"Ўзбекистонликларга Толибон Афғонистонда яхши муомала қилаяпти" - Afg'oniston Tolibon Termiz

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Афғонистондан келган ўзбекистонликларнинг айтишича, Толибон ўзбекларга яхши муомала қилмоқда.
Би-би-си Ўзбек хизмати мухбири Аваз Тоҳиров Ўзбекистоннинг Афғонистонга чегарадош Термиз шаҳрида бўлиб, расмийлар, маҳаллий одамлар билан суҳбатлашди.
15 август куни Толибон жангарилари Афғонистон пойтахти Кобулга кирдилар.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ва бошқа Афғонистон ҳукумати раҳбарлари мамлакатдан қочиб чиққанлари хабарлари тарқалди.
Толибон ўз жангариларига пойтахт Кобул остонасида тўхташни буюргани, Афғон ҳукуматидан ҳокимиятни ўз қўлларига олишни режалаганлари, бироқ раҳбарлар қочиб кетгани хабарлари ортидан ўз жангариларига "талон-тарожлар олдини олиш" мақсадида шаҳарга киришга буйруқ берганини айтди.
Минглаб одамлар Кобул аэропорти ва Афғонистоннинг бошқа чегара нуқталари орқали мамлакатдан чиқиб кетишга шошилдилар.

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Ўзбекистон расмийлари 80 дан зиёд Афғон ҳукумати расмийси чегарани бузиб Ўзбекистонга ўтганлари, сўнг улар ортга қайтарилгани, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудида Афғонистон ҳарбий ҳаво кучлари самолёти уриб туширилганини хабар қилдилар, Афғон ҳарбийлари кийимидаги икки шахс Термиздаги шифохоналардан бирига ётқизилгани айтилди.
Афғонистондан Ўзбекистонга, Ўзбекистондан Афғонистонга ўтиш тўхтатилгани хабарлари тарқалди.
Ўзбекистон матбуоти Термиз яқинида қочқинлар лагери ташкил этилгани ҳақида ёзди.
Мухбиримизнинг маҳаллий аҳоли вакилларига таяниб хабар қилишича, қочқинлар лагери уч кун олдин бошқа жойга кўчирилган.
Ўзбекистон ҳарбийлари чегарадаги вазият ҳақида изоҳ бермаганлар.
Термиз яқинидаги Афғонистоннинг Ҳайратонига юк олиб ўтадиган афғонистонлик ҳайдовчилар микрофонга гапиришни истамадилар, лекин улар Толибон Ҳайратонда чегара назоратини қўлига олганини айтганлар.
Улар шимолий Афғонистонда ҳозир вазият тинч, деб ҳам айтишаяпти.
Толибон визаси бор афғонистонликларни Ўзбекистонга ўтказишни бошлаган.

Сурат манбаси, BBC O'zbek
Талаба визаси билан Ўзбекистонга кирган йигитнинг айтишича, Афғонистон тарафида Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлган кўплаб Афғонистон фуқаролари йиғилган.
Аммо Би-би-си вазиятни бевосита бориб кўргани йўқ.
Ўзбекистоннинг Термиз шаҳридан Афғонистоннинг Ҳайратон ҳудудига 20 дан ортиқ юк автомобиллари ўтиб-қайтган.
Би-би-сига гапирган ҳайдовчи Шоҳруҳ Зокировнинг сўзларига кўра, эрталабки соат 10 ларда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидан ўтиб, тушдан кейин юкларини тушириб қайтишган.
"Вазият тинч. Толибон ўзбекистонлик ҳайдовчиларга яхши муомала қилди", дейди ҳайдовчи.
- Ҳибатулла Охундзода ёки Мулла Бародар - қай бир Толибон етакчиси қудратга келади?
- Толибоннинг лидерлари Афғонистонга қайтди, ҳаракат мамлакатдаги режасини очиқлади
- Афғонистон, бешинчи кун: Пойтахт Кобул тиш-тирноғигача қуролланган толибларга тўлиб кетган
- Толибон қайтди: Ғарб ташвишда, Хитой ва Россия кулмоқда, Марказий Осиё-чи?
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek















