Коронавирус тарқалиши бўйича янгилаб бориладиган харита Koronavirus

Сурат манбаси, Getty Images
Янги коронавирус 2019 йилнинг охирги ойларида Хитойнинг Ҳубей вилоятида тарқалишни бошлаган деб кўрилади.
Ўтган вақт давомида ҳалокатли вирус дунёнинг барча қитъаларига тарқалди.
Ҳукуматлар мамлакатлари чегараларини ёпдилар, авиақатновлар тўхтатилди, шаҳарларда карантин чоралари эълон қилинди, одамларга уйларидан чиқмай ўтириш сўралди.
Жаҳон бўйлаб "уйига қамалишга мажбур бўлган" инсонларнинг сони 4,5 миллиарддан ортиқни ташкил этди деб кўрилмоқда.
Коронавирус пандемияси дунёда 1930 йиллардан кейинги энг ёмон иқтисодий рецессияга етаклаши мумкинлигидан огоҳлантириб чиқди Халқаро Валюта жамғармаси.
Май ойида ишлаб чиқарилган нефтни сақлайдиган жой қолмайди деган хавотир юзага келди, апрел ўртасидан жаҳонда нефт нархи кескин тушишни бошлади.
БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастури коронавирус оқибатида дунёда кучли очарчиликка дуч келадиган инсонларнинг сони икки баравар кўпайиб, очликка юз тутганларнинг сони 135 миллиондан 250 миллиондан зиёдгача етишидан огоҳлантирди.
Коронавирус: Элликдан ошган эркакларга вирус кўпроқ хавф соладими?

Коронавирусга чалинган аксарият бир ҳафта ичида соғайиб кетиши ва тиббий парваришга муҳтож бўлмаслиги мумкин.
Аммо айрим одамларга шифохона парвариши керак бўлади.
Айримларда касаллик оғир кечади.
Афтидан 70 ёшдан ошганлар учун коронавирус хатарлироқ бўлиб, бунда беморнинг бошқа бирор қўшимча касаллиги бўлиши ёки бўлмаслиги аҳамият касб этмайди.
Коронавирус: Беморлар соғайиши учун қанча вақт керак бўлади?

Сурат манбаси, Getty Images
Covid-19 юқтирганларнинг аксариятида касаллик енгил кечиши мумкин.
Йўтал ва бироз иситмалаш.
Аммо уларда ҳам томоқ оғриғи, ҳолсизлик ва бошоғриқ бўлиши мумкин.
Йўтал одатда қуруқ бўлади, аммо вақт ўтиб бироз балғам пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Касалликнинг бу палласида кўпроқ суюқлик ичиш, дам олиш ва парацетамол тавсия қилинади.
Коронавирус бизга юққач, танамиз ичида нима қилади?

Сурат манбаси, SPL
Яширин даврда вирус танамизда яхшилаб жойлашиб олади.
Коронавирус ёки Sars-CoV-2 вируси нафас йўллари, оғиз ва кўздаги шиллиқ пардалар орқали танамизга тушади.
У кейин томоқ тўқималари деворини, нафас йўллари ва ўпкани зарарлайди ва уларни коронавирусни кўпайтирувчи корхонага айлантиради.
Яъни янги вируслар ишлаб чиқилади ва бошқа тўқималарга ҳам юқа бошлайди.
Бу даврда сиз ўзингизни соғлом ҳис қиласиз ва ҳеч қандай касаллик аломати кўринмаслиги мумкин.
Яширин давр қанчага чўзилиши ҳақида фикрлар турлича, аммо ўртача беш кун давом этиши айтилмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Коронавирус белгилари қандай бошланади?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek


***


















