Коронавирус: Мирзиёев ва карантин, Трамп норози ва Путин кўришган врач соғайди - bbcuzbek.com дайжести, O'zbekiston, koronavirus

Prezident

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 5 дақ

Коронавирус: Мирзиёев ва карантин, Трамп норози ва Путин кўришган врач соғайди - Ўзбекистонда карантин қачон тугайди, энди Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига нима бўлади ва Россия Президентининг соғлиги "аъло"ми?

Ўзбекистон:

BBC

Коронавирус пандемияси боис, Ўзбекистонда 24 мартдан буён кучайтирилган тартиб амалда - бутун мамлакат миқёсида қатъий карантин тизими амалда.

6 апрелдан эътиборан Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида "ўзини яккалаш" ёки "ўз-ўзини иҳоталаш" ҳаёт тарзи мажбурий равишда жорий этилган.

65 ёшдан юқори ва сурункали касаллиги бўлган фуқаролар ўз уйларидан ўта заруратсиз ташқарига чиқиши қатъиян ман этилган.

Шундай экан, Ўзбекистонда мавжуд тартиб қачон якун топади?

Бу шу кунларда оддий ҳаётда ҳам, кибер фазода ҳам кўпчилик ўзбекистонликларни ўйлантираётган савол экани кўрилади.

Буларнинг барчаси ҳақида куни-кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсан ўзи яна бир бор тўхталиб ўтган.

Кеча, 14 апрел кунги видеоселектор йиғилиши чоғида айни шу саволга ҳам алоҳида ва хосан жавоб берган:

"Карантинни қачон бекор қилишни халқимиз билан бамаслаҳат кўриб чиқамиз", - деган.

Ўзбекистон Президентига кўра, "уйда ўтириш осон эмаслигини яхши тушунишади".

"Лекин айни пайтда элнинг соғлиги ва ҳаётини сақлаб қолиш учун энг мақбул восита сифатида шу тавсияга амал қилишга мажбур"лар.

Аммо, Ўзбекистон Президентининг айтишича, "карантинни қачон бекор қилишни халқ билан бамаслаҳат, ҳар томонлама чуқур ўйлаб ва таҳлил қилиб, албатта, кўриб чиқишади".

Лекин, "албатта, кўриб чиқишлари"ни айтаркан, Шавкат Мирзиёев бунинг эҳтимолий санасига тўхталмаган.

Бугун Ўзбекистонда коронавирус илк бор расман аниқланганига роппа-роса бир ой бўлган.

Шу соатларда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1200 кишидан ортган.

Аммо пасайишни бошлашини тахмин қилиш учун Ўзбекистонда коронавирус қачон ўзининг қиёмига етиши борасидаги эҳтимоллар ҳозирча маълум эмас.

Сўнгги пайтларда кучайтирилган тартиб ва қатъий карантин тизими аллақачон оилаларни иқтисодий ва молиявий жиҳатдан қийин аҳволга солиб қўяётганига оид хабарларнинг сони ортган.

Ҳукумат бу каби эҳтиёжманд хонадонларга нақд пул кўринишида кўмак бериши лозим бўлгани ва эканига оид фикрлар ҳам бўй кўрсата бошлаган.

Ўзбекистон ҳукумати қийналган оилаларга қарз бериши мумкин, БЦЖ коронавирусдан ўлимни камайтирадими?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Vazir

Сурат манбаси, official

Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ўтган ҳафта Ўзбекистон коронавирус эпидемиясининг кўтарилиш босқичига кирганини маълум қилган.

Лекин у ҳам глобал пандемия Ўзбекистонда қачон ўз чўққисига чиқиши мумкинлиги борасида ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Шу ой бошида қилган чиқишида эса, Ўзбекистонда карантин даври қачон ўз ниҳоясига етиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашган.

Бу масала коронавирус аниқланган энг охирги бемор шифохонага ётқизилганидан икки ҳафта ўтиб, бошқа ҳеч кимда касаллик аниқланмаганига тўлиқ ишонч ҳосил қилинганидан сўнг кўриб чиқилишин маълум қилган.

Бош давлат санитария инспектори карантин даврини тугатиш Республика махсус комиссияси қарорига кўра амалга оширилишини маълум қилганди.

Мутахассисларга кўра, касаллик тарқалган ҳудудда аҳолининг барча қисми карантин талабларига тўлиқ амал қилган тақдирда, эпидемия, ўртача, икки ҳафтада ўз чўққисига кўтарилиши мумкин.

Айнан мамлакат аҳолисининг карантинга қатъий амал қилиши - сўнгги ҳафталарда ҳатто шахсан Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзи такрор ва алоҳида эътибор қаратаётган масала экани кўрилади.

Куни-кеча эълон қилинган расмий маълумотларда эса, карантин тартибини бузганлар сони 55 минг кишидан ортгани эълон қилинганди.

Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кеча, 15 апрель куни расман маълум қилишича, Ўзбекистонда шу пайтгача жаъми 222 минг нафар киши карантин остига олинган.

Ҳозирга келиб, карантиндагиларнинг 141 мингтаси ундан чиқарилган.

Масъуллар сўнгги кунларда аниқланаётган энг кўп коронавирус ҳоллари айнан карантин остида бўлганларга тўғри келаётганини билдиришган.

Карантиндаги кўпчиликни эса, ҳозир уй шароитида тиббий назорат остида бўлганлар ташкил этиши маълум бўлган.

Jamshid Qo'chqorov

Сурат манбаси, Arxiv

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров эса, шу соатларда карантин чораларининг май ойида ҳам давом этиши эҳтимоли юқорилигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМи биринчи чоракда 4,1−4,4 фоиз атрофида ўсган, экспорт 11 фоизга, импорт эса 10 фоизга қисқарган.

Ўзбекистонда АҚШ долларининг расмий курси бугун, 15 апрел куни 10,1 минг сўмдан ошган.

Марказий банк ҳафтада иккинчи марта валюта курсларини янгилаган.

Долларнинг баҳоси 427 сўмга кўтарилиб, 10121 сўмга чиққан.

Масъуллар бунда коронавирус пандемияси таъсирининг борлигини расман эътироф этишган.

Долларнинг курси билан боғлиқ сўнгги ўзгаришлар ҳам коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият манзарасида алоҳида эътибор топаётган мавзулардан бирига айланган.

Ўзбекистон, коронавирус: Карантин пайтида сўмнинг қадри тушиб кетиши эҳтимоли мавжудми? - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Минтақа ва дунё:

BBC
Prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўзбекистондаги карантин билан боғлиқ сўнгги янгиликлар Қозоғистон ва Қирғизистон ўзларида амалда бўлган фавқулодда вазият ҳолатини шу ой охирига қадар узайтиришга расман қарор қилган бир манзарада бўй кўрсатган.

Қозоғистонда бугун, 15 апрель ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони расман 1275 кишига чиққан.

Шу пайтгача 205 нафари соғайган. 15 бемор ҳаётдан кўз юмган.

Қозоғистонда глобал пандемиянинг апрель ойи охирлари ва май ойи бошларига тўғри келишини кутишмоқда.

Қирғизистон ҳозир ҳам Қозоғистон ва Ўзбекистондан кейин энг кам коронавирус ҳоллари қайд этилган учинчи Марказий Осиё давлати бўлиб турибди.

Қирғизистонда бугун бу рақамлар жаъми 449 кишига етган. Улардан 75 таси соғайган. 5 киши ҳаётдан кўз юмган.

Туркманистон ва Тожикистон эса, коронавирусга оид сўнгги кунларда кибер фазода бўй кўрсатаётган хабарларни ҳам расман рад этиб чиқишган.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги икки ҳафтанинг ўзида икки бор расмий баёнот билан чиққан, "ўзларида коронавирус йўқлиги"ни айтиб, "гап-сўзларга ишонмаслик"ка чақирган.

Putin

Сурат манбаси, official

Россия ҳозир ҳам энг кўп коронавирус ҳоллари аниқланган собиқ Шўро давлати бўлиб турибди.

Россияда бу рақамлар бугун, 15 апрель куни жаъми 25 минг кишига яқинлашган. Бир кунда 3388 та янги ҳолат аниқланган.

Президент Владимир Путин ўз мулозимларини "мушкул ва фавқулодда ҳолат"га тайёр туришлари билан огоҳлантирган.

Лозим бўлса, коронавирусни жиловлаш учун мамлакати Қуролли кучлари - ҳарбийлар сафарбар этилишини ҳам айтган.

Путин билан кўришиб, учрашиб, мулоқотда бўлишидан ҳафта ўтиб, коронавирусга чалингани маълум бўлган Коммунаркадаги Бош шифокор эса соғайган. Тўлиқ ишга қайтган.

Матбуот котиби шу пайтгача "текширувлардан ўтиб турган" Россия Президентининг саломатлиги "аъло" даражада эканини баён қилиб келган.

Ҳам Ўзбекистон ва ҳам Россия Президентларининг сўнгги йиғинларини масофадан - видеоанжуман шаклида олиб боришаётгани кўрилган.

Бунга уларнинг матбуот хизматлари эълон қилган расмий суратлар далолат қилган.

Jahon Sog'liqni saqlash tashkiloti

Сурат манбаси, Reuters

Коронавирус илк бор ўтган йилнинг 31 декабрь куни расман Хитойда қайд этилган бўлса, ҳозирга келиб уни юқтирганлар сони дунё бўйлаб икки миллиондан ортган.

Энг кўп ҳолатлар жорий пайтда Америка Қўшма Штатлари ҳисобига тўғри келиб турибди.

АҚШ да коронавирусга чалинганлар сони расман 600 минг кишидан ортаркан, Президент Дональд Трамп кутилмаган қарор билан чиққан.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялашни бас қилишларини айтган.

АҚШ Президентининг баён қилишича, коронавирус пандемияси масаласида ташкилот "энг оддий вазифасини ҳам уддалай олмаган".

Бу янгилик халқаро миқёсда жиддий хавотирлар билан қарши олинмоқда.

"Microsoft" асосчиси, дунёнинг энг бадавлат инсонларидан бири, ўзининг хайрияпарварлиги билан ном чиқарган ва коронавирус пандемиясига бефарқ эмаслиги кўрилган Билл Гейст аллақачон бу хусусда твит қилган.

Дунё бўҳроний вазиятга юз тутиб турган бир паллада бунга ўхшаш бир иш қарорнинг ўзи каби "хатарли" эканини айтган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek