Коронавирус: Соғайишга қанча вақт кетади?

Medical staff in Turkey who contracted Covid-19 are released from hospital

Сурат манбаси, Getty Images

    • Author, Жеймс Галлаҳер
    • Role, Саломатлик ва илм-фан масалаларида мухбир

Covid-19 2019 йилнинг охирида пайдо бўлди, аммо аллақачон бу касалликка чалинганлар яна саломатликларини тўла тиклаши учун анчагина вақт кетиши маълум бўлди.

Соғайиш жараёни инсон вирус юқтирганида қанчалар бетоб бўлиши билан боғлиқ.

Айрим одамлар вирус хуружини жуда енгил ўтказишса, бошқаларда бу узоқ давом этади ва яна ҳам узоқроққа чўзиладиган асоратлар қолдиради.

Ёш, жинс ва муқаддам мавжуд бўлган касалликлар вирус таъсирини кучайтириши мумкин.

Вирусни даволаш учун тиббий аралашув қанчалар кескин бўлса, соғайиш жараёни ҳам шунчалар узоққа чўзилади.

Касаллик аломатлари сезиларли бўлмаса-чи?

Covid-19 юқтирганларнинг аксариятида касаллик енгил кечиши мумкин.

Йўтал ва бироз иситмалаш.

Аммо уларда ҳам томоқ оғриғи, ҳолсизлик ва бошоғриқ бўлиши мумкин.

Йўтал одатда қуруқ бўлади, аммо вақт ўтиб бироз балғам пайдо бўлиши эҳтимоли бор.

Касалликнинг бу палласида кўпроқ суюқлик ичиш, дам олиш ва парацетамол тавсия қилинади.

Woman with a purple face mask

Сурат манбаси, Getty Images

Енгил касалланганлар тез соғайиб кетишади.

Иситма бир ҳафтага етмай тушади, аммо йўтал давом қилиши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилоти Хитойдаги маълумотлар таҳлили асосида касалликнинг енгил формаси икки ҳафтага қадар давом этиши мумкинлигини айтади.

Жиддийроқ шакли қанақа бўлади?

Айримларда касаллик жиддий кечади ва бу вирус юқтирилганидан кейин 7 ёки 10 кун ўтгач рўй беради.

Касалликнинг кучайиши кутилмаган ва тез бўлиши мумкин.

Нафас олиш қийинлашади, ўпка яллиғланади.

Бу иммун тизимининг касалликка қарши ортиқча курашиши ва соғлом ҳужайраларни ҳам "жанг" давомида аямаслиги оқибатида рўй беради.

Айрим одамларга кислород муоалажаси даркор бўлади.

Шифокор Сара Ярвисга кўра, "нафас қисиши анчагача давом этиши мумкин, чунки организм ўпкадаги яллиғланиш ва вирус етказган бошқа жароҳатларни тузатиши учун вақт керак бўлади".

Унинг айтишича, бу жараён 8 ҳафтага чўзилиши мумкин, чарчоқ ҳисси эса яна ҳам узоқроқ давом этади.

Реанимацияга эҳтиёж қачон пайдо бўлади?

ЖССТга кўра, вирусга чалинган 20 кишидан бири реанимация - жонлантириш бўлими муолажасига эҳтиёжманд бўлиши мумкин.

Яъни, бемор бунда сунъий ухлатилади ва унга нафас олиш жиҳози ёрдамчи бўлади.

Беморнинг вазияти ўнгланганидан кейин ҳам касалхонада маълум муддат сақланади.

Доктор Алисон Питтардга кўра, бу каби беморларнинг нормал ҳаётга қайтишлари узоқроққа -бир йилдан бир ярим йилга қадар чўзилиши мумкин.

Шифохонада узоқ муддат қолганларнинг мускуллари бўшашиб кетади ва улар яна мустақил ҳаракат қилиш учу махсус тиббий муолажага эҳтиёжманд бўлишади.

Coronavirus rehabilitation in France

Сурат манбаси, Getty Images

Тана жонлантириш жараёнини кечирар экан, бунинг руҳий асоратлари ҳам юзага чиқиши мумкин.

Аммо айримлар жонлантириш бўлимидан тез фориғ бўлишади.

Касаллик асоратлари узоқ вақт сақланиб қолиши мумкинми?

Бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Аммо бошқа нафас олиш ва ўпка касалликларидан маълумки, асоратлар узоқ вақт организмда бўй кўрсатиб туради.

Шифокорлар кўра, бир неча йил касаллик ҳам жисмоний ва ҳам руҳий ҳолатга таъсир қилиб туриши мумкин.

Доктор Жеймс Жилнинг айтишича, беморларни руҳий муолажаси ҳам ўта муҳимдир.

"Биз беморларга нафас олишлари қийинлашгани, уларни вентиляторга улаш кераклиги ва бунда сунъий ухлатиш лозимлигини айтамиз ва табиийки, оилангиз, яқинларингиз билан хайрлашасизми, деб сўраймиз".

"Аксарият бу каби жиддий жараёндан кейин ўзини руҳий ўнглаб олишда қийналади".

Covid-19 такроран юқтириш мумкинми?

Бу ҳақда бир неча тахминлар ва миш-мишлар ўртага отилган.

Аммо исботу далил оз.

Агар беморлар вирусни енгиб чиқишса, унда уларда иммун ҳимоя пайдо бўлади.

Икки карра вирус юқтирилганлар ҳақида хабарлар келсак, балки ҳали тўла соғаймаган беморга ташхис нотўғри қўйилган бўлиши мумкин.

Нима бўлганда ҳам иммун тизими борасидаги маълумотлар коронавирусни тушуниш ва келажакда унга қарши вакцина яратилишида муҳим аҳамият касб этади.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek