Россия: Мигрантлар Медведовни нега чўчитаяпти? Rossiya, O'zbekiston

Дмитрий Медведев

Сурат манбаси, EPA

Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ишсиз қолган мигрантлар орасида жиноятчиликнинг ўсиши эҳтимолидан огоҳлантирди.

Медведев келтирган маълумотга кўра, «жорий йилда чет эл фуқаролари томонидан қарийб 15 мингта жиноят содир этилган».

Хавфсизлик кенгаши вакили Россиядаги пандемия хавфи ортидан юзага келган иқтисодий инқироз минглаб муҳожирларни ишсиз қолдирган ва бу жиноятчиликнинг ортишига сабаб бўлиши тахминини илгари суради.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Миграция соҳаси борасидаги ҳолатлар жиддий ташвишланишни юзага келтиради. Бу йилнинг ўзида чет элликлар томонидан 15 мингга яқин жиноят содир этилган. Бу ўтган йилгидан анча кам. Аммо мамлакатимизга ишлаш учун келган одамларнинг инқироз туфайли ишларини йўқотганини назардан қочирмаслик керак», - дея огоҳлантирди Медведов Россиянинг 2030 йилгача жамоатчилик хавфсизлигига бағишланган видеоконференциясида.

Шунингдек, жиноятчиликнинг ўсиши пандемия оқибатидаги вазият сабаб давомий бўлиши мумкинлигини ҳам қўшимча қилди.

Чордоқдан ўзбекистонликнинг ириган жасади топилди

Йўқолган инсон ҳақида полицияга мурожаат

Сурат манбаси, .

Петербургда бир неча кун олдин йўқолган эркакнинг жасади чордоқдан топилди. Тана ўта ириб кетган ҳолатда эди.

8 июнь куни Красногвардейский туман полициясига 35-уй чордоғида жасад топилгани ҳақида хабар келиб тушган, дея маълум қилади маҳаллий нашрлар.

Индустриаль проспектидаги уйга ходимлар етиб борган ва қисқа вақт ичида марҳумнинг шахси аниқланган.

Чордоқдаги жасад 32-ёшли Ўзбекистон фуқаросига тегишли бўлиб чиқди. Марҳумнинг йўқолгани ҳақидаги ариза билан у билан бирга яшайдиган аёл 4 июнь куни полицияга мурожаат қилган эди. Айни пайтда ўлим сабаблари аниқланмоқда.

Бири тепадан тушиб, бири сувга чўкиб кетди

Россиядаги қурилишда ишлаётган мигрант

Сурат манбаси, 78news.ru

Невский туманидаги қурилишларнинг бирида ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир 5 қават баландликдан тушиб кетиб, ўша заҳоти жон берган.

44 ёшли муҳожир Елизарова проспектидаги уй фасади пайвандлаш ишларини бажараётган бўлган. Қурилиш нарвонлари ўрнатилган бинодан 5 қават баландлик жойидан қулаган. Тахминларга кўра, ишчи ё томдан, ёки нарвондан йиқилган.

Айни пайтда Тергов қўмитаси ҳодисани текшириш ишларини олиб бораяпти. Мигрантнинг жасади суд-тиббий экспертизасини юборилган.

Ҳозирча аниқланган маълумотлар ўзбекистонлик муҳожир қурилишда ноқонуний ишлаган ва миграция қайди вақтинчалик меҳмонхонага қўйилган.

Яна бир бахтсиз ҳодиса 22 ёшли ўзбекистонлик йигит билан боғлиқ. 8 июнь куни Невский дарёси қирғоғидан «02» га икки кишининг сувга чўкаётгани хабар қилинган.

Воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб борган ва бир кишининг жасадини олиб чиқишга муваффақ бўлган. Марҳумнинг шахси аниқланганида, 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси эканлиги маълум бўлган.

Бахтсиз ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади ИИБ матбуот хизмати.

Тўрт ўзбек ва икки рус муштлашуви

Ҳибсга олиш

Сурат манбаси, .

Петродворцов туманидаги оммавий муштлашув чоғида 6 киши қўлга олинган, уларнинг 4 нафари ўзбекистонликлардир, дея хабар қилмоқда Ленинград вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Шунингдек, муштлашувда қатнашган йигитларнинг шахси аниқлангани билдирилиб, суратлари ИИБ расмий сайтида эълон қилинди.

Матбуот хизматининг билдиришича, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистон фуқаролари ва икки нафари маҳаллий аҳоли вакилларидир.

Ўзбекистонликларнинг ёши 18 дан 27 гача оралиғида, улар Россияга ишлашга келган муҳожирлар экани айтилади. Икки жабрланувчи эса шу ҳудудда доимий яшовчилар бўлиб, муштлашувдан сўнг жиддий тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Бирининг аҳволи оғир.

Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда, мазкур тартиббузарлик бўйича жиноий иш қўзғатилиши масаласи кўрилмоқда.

Ўзбекистонлик терроризмда айбланиб, 10 йилга қамалди

Ўзбекистонлик муҳожир Ҳаким Абдуҳалимов 2 йил давомида «Ҳизб ут-таҳрир» (Россияда фаолияти тақиқланган террористик ташкилот) учун ижтимоий тармоқлардаги хабар йўллаш усуллари орқали тарғиб ишлари билан шуғулланганликда айбланиб хибсга олинган эди.

10 июнь куни Окружной ҳарбий суди Абдуҳалимовга нисбатан 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланиши ҳақида ҳукм чиқарди.

РФ Тергов қўмитасининг расмий сайтида судланувчи ўз айбига тўла иқрор бўлгани келтирилади.

Ўзбекистонлик пул берган киши қамалди

Уфа шаҳридаги 45 ёшли маҳаллий аҳоли вакили ФСБ ходимига пора беришга уринаётганда қўлга олинди. У Ўзбекистон фуқароси бўлган танишининг Россияга кириш тақиқини бекор килиш учун 400 минг рубл пора таклиф қилган.

Ўзбекистонлик муҳожир уфалик танишидан тақиқни ечишда ёрдам сўраб катта миқдордаги пул берганлиги билдирилган.

Оржоникидзе туман прокуратураси мазкур ҳолат юзасидан жиноий ишни судга оширди, деб ёзади Бошқирдистон прокуратураси матбуот хизмати.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek