Ўзбекистон, коронавирус: ўзбекистонликлар ижтимоий масофа талабини писанд қилмаяптиларми? O'zbekiston, koronavirus

Ижтимоий масофа сақлаш коронавирусдан муҳофазанинг асосий унсури экани таъкидланмоқда.

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Ижтимоий масофа сақлаш коронавирусдан муҳофазанинг асосий унсури экани таъкидланмоқда.

Бутун дунёнинг диққат-эътибори Covid-19 коронавируси тарқалиши олдини олиш, инсоний талофатни камайтиришда бўлиб турар экан, Ўзбекистонда инсонлар орасида камида икки метр масофа сақлаш талаби инкор этилаётгани борасидаги хавотирлар билдирилмоқда.

"Айтишларича, айни соатларда Тошкентда ва вилоят марказларида деҳқон бозорлари ва йирик озиқ-овқат дўконлари (супермаркетлар) одамлар билан лиқ тўлган. Масофа сақлаш, узоқлашиш қоидаларига амал қилинмаяпти, эҳтиёткорлик йўқ", деб ёзди таниқли блоггер bakiroo ўзининг Телеграм каналида.

Telegram/bakiroo

Сурат манбаси, Telegram/bakiroo

"Барака топгурлар ижтимоий масофалашув деган нарсани уқиб олинглар. Одамлар орасидаги минимал масофа икки метр бўлиши лозим! Икки метр!", деб ёзди таниқли блоггер Нозим Сафари.

Telegram/Сафари

Сурат манбаси, Telegram/Сафари

Бир кун олдин Интернет нашрлари ва социал тармоқларда Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳалокатли вирус ҳақида ўзбекистонликларни бохабар этиш ҳаракатлари маҳалла фаоллари орасида вирусни юқтирганлар кўпайишига олиб келиши эҳтимоли ҳақидаги хавотирлар билдирилган эди.

Бутун дунёда инсонлар орасида икки метрлик ижтимоий масофа сақлаш коронавирусдан муҳофазанинг асосий унсури эканини уқтиришга ҳаракат қилинмоқда.

Супермаркетларга кириш олдидан навбатлар ҳосил қилинмоқда, дўконларнинг ичи харидор билан тўлиб кетмаслиги чоралари кўрилмоқда.

BBC The Science Hour

Сурат манбаси, BBC The Science Hour

29 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони 144 га етгани ҳақида хабар тарқатди.

Етти нафар бемор коронавирусдан соғайгани маълум қилинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна ўн минглаб ўзбекистонликлар карантин назорати остидалигини билдирмоқда.

Мамлакатда ўнга яқин махсус шифохоналарни қуришга киришилган, Тошкент вилоятидаги дастлабкилари фойдаланишга ҳам топширилган.

Ўзбекистонда 24 мартдан бошлаб кучайтирилган тартиб амалда.

Йирик шаҳарлар, вилоятлараро ва туманлараро транспорт қатновлари тўхтатилди.

30 мартдан шахсий транспортдан фойдаланишга чеклов жорий этишшга қарор қилинди.

Бу чекловнинг 20 апрелгача мўлжаллангани хабар қилинди.

Коронавирус

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek