Қозоғистон аҳволни яхшиладими, коронавирус юқтираётган муллалар ва президент таътилда - O’zbekiston, дунё, koronavirus

prezidentlar

Сурат манбаси, official

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Қозоғистон аҳволни яхшиладими, коронавирус юқтираётган муллалар ва президент таътилда, минтақада нима гап - коронавирус кундалиги.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Қозоғистонда "ўзгариш"ми?

Қозоғистонлик масъуллар кўра, ўзларида коронавирус чўққисига етиб бўлган.

Ҳозирга келиб, коронавирусни юқтириш ва ўлим ҳоллари барқарорлашган.

Бу ҳақда куни-кеча Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи баён қилган.

Қозоғистон минтақанинг коронавирус энг кўп тарқалган давлати бўлади.

23 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда жами рақамлар 75 мингдан ортган.

Коронавирус шу пайтгача ярим мингдан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Карантин чоралари юмшатилиши ортидан, сўнгги ҳафталарда Қозоғистонда ҳам вазият кескин ёмонлашган.

Мамлакат яна қатъий карантин тартибига қайтишга мажбур бўлган.

Бу ишга қўл урган минтақа ва дунёдаги биринчи давлатга айланганди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, сўнгги икки ҳафтада вазият анча ўнгланган.

Коронавирус билан боғлиқ кундалик кўрсаткичлар 4 фоиздан 2.1 фоизгача тушган.

Касалхоналарда бўш ўринларнинг сони ортган.

Вирус юқтирган беморлар учун тиббий муолажа имконияти яхшиланган.

Қозоғистонда одамларнинг оддий парацетамол тополмай сарсон эканликлари яқинда халқаро миқёсда эътиборга тушган хабарлардан бирига айланганди.

Тожикистонда хавотирлар

Tojikiston

Сурат манбаси, BBCuzbek/arxiv

Шу кунларда Тожикистонда янги хавотирлар бўй кўрсатган.

Маълум бўлишича, муллалар мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсияларига қулоқ тутишмаётир.

Ҳам ўзлари коронавирус юқтиришаяпти ва ҳам ўзгаларга тарқатишаяпти.

Расмий маълумотларга кўра, диний қўмитанинг элликка яқин ходими касалланган.

Коронавирусни эса, тўй, аза маросимлари чоғида юқтиришган.

Диний қўмита раиси бу каби маросимларни ихчам ўтказишга чақирган.

Жанозани масжидда ўқитиш шарт эмаслиги, тўйларда 20-30 меҳмоннинг ўзи кифоя эканини айтган.

Пандемия боис, барчанинг Қурбон Ҳайити намозини ҳам уйда ўқишлари маълум бўлган.

Тожикистонда ҳам ҳайит бу йил 31 июлда байрам қилинади.

Мамлакатда масжидлар ҳануз ёпиқ.

Тожикистон минтақанинг коронавирус энг кеч қайд этилган ва энг кам тарқалган давлати бўлади.

Ҳозирга келиб, Тожикистонда жами рақамларни қарийб 7 мингтани ташкил этади.

Агар, расмий рақамларга таянилса, коронавирусдан ўлим ҳолларининг олтмишга яқин экани кўрилади.

Бу эса, минтақада энг паст кўрсаткич бўлади.

Аммо мустақил маълумотлар Тожикистонда ҳам ҳақиқий рақамларнинг бундан бир неча баробар юқори эканига далолат қилади.

Президент таътилда

Prezident

Сурат манбаси, Turkmenistan tv

Меҳнат таътилида бўлган Туркманистон президенти бу гал Копетттоққа борган.

У ерда алабай ити "Полвон" билан сайр қилган.

Балиқ овидагиси каби яна юз ниқоби ва қўлқопда кўриниш берган.

Туркманистон давлат матбуоти президент сайрини ҳам жуда батафсил ёритган.

Айниқса, алабай итларига катта жой ажратган, хосан тўхталиб ўтган.

Туркманистон президентининг "Полвон"га бағишланган шеърий тўртлигини ҳам қистириб ўтган.

Туркманистон минтақанинг ҳали-ҳануз коронавирус расман қайд этилмаган ягона давлати бўлиб турибди.

Дунёда ҳам бунга ўхшаш давлатларнинг сони саноқли бўлади.

Сўнгги ҳафталарда минтақавий нашрларда Туркманистондаги коронавирус ҳолларига оид хабарларнинг сони ортган.

Аммо расмий Ашхобод ҳали-ҳануз ўзларида коронавирус борлигини расман маълум қилмаган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek