Россия, мигрантлар: 'Доставка'да билмай наркотик ташиганлар кўп Rossiya, O'zbekiston

Сурат манбаси, .
- Author, Соҳиба Ҳаёт
- Role, Би-би-си, Москва
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Москвада ўзбекистонлик муҳожир иш излаб "доставка" хизматига ёллангани ва қандай қилиб бу ишининг ортидан жиноятга аралашиб қолиб, қамалиб чиққани ҳақида гапириб берди.
- Мен қашқадарёликман, ҳозирда Москвадаман. Қўлимда ҳунарим бор, 2016 йилдан бери бўёқчи бўлиб ишлаб юрганман. Ҳужжатли-ҳужжатсиз юриб, яхши ишлаганман, Худога шукр.
Хуллас, ўтган йили янги йилдан кейин келиб ишим қийинлашиб қолди. У ёқ-бу ёқдан иш излаб, бир иш билан "Одноклассники"дан телефон рақам олдим. Телефонлашиб, иш борлигини билдим. Улар "кунига 2000-3000 рубл топасан", дейишди. Бир нарсани бир жойдан бошқа жойга олиб боришинг керак, дейишди. Бир-икки марта олиб бориб бердим, пулини олдим. Учинчи мартасида мени ушлашди. Мен олиб юрган нарса наркотик модда - героин экан. Улар нелегал нарса деб айтишгандию, лекин айнан наркотик эканини айтишмаган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Қашқадарёлик Фазлиддин Москва қамоқхоналарида айнан гиёҳвандлик савдосига алоқадорликда айбланиб, жазо муддатини ўтаётган ўзбекистонликларнинг кўплигига гувоҳ бўлганини айтади.
- Ҳақиқатдан ҳам «228» (Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 228-моддаси - наркотик моддаларни ноқонуний сақлаш, ташишга алоқадор - таҳр.) билан тушганлар жудаям кўп. Ўзбекистонликлар, тожикистонликлар, қирғизистонликлар жуда кўп, аммо кўпроғи ўзбекистонликлар. Кўпчилиги ҳақиқатдан ҳам ишлаб, кимдир алданиб, кимдир «подстава» билан тушиб қолган. Ҳаммани ўзига яраша муаммоси бор. Айниқса, айнан пул масаласида, оилавий шароити қийинчиликда бўлганларни топиб шунақа ишга жалб қилишаяпти.
Улар 8 йилдан 20 йилгача қамалиб кетишаяпти. Бу ишларнинг бошида турганлар, бошқарадиганларга бунинг қизиғи йўқ. Улар уйдан туриб, интернет, Ватсап орқали иш бажаришаяпти. Уларга ким қандай қамалиб кетаётганининг қизиғи йўқ.
Интернет орқали одам топишади, бир-икки ой ишлатишади. Баъзан бир ойгаям бормайди, 3-4 марта ишлатади, дарров қўлга тушади. Бу ёғи кетди, 8-10 йил, 20 йилгача қамалганларни эшитдим.
Улар яна пулга қийналиб юрганлар, айнан Москвага ишлагани келган Марказий осиёлик мигрантларни топиб ишлатаверади.
Қамоқхона ҳаёти ҳақида сўзлаган муҳожир, у ер оддий мигрантлар учун кўп ҳолларда фожеавий якунга айланаётганини билдирди.
- Турмага келиб тушгандан у ердагилар 2-3 таси бир бўлиб, «228» билан тушганларга "груз" қўяди. "Пул берасан, мана шунақа иш қилгансан", дейди. Қилмаган бўлсанг ҳам қилгансан, деб мажбурлаб, хуллас, уради. Турмада уриш мумкинмас, лекин улар уради.
Уриб бўйнингизга пул қўяди: 200 минг, 300 минг рублдан. Ўзимизни ўзбеклар ҳам шундай пул тўлайди. Мени ўзим ҳам 12 минг пул тўладим. Хуллас, пул бермаса қўймайдиган даражада қилишади.
Пул топа олмаган болалар қийналиб, ўзини ўлдиришгача боради. Ўз қўлларини томирларини кесади, кимдир бошини кесиб ташлайди, кимдир қорнини кесиб ташлайди, томирларини очиб ташлайди. Кеса олмайдиган нарса бўлса, қўлларини тишлаб томирларини очиб ташлайди. Хуллас, ўзини ўлдиришгача боради. Бунақа вазиятлар кўп бўлган.
Фазлиддин бошидан ўтганларини сўзлашидан мақсади - Россиядаги меҳнат мигрантларини огоҳликка чақириш эканини айтди.
- Россияни ўзида шу оғунинг кетидан қанчадан-қанча одам ўлиб кетаяпти. Москвани ўзида қанча одамлар шу нарсани чекиш учун пул ўғирлайди, одам ўлдиради, қанча одам қамалиб кетаяпти.
Бу нарса давом этаяпти. Хуллас, бизга ўхшаб бошқалар тушиб қолишини хоҳламайман.
- Мигрантлар қайтмоқда: Ўзбекистон учун бу ижтимоий портлаш хавфими?
- Россия мигрантлар: очликдан ўлишдан ҳам ёмони йўқ
- Россия: Ҳукумат ўз режасини деб инсонлар ҳаётини хавфга қўйдими?
- Россия: Далада яшаётган ўзбеклар нима бўлади, қайси мигрант қандай ёрдам олиши мумкин?
- Россия, мигрантлар, коронавирус: Карантин деб бир ой ишсиз ва пулсиз қолдик
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
















