Толибон Афғонистонни олди, лекин одамларнинг кўнгилларини-чи? - Видео Afg‘oniston Tolibon dunyo yangiliklar

Би-би-сининг Афғонистондаги мухбири Секундер Керманий Ўзбек-Афғон чегарасидаги "Ҳайратон" портига бориб, Толибон ҳокимиятни эгаллаганидан кейинги савдо-сотиқ қандайлигини ўрганди.
Энди Амударёнинг чап соҳили расман Афғонистон Исломий Амирлиги деб номланади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 1
Ўзбекистоннинг Термизи билан Афғонистонни боғлаган, Амударё устида барпо этилган кўприк Толибон пойтахт Кобул назоратини қўлга олганидан кейин ёпиб қўйилди.
Бироқ орадан беш кун ўтиб, ўзбекистонлик ҳайдовчилар юк олиб Афғонистонга ўтишгани ва юкларини тушириб яна ортга қайтганларини айтдилар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост, 2
Афғонистонлик ҳайдовчилардан бири Толибон назоратни қўлга олганидан кейин таъмагирлик камайганини айтди.
"Авваллари полиция пул сўрарди. Ҳозир ундай эмас. Ҳеч ким пора сўрамайди. Энди анча яхши", деди чегара оша юк ташийдиган ҳайдовчи.

Би-би-си мухбирига "Ҳайратон"даги манбаларнинг айтишларича, Ўзбек-Афғон чегарасидаги савдо анча сусайган.
Ҳозир Афғонистондан бошқа давлатларга пул ўтказиш қийинлашган. Тижоратчилар четга кетишнинг пайида.
Мозори-Шариф Ўзбек-Афғон чегарасидан бир соатлик йўлда жойлашган.

Четдан қараганда, шаҳарда кўп нарса ўзгармаган, аммо кўпчилик молиявий қийинчиликлардан шикоятда.
"Мен Ҳазрати Али мақбарасини кўрмоқчи бўлдим. У шаҳарнинг маданий маркази", дейди Би-би-си мухбири.
Равзага зиёратга келаётганларнинг сони анча камайган.
"Ҳозир келиб-кетувчи анча озайган. Айниқса, хотин-қизлар. Кўча-кўйда ҳам одам сийрак. Вазият унча ёмон эмас. Аммо одамлар янги ҳукуматдан ҳадиксираётган бўлишлари мумкин", дейди зиёратчи аёллардан бири.
"Танқидчиларингиз бу мамлакатдаги маданий ҳаётни йўқ қилаяпсиз, дейишади," дея изоҳ сўрайман бу ердаги Толибон раҳбарларидан бири Ҳожи Ҳикматдан.

"Йўқ. Биз уни ривожлантираяпмиз. Исломий маданиятда қоришиқлик мақбул эмас. Биз худди шу маданиятни қайтараяпмиз", дейди Ҳожи Ҳикмат.
- Нима учун бундай қилишингиз керак? Бу ердаги маданиятга нима қилибти? Ҳамма мусулмон бўлса?
"Сўнгги 20 йилда мамлакат Ғарбнинг таъсири остида бўлди. Қарийб ярим аср бир давлатнинг қўлидан бошқасига ўтди. Шундай экан, ўз анъана ва қадриятларимиз йўқолди", дейди маҳаллий Толибон раҳбари.
Ҳазрати Али мақбарасидан чиқишимиз биланоқ кўзимиз оломонга тушди. Одамлар орасига кириб, кўзимиз ерда ётган тўртта жасадга тушди. Бирининг устига уларнинг одам ўғрилари эканликлари, кимки бу ишга қўл урса, худди шу кўйга тушиши ёзиб қўйилганди. Атрофимдаги ҳамма бу ерда нималар бўлаётганини ўз кўзи билан кўришга ошиқарди.

Толибон бир қанча болани одам ўғрилари қўлидан қутқарганди. Бу Афғонистонда жиддий муаммо. Шу боис, кўпчилик уларни олқишламоқда.
"Агар, улар ростдан ҳам одам ўғрилари бўлишса, яхши иш бўлибди. Бошқаларга сабоқ бўлади", дейди маҳаллий яшовчилардан бири.
Аммо кўпчилик ҳануз қўрқувда. Айрим хусусий ўқув юртлари очилган. Янги тартибга мувофиқ, йигит-қиз талабалар парда билан ажратилган. Аммо пул йўқ. Келажак мавҳум. Шу боис, талабалар сони кам.

Сўнгги бор қудратда бўлган пайтда Толибон анча қаттиққўл эди.
Толиблар балки энди бироз юмшагандир.
Аммо Афғонистон шаҳарлари анча ўзгарган.
Толибон Афғонистонни эгаллади. Лекин ҳали одамларнинг кўнгилларини забт эта олганича йўқ.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek
















