда анча пасайган. Аммо Европа россиялик сайёҳларни қабул қилишни исташадими-йўқми, бу бошқа масала», - таъкидлади Росавиация вакили.
Роспотребнадзор парвозларни қайта йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилаётганлигини маълум қилди. Аммо якуний қарорлар қабул қилиниши бошқа давлатлар билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.
Сайёҳлар мигрантлардан фойдали

Сурат манбаси, Getty Images
«Ҳар қандай қатнов айниқса, ёз мавсумида яхши. Ҳа, бу тушум. Аммо гап авиачипталарга талаб ва нархнинг авиакомпанияларни қониқтиришида. Ички йўналишли рейслар ва ҳатто МДҲ давлатларига парвозлар катта фойда келтирмайди», дейди Avia.ru портали муҳаррири Роман Гусаров.
Таҳлилчига кўра, авиакомпаниялар туризм мавсумида хорижга сайёҳлик парвозларидан даромад қилади.
«Шу боис, ҳатто, МДҲ давлатлари билан ҳаво йўллари очилганида ҳам, қандайдир катта, оммавий йўловчилар оқимини кутиш гумон», дейди Гусаров.
Аммо Россиянинг ҳозирча МДҲдан бошқа чораси ҳам йўқ. Чунки ҳозирча Европа Иттифоқи ўз чегараларини Россия, АҚШ ва Бразилия каби вирус ўчоқлари сифатида қолаётган мамлакатлар учун очмоқчи эмас. Евроньюс нашри Европа Иттифоқи ўз чегараларини иттифоқ аъзоси бўлмаган мамлакатлар учун очиши мумкин бўлган ишчи рўйхатни тасдиқлаганини ва ушбу рўйхатга Россия киритилмаганини маълум қилган.

- Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?
- Россия: Навбат талашаётган, пул юбора олмаётган, сувга чўкаётган ва сотиб юборилаётган ўзбекистонликлар
- Россия: Мигрантларга ишни тақиқлаган губернатор ўзбекларни қурилишда ишлатмоқчи
- Россия: Муҳожирлар ишга қайтди, патентга пул борми?
- Россия, мигрантлар: Путин яна 3 ойга енгиллик берди
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek












