Ўзбекистон, дунё, коронавирус: Нега айрим давлатларда одамлар ниқоб тақмаяпти? Dunyo va O'zbekiston

A man in China wearing a mask

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Хитой
    • Author, Тесса Вонг, BBC News O'zbek
    • Role, BBC News, BBC News O'zbek
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Шу кунларда Гонгконг, Сеул, Токио ва, албатта, Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида ҳимоя ниқобисиз кўчага чиқсангиз, одамларнинг сизга хавотирланиш нигоҳи билан қараши одатий ҳолга айланди.

Коронавирус эпидемияси бошланган илк кунларданоқ айрим жамиятларда ҳимоя ниқоблари тақиш кенг қўллаб-қувватланди ва ниқобсиз шахс жамиятдан четланиб қолиш хавфи билан юзлаш бошлади.

Нега айрим давлатларда одамларнинг ниқоб тақишга тез кўникиши фақатгина давлатнинг қаттиққўллиги ва шифокорларнинг тавсияси қанчалик кенг тарғиб қилинаётганига эмас, балки маданият ва тарихга ҳам боғлиқдир.

Пандемия зўрайиб борар экан, ниқоб тақишга рўйхушлик билдирмаётганлар ҳам ўз фикрини ўзгартира бошлайдими?

Ниқобнинг ижтимоий аҳамияти

Ўзбекистон

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Ўзбекистон

Айримлар ҳамма ерда ниқоб таққан одамларнинг юриши вируснинг қанчалик хавфли эканини яққол кўрсатувчи эслатма вазифасини ўташи мумкинлигини иддао қилади.

«Биз ниқоблар фойда бермайди, дея олмаймиз. Бироқ ниқоб тиббиёт ходимларига ҳимоя воситаси ўлароқ берилганидан унинг қайсидир даражада самараси борлигини тахмин қилишимиз мумкин», тушунтиради Гонгконг Университетидан эпидемиолог Бенжамин Коулинг.

«Агар одам зич жамоат жойларида кўпчилик ниқобда юрса, менимча, вируснинг тарқалиши олдини олишда қандайдир таъсири бўлади. Айни вақтда эса биз вирус тарқалишига қарши ҳар қандай кичик чорага таянмоқдамиз», қўшимча қилади у.

Бироқ оммавий ниқоб тақишнинг ўзига хос салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Япония, Индонезия ва Тайланд каби мамлакатларда ниқоб тақчиллиги аллақачон сезила бошлаган. Жанубий Корея эса киши бошига ниқоб сотилишини чеклашга мажбур бўлган.

Шунингдек, одамлар қайтанга хавф даражасини кучайтирувчи ишлатилган ниқобларни тақиши ёки қора бозордан ниқоб сотиб олишга мажбур бўлиши ёда уйда тайёрланган сифатсиз ва бесамар ниқоблардан фойдаланиши юзасидан хавотирлар ҳам мавжуд.

Айрим ҳудудларда жамоат жойларида ниқобсиз юрган одамларнинг шарманда қилиниши ёки дўконлар ва биноларга киргизилмаслиги каби ҳолатлар ҳам учрамоқда.

Гонгконгда чоп этилувчи айрим кўнгилочар газеталар жамоат жойларда ниқоб тақмай юрган ғарбликларнинг суратларини босиб чиққан ва шаҳарда яшовчи хорижликларни эҳтиёт чораларига амал қилмасликда қоралаган.

Бироқ ниқоб юзасидан одамларни шарманда қилиш аксинча кўринишда ҳам кузатилиши мумкин.

Айрим давлатлар, айниқса, Ғарбда кўчада ниқобда юриш одатий ҳол ҳисобланмайди. Жамоат жойларида ниқобда юрган инсонлар калака қилиниши, ҳатто, ҳужумга учраши ҳам мумкин.

Ҳужжатлаштирилмаган ҳолатлар

Борган сари «гунг ташувчилар» борасида далиллар кўпайиб бормоқда. Бундай одамларнинг танасига вирус кириб олган бўлсада, касаллик деярли бўй кўрсатмайди ёки унинг белгилари у қадар кўзга ташланмайди.

Хитой ҳукуматининг махфий ҳисоботини ўрганиб чиққан South China Morning Post нашрининг ёзишича, бу мамлакатда коронавирус аниқланган беморларнинг деярли учдан бир қисмида касалликнинг одатий белгилари умуман кузатилмаган.

Ҳозирда касаллик белгилари юзага чиқмайдиган одамлар вирусни у қадар тарқатмайди, деган ишонч мавжуд. Бироқ айримлар энди бу қарашни савол остига олмоқда.

Балки ҳамма ниқобда юрганда, бундай «гунг ташувчилар» "супер-тарқатувчилар"га айланиб кетмаган бўлармиди?

Хитойда аниқланган ҳолатлар ўрганилган тадқиқотлардан бирининг хулосаларига кўра, айнан касаллик симптомлари мўътадил ёки умуман кузатилмаган шахслар деярли 80 фоизга яқин коронавирус ҳолатларининг сабабчиси бўлган бўлиши мумкин.

Бироқ бу ҳозирча биргина тадқиқотнинг тахминий хулосаларидир.

Ҳамма ҳам ниқобга бирдек муносабатда бўла олмаслиги тайин, аммо пандемия шиддатли тус олиб борар экан инсониятнинг бу борадаги қарашлари ҳали ўзгариши мумкин.Бироқ Буюк Британиядан тортиб АҚШ, Сидней ва Сингапурга қадар бўлган ерларда ҳимоя воситаларисиз жамоат жойларида юриш ҳануз одатий ҳол ҳисобланмоқда.

Security guard in China hold up an infrared thermometer

Сурат манбаси, AFP

Дунёда ниқоб билан боғлиқ вазият қандай?

Коронавирус эпидемияси бошланиши билан Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг ниқоблар юзасидан расмий тавсияси аниқ-равшан эди. Фақат икки тоифа инсонлар ниқоб тақиши лозим: касаллик аломатлари мавжудлар ва коронавирус юқтириб олгани гумон қилинган беморларга қараётганлар.

Булардан бошқа ҳеч кимнинг ниқоб тақишига ҳожат йўқ ва бунинг бир қанча сабаблари мавжуд.

Сабаблардан бири - ниқоб ишончли ҳимоя воситаси эмас. Ҳозирда мавжуд тадқиқот натижасидан аён бўлишича, вирус ҳаво орқали эмас, балки томчи йўли билан тарқайди. Шу сабабдан ҳам мутахассислар қўлларни тез-тез ювишни тавсия қилмоқда.

Осиёнинг баъзи қисмларида одамларда табиий равишда ниқоб тақмоқда - ниқоб кишидаги хавфсизлик ҳиссини оширади.

Хитойнинг асосий қисми, Гонгконг, Япония, Тайланд ва Тайванда, ҳатто, соғлом одам ҳам вирус тарқатувчисига айланиши мумкин, деган қараш кенг тарқалган. Шундай экан, бу ҳудудларда яшовчи инсонлар, бирдамлик руҳида, бошқаларни ўзингиздан ҳимоя қилишингиз лозим қабилидаги қарашга амал қилади.

Айрим ҳукумат эса одамларни ниқоб тақишга ундамоқда. Хитойнинг баъзи ҳудудларида ниқобсиз одам ҳибсга олиниши ва жазога тортилиши мумкин.

Ўзбекистонда ҳам 25 мартдан бошлаб марказлардаги жамоат жойларида шахсий ҳимоя ниқобларисиз юрган шахслар жаримага тортила бошлади.

Маҳаллий телеканаллар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кўчаларда ниқобсиз юрган ўзбекистонликларни тўхтатаётгани тасвирланган хабарларни эфирга узата бошлаган.

Айни вақтда эса аниқланмаган касалланиш ҳолатлари кўп эканига ишониладиган Индонезия ва Филиппинда йирик шаҳарлар яшовчилари ҳимояланиш мақсадида ниқоб тақа бошлаганлар.

Аксар мамлакатлар учун ниқоб тақиб юриш маданияти коронавирус пандемиясидан аввал ҳам мавжуд эди.

Бегоналар қаршисида аксириб юбориш ёки йўталиш маданиятсизлик ҳисобланганидан Шарқий Осиёда одамлар касал бўлиб қолсалар ёки грипп мавсуми бошланса, ниқоб тақишга одатланганлар. 2003 йилда бу ҳудуддаги қатор давлатларда кузатилган Сарс вируси эпидемияси давомида одамлар шахсий ҳимоя ниқобларининг аҳамиятини янада чуқурроқ англаб етган эдилар.

Shopper in Hong Kong inspects colourful masks

Сурат манбаси, AFP

Бу давлатлар ва Ғарб жамиятлари ўртасидаги муҳим фарқ шундаки, юқорида тилга олинган Осиё давлатлари олдин ҳам эпидемияларни бошдан кечирганлар - касалликларнинг кенг тарқалиши қанчалик хавфли бўлиши уларнинг ёдидан ҳали чиқиб улгурмаган.

Аҳоли зич яшовчи Жанубий-Шарқий Осиё шаҳарларида кўплаб одамлар, кундалик ҳаёт давомида, шунчаки ҳавонинг ифлосланганлик даражаси юқори бўлганидан ниқобда юрадилар.

Бироқ Осиёнинг ҳар ерида ҳам вазият бир хил эмас. Масалан, Сингапурда ҳукумат тиббиёт ходимлари орасида ҳимоя воситалари тақчиллиги юзага келмаслиги сабабидан фуқаролардан ниқоб тақмасликни сўраган ҳоллар ҳам кузатилган. Бу давлатда ҳукуматга бўлган ишонч юқорилигидан одамлар бундай тавсияларга қулоқ қоқмай амал қиладилар.

Mother and child in China wearing masks

Сурат манбаси, AFP

Сурат тагсўзи, Хитойлик она ва бола

Ҳужжатлаштирилмаган ҳолатлар

Борган сари «гунг ташувчилар» борасида далиллар кўпайиб бормоқда. Бундай одамларнинг танасига вирус кириб олган бўлсада, касаллик деярли бўй кўрсатмайди ёки унинг белгилари у қадар кўзга ташланмайди.

Хитой ҳукуматининг махфий ҳисоботини ўрганиб чиққан South China Morning Post нашрининг ёзишича, бу мамлакатда коронавирус аниқланган беморларнинг деярли учдан бир қисмида касалликнинг одатий белгилари умуман кузатилмаган.

Ҳозирда касаллик белгилари юзага чиқмайдиган одамлар вирусни у қадар тарқатмайди, деган ишонч мавжуд. Бироқ айримлар энди бу қарашни савол остига олмоқда.

Балки ҳамма ниқобда юрганда, бундай «гунг ташувчилар» "супер-тарқатувчилар"га айланиб кетмаган бўлармиди?

Хитойда аниқланган ҳолатлар ўрганилган тадқиқотлардан бирининг хулосаларига кўра, айнан касаллик симптомлари мўътадил ёки умуман кузатилмаган шахслар деярли 80 фоизга яқин коронавирус ҳолатларининг сабабчиси бўлган бўлиши мумкин.

Бироқ бу ҳозирча биргина тадқиқотнинг тахминий хулосаларидир.

Ҳамма ҳам ниқобга бирдек муносабатда бўла олмаслиги тайин, аммо пандемия шиддатли тус олиб борар экан инсониятнинг бу борадаги қарашлари ҳали ўзгариши мумкин.

коронавирус