Коронавирус боис сохта дорилар кўпайиб кетди, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда Koronavirus

Изображение поддельных лекарств
    • Author, Сэм Пиранти
    • Role, Би-би-си
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)га кўра, пандемия карантини пайти ривожланаётган мамлакатларда сохта дори-дармонлар тарқалиши кўпаймоқда.

Би-би-си дори-дори етишмайдиган Африкада сохта фармакология маҳсулотларини сотилаётганини аниқлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ) сохта дориларни қабул қилиш саломатлик учун аянчли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ташкилот экспертларидан бири эса бу вазият яна бир пандемия - сифатсиз ва сохта дорилар пандемиясига етаклаши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Бутун дунё бўйлаб одамлар дори-дармонларни ғамлаб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Медицина маҳсулотларининг икки асосий ишлаб чиқарувчиси ҳисобланган Хитой ва Ҳиндистон карантинда, талаб эҳтиёжни келтириб чиқаряпти. Шунинг учун ҳам дори-дармон бозорида сохта маҳсулотлар кўпайиб кетди.

ЖССТ коронавирус пандемиясини эълон қилган вақтда Интерпол "Пангея" деб номланган халқаро операция ўтказди. Ушбу амалиёт доирасида етти кун ичида 90 мамлакатда 121 киши ҳисбга олинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари конфискация қилинган фармацевтика маҳсулотлари нархини 14 млн долларга баҳолади.

Малайзиядан тортиб Мозамбиккача полициячилар Covid-19дан даволашни ваъда қилган ўн минглаб дориларни тортиб олдилар.

Медицинская маска

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Март ойида Интерпол 34 минг сохта ёки сифатсиз тиббиёт юз ниқобларини мусодара қилди

"Инқироз пайтида бундай қўлбола тиббий товарлар билан ноқонуний савдо қилиш одамларнинг ҳаёти ҳақида умуман қайғурмасликни англатади", - деди Интерпол раҳбари Юрген Шток.

ЖССТ маълумотларига кўра, даромад даражаси паст ва ўрта бўлган мамлакатларда сохта дорилар савдосининг умумий ҳажми 30 млрд доллардан зиёдни ташкил этиши мумкин.

"Энг яхши ҳолатда сохта дори мўлжалланган касалликни даволамаслиги мумкин. Энг ёмон ҳолатида эса ичида қандайдир токсик моддаси борлиги учун саломатликка зиён етказади", дейди ЖССТнинг сохта дори-дармонлар тарқалишига қарши кураш идорасига масъул Пернет Бурдийон Эстев.

Таъминот тизими

Жаҳон фармацевтика саноати 1 трлн доллардан зиёдга баҳоланади. Таъминотнинг узун занжири Хитой ва Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчилардан Европа, Жанубий Америка ва Осиёдаги қадоқловчиларга, улардан бутун дунё бўйлаб савдо билан шуғулланадиган дистрибюторларгача чўзилади.

Жаҳондаги бирор бир саноат глобализациялашгани нуқтаи назаридан фармакология билан беллашолмаса керак, дейди Эстев хоним. Бироқ дунё бўйлаб карантин чоралари кўрила бошлагани ортидан таъминот занжирлари узилди.

Ҳиндистондаги бир неча компания Би-би-сига ўзларининг бор қувватининг 50-60% ига ишлаётганларини маълум қилди. Ҳинд ширкатлари Африкага етказиб бериладиган жами дори-дармоннинг 20 фоизини ташкил этади, шунинг учун Африкадаги мамлакатларда аллақачон танқислик юзага келган.

Изображение поддельных лекарств

Замбиялик фармаколог Эфраим Фири тақчиллик аллақачон кузатилаётганини айтди.

"Дорилар тугаб бораяпти, биз уларнинг ўрнини қоплолмаяпмиз. Қўлимиздан нима ҳам келарди? Таъминот жуда ҳам қийин бўлиб қолди. Айниқса, ҳаёт учун муҳим антибиотик ва безгакка қарши дори-дармон топилмай қолди", - деди у.

Ишлаб чиқарувчи ва таъминотчиларга ҳам қийин бўлди. Чунки дори тайёрланадиган ингридиентларнинг баҳоси шунчалик қимматлашдики, фармацевтика ширкатлари касод бўлиш ёқасига бориб қолдилар.

Покистондаги ишлаб чиқарувчилардан бири илгари безгакка қарши препарат гидроксихлорохин учун зарур ингредиентнинг бир килограммини 100 АҚШ долларига сотиб олганини, ҳозирга келиб эса унинг килоси 1150 долларга чиқиб кетганини айтди.

Пачка лекарства

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, ЖССТ бир неча бор Covid-19ни келтириб чиқарган вирусга қарши хлорохин ва гидроксихлорохин яхши самара беришини исботлайдиган илмий далил йўқлигини айтган

Мамлакатлар ичида карантин режими жорий қилинар экан, ишлаб чиқариш камайганигина муаммога айланаётгани йўқ. Жаҳон бўйлаб дори-дармонга бўлган эҳтиёж шиддат билан ортмоқда. Чунки одамлар уйларидаги аптечкаларини тўлдиришга ҳаракат қилмоқдалар.

Таъминот камайган, талаб эса ортган пайтда ЖССТ сохта дориларни ишлаб чиқариш ва савдоси кўпайиши хавфидан огоҳлантирди.

"Таклиф талабни қондиролмаган вақтда бозорни сифатсиз ва сохта дорилар тўлдирадиган муҳит юзага келади", - дейди Эстев.

Сохта дорилар

Бутун дунёдаги фармацевтлар ва фармацевтика компаниялари тез орада безгакка қарши дориларнинг дефицити юзага келишидан хавотирлар билдиришмоқда.

АҚШ Президенти Доналд Трамп ўзининг чиқишида Covid-19ни даволашда безгакка қарши препарат хлорохин ва ундан олинган гидроксихлорохин наф бериши мумкин, деб айтган сўзларидан кейин жаҳон бўйлаб бу препаратларнинг нархи кескин кўтарилиб кетди.

Поддельные противомалярийные препараты
Сурат тагсўзи, Безгакка қарши сохта дорилар Конго Демократик республикасида топилди

ЖССТ бир неча бор Covid-19 вирусига қарши хлорохин ва гидроксихлорохин яхши самара беришини исботлайдиган илмий далил йўқлигини айтган. Аммо буларга қарамасдан, яқинда ўз матбуот анжуманларидан бирида Доналд Трамп шундай дейди: "Сиз нима йўқотаяпсиз? Уни қабул қилаверинг!".

Баҳоси кескин ошиб кетганидан кейин Би-би-си Конго Демократик республикаси ва Камерунда кўп сондаги сохта хлорохин сотилаётганини аниқлади. ЖССТ сохта хлорохин савдоси Нигерда аниқланганини ҳам хабар қилди.

Безгакка қарши препарат хлорохиннинг минг таблеткаси одатда 40 долларга сотилади. Ҳозирга келиб Конго ДР да уларни 250 долларга сотишаётгани маълум бўлди.

Еще о коронавирусе

Сотилаётган дорининг Бельгиядаги Brown and Burk Pharmaceutical limited ширкатида ишлаб чиқарилгани ёзилган. Бироқ Британияда рўйхатдан ўтказилган Brown and Burk Pharmaceutical limited компанияси бу препаратга ўзларининг алоқаси йўқлигини айтди. "Биз бу дорини ишлаб чиқармаймиз. Бу сохта", - деб айтишди фирмадагилар.

Коронавирус янгиликлари

Оксфорд Университетининг сохта дорилар бўйича эксперти Пол Ньютон огоҳлантиришича, агар бутун дунёдаги давлатлар биргалашиб қарши курашмасалар, коронавирус пандемияси давом этиб турган вақтда сохта ва инсонлар ҳаёти учун хавфли дорилар кўпайиши давом этади.

"Агар биз глобал миқёсда келишилган дори ва вакциналарни ишлаб чиқиш, адолатли тарқатиш, синовлари устидан назоратни йўлга қўйиш режасини ишлаб чиқмасак, бошқа бир пандемиянинг тарқалиш хавфи мавжуд - сифати паст сохта дори маҳсулотларининг кенг тарқалиши пандемияси. Бундай ҳолатда замонавий медицинанинг устунлигини йўқотамиз", - дея огоҳлантиради Пол Ньютон.

Жулия Дастмолчи иллюстрациялари

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek