Мирзиёев айтди: Карантин яна узайтирилади, шифокорлар тақдирланади - Ўзбекистон

Shavkat Mirziyoyev

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Мирзиёев айтди: Карантин яна узайтирилади, шифокорлар тақдирланади - Ўзбекистон президенти аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бораётгани, коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалаётганини таъкидлаган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

23 июль куни президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор ўтказган, унда мамлакатда пандемия билан боғлиқ вазият муҳокама қилинган.

Президент Мирзиёев йиғилишда, одатдагидек, республикада коронавирус вазияти мураккаблигича қолаётганини тилга олган.

У аҳволи оғир беморлар сони кўпайиб бораётгани, коронавирусга қўшимча равишда пневмония ҳолатлари ҳам кенг тарқалаётганини таъкидлаган.

«Шу сабабли, охирги 10 кунда 4 та селектор ўтказиб, ҳокимлар, вазирлар ва бошқа мутасадди раҳбарларга қўшимча даволаш ўринларини ташкил этиш, симптомсиз касалларни уйда тизимли даволаш, уларни зарур дори-дармон ва озиқ-овқат билан таъминлаш, тез тиббий ёрдам тизими ишини яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берган эдим. Бугун ҳисоботларни эшитамиз», деган президент.

«Фидокорларга раҳмат»

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Президент, шунингдек, охирги кунларда коронавирус беморларини даволаш учун қўшимча 46,5 мингта ўрин ажратилгани, яна 31 мингта ўрин ташкил этилиши, 397 та тез тиббий ёрдам машинаси харид қилингани, бир ой муддатда яна 409 та машина жойларга етказилишини таъкидлаб ўтган.

Шавкат Мирзиёев нафақага чиққан минглаб шифокор ва ҳамширалар беморларни даволаш ҳамда маслаҳатлар беришга жалб этилганини маълум қилган.

Президент бундай фидойи шифокорларга раҳмат айтиб, бир гуруҳ тиббиёт, ички ишлар, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия ходимларини фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаганини билдирган.

Олдинда бундай мукофотлар кўп бўлиши таъкидланди. Бу курашда ўзини аямай меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимлари албатта муносиб тақдирланади.

Бундан ташқари у зотилжамни даволашга хорижлик мутахассислар ҳам жалб қилинаётгани ҳақида гапирган.

Яна карантин

Президент бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланишини алоҳида таъкидлаган.

Шу сабабдан йиғилишда Республика махсус комиссиясининг амалдаги карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдирилгани маълум қилинган.

Бироқ ҳозирча карантин муддати яна қанчага чўзилаётгани маълум қилинмаган.

Ўзбекистонда ҳозирга келиб жами рақамлар 18 мингдан ортган.

Ўзбекистон жорий пайтда Қозоғистон ва Қирғизистондан кейин минтақанинг коронавирус энг кўп тарқалган учинчи давлати бўлиб турибди.

Ҳар уч минтақа давлатида ҳам карантин чоралари юмшатилиши ортидан, вазиятнинг кескин ёмонлашгани, коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолларининг бир неча баробарига сакраб кетгани кузатилади.

Ўликхоналар шошиб қолаётганига оид хабарлар кўпайган.

Соғлиқни сақлаш тизими қулаши эҳтимолига оид хавотирлар юзага чиққан.

Қозоғистон ва Ўзбекистон яна қатъий карантин тартибига қайтган.

Дунёда бу ишга қўл урган илк давлатларга айланган.

Коронавирусга қарши вакцина ҳали-ҳануз кенг оммага имконсиз.

Дори-дармонлар синови ҳам давом этмоқда.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek