Коронавирус аломатлари: Қачон шифохонага ётиш лозим? - O'zbekiston, koronavirus

- Author, Жеймс Галлахер
- Role, Би-би-сининг махсус мухбири
- Ўқилиш вақти: 3 дақ
Коронавирус шу кунга қадар 145 мингдан зиёд инсоннинг ёстиғини қуритди ва 2 миллиондан кўпроқ одам уни юқтириб олди. Бу касалликдан қандай ҳимояланиш мумкин?
Касалликнинг аломатлари қандай?
Коронавирус ўпкани зарарлайди. Унинг икки асосий аломати мавжуд: иситма ва қуруқ йўтал. Бунинг ортидан айрим ҳолларда нафас қисиши ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Коронавирус йўтали одатий йўталдан давомийлиги билан фарқ қилади. Бунда тинимсиз йўталиш бир соатдан ошиқ давом этиши ёки 24 соат ичида уч ёки ундан кўп бор давомий йўтални бошдан кечириш мумкин.
Агар тана харорати 37.8 даражадан ўтса, демак беморда иситма бор, дегани. Иситма совуқ қотиш ёки қалтиришни чақириши мумкин.

Сурат манбаси, Reuters
Томоқдаги оғриқ, бош оғриғи, ич кетиши ва яна ҳид ҳамда таъм билиш қобилиятининг йўқолиб қолиши ҳам коронавируснинг белгилари ўлароқ кўрилади.
Вирус танага кирганидан сўнг беморда касаллик аломатлари юзага чиққунича орадан ўртача беш кун вақт ўтади. Бироқ айрим инсонларда бу ҳолат тезроқ юз бериши мумкин.
Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти инкубация даври 14 кунга қадар чўзилиши мумкинлигини айтади.
Коронавирус юққан одамни қандай билиш мумкин? Хитой Ўзбекистон O`zbekiston

Беморлар қачон шифохонага ётқизилади?

Сурат манбаси, Getty Images
Вирус юқтирганларнинг аксари тўйиб дам олиш ва парасетамол каби оғриқ қолдирувчи дармонлар қабулидан сўнг соғайиб кетади.
Нафас олиши оғирлашиб қолган одамлар эса касалхонага ётиши лозим.
Агар нафас олишингиз қийинлаша бошлаганини сезсангиз, дарҳол тез ёрдамга мурожаат қилишингиз зарур.
Агар гапиришга қийналиб қолган бўлсангиз, аҳволингизни бир-икки сўз билан тушунтиришга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади.
Шифокорлар касалхонага олиб келинган беморнинг ўпкасини текшириб кўриб, лозим топилса, уни сунъий нафас бериш аппаратига улайдилар.
Коронавирус: Аҳвол оғирлашса нафас аппарати етарлими? - Ўзбекистон - BBC Uzbek
Жонлантириш бўлимида нималар юз беради?
Аҳволи оғирлашиб қолган беморлар жонлантириш бўлимига ётқизилади.
Уларга юзниқоб ёки бурунга киргизилган ичак орқали кислород берилади.
Ҳолати ўта жиддийлашиб, ўпкаси ишламай қолган беморлар эса сунъий нафас етказиб берувчи аппаратга уланади.
Агар аломатлар енгил бўлса, нима қилмоқ лозим?

Сурат манбаси, Getty Images
Касаллик белгилари у қадар жиддий бўлмаса, бемор ўзини камида етти кунга яккалаши лозим.
Буюк Британияда касалликнинг енгил белгилари пайдо бўлган беморларнинг тез ёрдам чақириши тавсия этилмайди.
Агар шахс инфекция юқтирган бемор билан алоқада бўлган бўлса, ҳукумат ундан ўзини яккалашни сўраши мумкин.
Вирус ўзи қанчалик хатарли?
Вирусни юқтириб олганлар орасидаги ўлим даражаси анчайин пастдек кўринади (1 ва 2 фоиз ўртасида), аммо рақамларга тўлиқ ишониб бўлмайди.
Ҳозирда даволанаётган беморларнинг қанчадир қисми вафот этиши мумкин. Шунда ўлим даражаси сезиларли ортади.
ЖССТ 56 минг бемор юзасидан олинган маълумотларни ўрганиб, қуйидагича хулоса бермоқда:
- Беморларнинг 6 фоизи ўта оғир аҳволга тушган - ўпканинг ишдан чиқиши, септик шок, бошқа тана аъзоларининг ишдан чиқиши ва ўлим хавфи кузатилган
- 14 фоиз беморда оғир аломатлар юзага чиққан - нафас олишда қийинчиликлар кузатилган
- 80 фоиз беморда енгил аломатлар пайдо бўлган - иситма, йўтал ва зотилжам (ўпка яллиғланиши) кузатилган
Кексалар ва астма, қандли диабет каби сурункали касалликларга чалинган ҳамда юқори қон босимли инсонлар коронавирусни оғир ўтказаши эҳтимоли юқори.
Бундан ташқари вирусдан эркакларнинг аёллардан кўра кўпроқ ўлиши эҳтимоли бироз каттароқ.
Коронавирус, Ўзбекистон ва дунё: Вирус юқтирганингизни қандай қилиб билиш мумкин? - BBC Uzbek
Вирусдан қандай сақланиш мумкин?
Энг муҳим ҳимоя - қўлларни мунтазам ва яхшилаб ювиш.
Коронавирус инфекция юқтирган одам йўталганда ёки аксирганда майда томчилар орқали ҳавога тарқайди.
Кимдир бу ҳаводан нафас олиши ёки томчилар тушган юзани ушлаб, сўнг қўли билан юзи, кўзи, бурни ёки оғзига тегиниши мумкин.

Сурат манбаси, Getty Images
Шундай экан, йўталганда ёки аксирганда оғиз-бурунни мато билан тўсиш, ювилмаган қўллар билан юзга тегинмаслик, инфекция юқтирганларга яқинлашмаслик энг муҳим қоидалардир.
Аксар тиббиётчилар юзниқоблар самарали ҳимоя воситаси эмаслигини таъкидлайди.
Бироқ ЖССТ ҳозирда ниқобларнинг самарасини қайта ўрганиб чиқмоқда.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek














