Россия: Далада яшаётган ўзбеклар нима бўлади, қайси мигрант қандай ёрдам олиши мумкин?

Даладаги ўзбеклар

Сурат манбаси, Screenshot

Ўқилиш вақти: 2 дақ

Россия Президенти Владимир Путин Конституция бўйича овоз бериш кунини 1 июлга белгилади.

Бош қонун таҳрири Владимир Путинга 2036 йил май ойига қадар ҳукумат тепасида қолиш имконини бериши мумкин.

Президентга кўра, конституцияга ўзгартириш киритиш умумроссия овоз бериш жараёнлари 22 апрелда ўтказилиши лозим эди.

Мамлакатда коронавирус эпидемияси сабаб кейинга сурилган.

Конституция таҳририда агар россияликлар асосий қонунининг янгиланиши учун овоз беришса, президентлик муддатини нолга тенглаштириш ҳам кўзда тутилган.

У ҳолатда Владимир Путин 2024 йилда навбатдаги 6 йил учун сайловда ўз номзодини қўйиши мумкин бўлади.

Россия, мигрантлар ва Сўх - Мирзиёев энди нима қилади? - Ўзбекистон, So'x - BBC Uzbek

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Эпидемия устидан қозонилган ғалаба"

24 июнда «Ғалаба куни» намойишлар билан нишонланиши кутилмоқда.

Кремлга яқин "Ведомости" нашрининг бир манбаси эса ҳукумат "вирус устидан қозонилган ғалаба"ни ҳам қўшиб нишонламоқчи эканлигини билдирган.

Кўнгиллилар керак

Айни пайтда Россияда коронавирусга қарши вакцина синови учун кўнгиллилар сараланмоқда.

Мудофаа вазирлиги 50 нафар ҳарбий хизматчи кўнгилли равишда вирусга қарши вакцина синови учун олинганини билдирди.

Таъкидланишича, вакцина ҳарбий мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган.

Тажриба ўтказиш учун биринчи гуруҳ 3 июн куни юборилади.

Ковидарийлар йил охиригача қолади

Москвада Covid-19 билан касалланганларни даволаш учун ташкил этилган вақтинчалик госпиталлар - ковидарийлар йил охиригача иш фаолиятини олиб боради.

Пойтахтда 10 минг беморга мўлжалланган бешта вақтинчалик касалхона жиҳозланган.

Уларда 600 ўрин жонлантириш бўлимлари учун ажратилган.

Шаҳардаги эпидемия ўз чўққисига чиққан пайтда жами 20 минг жой банд бўлган, жонлантириш ўринларининг эса учдан иккиси ишлаган.

1 ойда 10 минг мигрантга ёрдам

Россия Мигрантлар Федерацияси май ойида карантин чекловлари боис оғир вазиятларга тушиб қолган 10 мингдан ортиқ муҳожирга ёрдам кўрсатган.

Мигрантлар федерациясининг ишонч телефонларига 15 мингдан ортиқ, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бир неча минг мурожаатлар бўлган.

Муҳожирларга кўрсатилган моддий ёрдамлар, асосан, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат.

Ўзбекистонликлар ҳамон далада

Россия-Қозоғистон чегарасида ҳамон 300 нафарга яқин ўзбекистонлик қолиб кетмоқда.

Оренбург вилояти ҳудудидаги чегара атрофида Ўзбекистонга қайтмоқчи бўлган муҳожирлар очиқ далада яшаяптилар.

Қозоғистон-Россия чегаралари ёпиқ қолмоқда.

"Ўзбекистон фуқароларини кўчириш масаласи кўриб чиқилмоқда" - деб ёзди РИА Новости Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига таяниб.

"Чегарада вазият муқим. 300 га яқин киши тўпланган. Иш олиб борилмоқда" - дейилади элчихона хабарида.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek