Трамп Эрон уруши "жуда тез" якун топишини айтмоқда, аммо мақсадига эришдими?

Трамп аввалроқ Эрон буткул таслим бўлмагунча, уруш тугамаслигини айтганди

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Трамп аввалроқ Эрон буткул таслим бўлмагунча, уруш тугамаслигини айтганди
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Антони Зурчер таҳлили

Президент Доналд Трамп ва унинг маъмурияти ҳозиргача Эронга қарши қўшма АҚШ-Исроил ҳарбий кампанияси ҳақида турлича хабарлар ва бир-биригa зид тушунтиришлар бериб келмоқда.

Душанба куни, яъни иттифоқчиларни хавотирга солган ва бозорларни ларзага келтирган амалиётнинг 10-кунида урушнинг давомийлиги ва якуний мақсадлари атрофидаги ушбу тушунмовчилик яна бир бор юзага чиқди.

АҚШ фонд бозори индекслари тушиб кетган ва нефть нархлари кескин ошган бир пайтда, Америка президенти журналистларга тез-тез қўнғироқ қилиб, вазиятни тинчлантиришга уринаётгандек туюлди.

Бироқ унинг изоҳлари, ундан батафсил маълумот сўралганда ҳам, етарлича аниқ эмас эди. "Мен ҳамма нарса учун режага эгаман, тушуняпсизми?" деди у нефть нархларининг кескин ошиши ҳақида сўралганда New York Post мухбирига. "Менда ҳамма нарса учун режа бор. Сиз жуда хурсанд бўласиз."

Skip Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз and continue readingИжтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

CBS News га уруш "деярли тўлиқ, жуда катта даражада якунланган" деб айтди. "Биз жадвалдан жуда олдиндамиз", — деб қўшимча қилди у.

У яна шундай деди: «Биз кўп жиҳатдан аллақачон ғалаба қозондик, аммо ҳали етарлича ғалаба қозонганимиз йўқ". АҚШ ҳали ҳам Эронда нишонларга эга, деди Трамп журналистларга, аммо уларни "бир кунда йўқ қилиш мумкин".

Унинг телефон орқали берган изоҳлари, ҳеч бўлмаганда иқтисодий маънода, кутилган таъсирни берди. Фонд бозорлари кўтарилди, нефть баррелининг нархи — кун бошида 120 долларгача етган бўлса — 90 доллардан пастга тушди.

Яқиндагина Трамп Эроннинг "шартсиз таслим бўлиши"гача урушни тўхтатмаслигини айтган эди. Бироқ душанбадаги баёнотларидан кейин, Яқин Шарқни ларзага келтирган ва Ҳўрмуз бўғози орқали денгиз ташувларининг деярли тўлиқ тўхтаб қолишига олиб келган урушнинг охири яқинлашгандай кўриняпти.

Минобдаги қизлар мактабига ҳужум оқибатлари, 28 феврал

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Минобдаги қизлар мактабига ҳужум оқибатлари, 28 феврал

Мактабга ҳужум

Душанба куни Трампдан Миноб шаҳридаги ҳарбий база яқинида жойлашган бошланғич мактабга қилинган зарба учун АҚШ қандайдир жавобгарликни қабул қиладими, деб сўралди.

Ушбу ҳужум натижасида 168 киши ҳалок бўлган, уларнинг 110 нафари болалар эди.

Президент Америкада ишлаб чиқарилган ва ҳужумда қўлланган бўлиши мумкин бўлган Tomahawk ракеталари бир нечта давлатлар томонидан ишлатилишини айтди.

У бу давлатлар қаторида Эронни ҳам тилга олди. Трамп бундай версияни илгари сураётган ягона АҚШ вакили бўлмоқда.

Аввалроқ мутахассислар BBC га билдиришича, на Исроил ё на Эрон Tomahawk ракеталарига эгалиги маълум эмас.

«Мен бу ҳақда етарлича маълумотга эга эмасман», — деди Трамп ва яна бир бор бу ҳалокатли ҳужум ҳали текширилаётганини қўшимча қилди. У яна шундай деди: «Қандай хулосага эришилмасин, мен ўша ҳисоботни қабул қилишга тайёрман.»

Аввалроқ Трамп мактабга Эрон бомбаси тушганига ишонишини айтганди.

Айни дамда Эрон ҳукумати мактабдаги портлашга АҚШда ишлаб чиқарилган Tomahawk ракетаси сабаб бўлганига оид ўз далил-исботларини тақдим қилган.

Эрон аёллар футбол жамоасининг беш аъзосига Австралияда гуманитар визалар берилди

Жамоанинг беш аъзоси Австралияда қолди

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Жамоанинг беш аъзоси Австралияда қолди

Эрон аёллар футбол жамоасининг беш нафар аъзосига Австралияда гуманитар визалар берилди.

Бу қарор жамоа ўтган ҳафта Жанубий Кореяга қарши ўйин олдидан миллий мадҳияни куйлашдан бош тортганидан кейин уларнинг хавфсизлиги ҳақида хавотирлар кучайгани ортидан қабул қилинди.

Бу ҳолат Эронда танқидларга сабаб бўлди. Анъанадор шарҳловчилардан бири жамоани «уруш вақтидаги хиёнатчилар» деб атаб, уларга нисбатан қаттиқ жазо қўллашни талаб қилди.

Австралиянинг иммиграция вазири Тони Бёрк айтишича, аёллар Австралия полицияси томонидан хавфсиз жойга кўчирилган.

Унинг сўзларига кўра, жамоанинг бошқа аъзоларига ҳам мамлакатда қолиш мумкинлиги айтилган. «Улар сиёсий фаоллар эмасликларини аниқ билдирмоқчи. Улар фақат ўз хавфсизлигини ўйлаётган спортчилар», — деди у ва бу масала бўйича музокаралар бир неча кун давом этганини қўшимча қилди.

Эроннинг янги раҳбари омон қолиш курашига юз тутмоқда

Лиз Дусет таҳлили

Эрон теократик тузуми сўнгги қарийб эллик йилдаги энг катта синовга дуч келган пайтда, ҳали тўлиқ синаб кўрилмаган бир етакчи мамлакат бошқарувини қўлга олмоқда.

Давомийлик ва тепадаги алоқалари 56 ёшли Можтаба Хоманаийни ҳокимият тепасига олиб чиқди.

Исроил янги раҳнамо ҳам нишонга олинишини айтган

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Исроил янги раҳнамо ҳам нишонга олинишини айтган

Унинг отаси, Оятуллоҳ Али Хоманаий урушнинг дастлабки зарбаларида ўлдирилди. 1979 йилги инқилобдан кейин Эроннинг учинчи олий раҳбари бўлган Можтаба Хоманаий Ислом Республикаси тирик қолиш учун курашаётган бир пайтда раҳбарликни қўлга олмоқда.

Отасининг режимига қарши намойишларни бостириш пайтида ҳалок бўлган минглаб одамлар учун ҳали ҳам мотам тутаётганларнинг назарида, шундоқ ҳам қаттиққўл режим янада қаттиққўллашиши мумкин.

Можтаба Хоманаий ўнлаб йиллар давомида отасининг соясида ишлаган; у ташқи таҳдидлар ва ички беқарорликларга қарши курашда давлатнинг "чуқур тузилмаси" қандай ишлашини жуда яхши билади.

Энди бу уруш шунчаки сиёсий кураш эмас — у жуда шахсий тус олган. Бу шунингдек қасос ҳақида ҳамдир.

Katz
EPA
Isroilni yo’q qilishni rejalashda davom etish uchun Eron terror rejimi tayinlaydigan har bir lider, shubhasiz, o’ldirish uchun nishon bo’ladi.
Israel Katz
Isroil mudofaa vaziri (bbc.com/uzbek)

Исроилнинг олий раҳбар қароргоҳига қилган зарбасида Можтаба Хоманаий фақат отасини эмас, балки онаси Мансура Хожастеҳ Боғерзода, рафиқаси Заҳро Ҳаддод-Одил, шунингдек бир ўғлини ҳам ўша ҳалокатли шанба тонгида йўқотди.

Трамп эса Можтаба Хоманаий «узоққа бормайди» деб огоҳлантирмоқда.

У Исроилнинг нишонларидан бири ҳисобланади; мудофаа вазири Исроил Кац уни «аниқ нишон» деб атаган.

Шунинг учун Хоманаий ҳали бир муддат сояда қолиши мумкин. Бу эса бу ёпиқ ва камгап руҳоний атрофидаги сирли муҳитни янада кучайтиради.