Янгиликлар. Украина: Россия Киевни оладими? Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Сурат манбаси, EPA
Украина президенти, Бош қўмондони ва генераллари хавотирда. Россия нима режалаяпти?
Алоқадор мавзулар:

Сурат манбаси, Reuters
Украина томонига кўра, Россия қақшатқич ҳужумга ўтмоқчи. Йирик янги ҳарбий амалиётга тайёргарликни "100 фоиз" бошлаб юборган.
Расмий Киевнинг баён қилишича, бу кенг кўламли ҳарбий амалиёт бўлади.
Россия уни қуруқликдан шу йил бошида амалга оширади:
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Украина президентининг огоҳлантиришича, Киев ва иттифоқчилари хотиржамликка берилмасликлари шарт.
Украиналик қатор юқори мартабали генераллар ҳам худди шу каби фикрда.
Уларнинг тахминларича, Россия янги амалиётини шарқий Донбассда бошлайди ва ё ҳатто пойтахт Киевга юриш қилади, жануб эҳтимолини ҳам назардан соқит этиб бўлмайди.
Украина Мудофаа вазири бу ҳақда оммавий ахборот воситаларига берган қатор брифинглари чоғида тўхталиб ўтган.
Олексей Резниковнинг айтишича, Россия кенг кўламли янги амалиёт режасида экани далиллари ортиб бормоқда.
Унинг тахминларига кўра, амалиёт февраль ойида амалга ошади.
Ўша пайтда Россия урушга сафарбар этган 300 минг одамдан ярми жангга тайёр бўлади.
Украина Мудофаа вазирининг айтишича, "Кремль қандай қилиб бўлмасин, ғалаба қозонишнинг йўлларини изламоқда".
Олексей Резников, шундай деркан, Россия уруш учун яна сафарбарлик эълон қилиши эҳтимолини ҳам назардан соқит этмаган.

Сурат манбаси, .
The Economist эса, кеча, пайшанба куни янги ҳужумнинг ҳатто январда амалга ошиши эҳтимолини назардан соқит этмаган.
Нашр ўз тахминларида Украина Президенти Володимир Зеленский, генераллар Валерий Залужний ва Олександр Сирскийларнинг баҳоларига таянган.
"Руслар 200 мингга яқин янги қўшинини тайёрламоқда. Уларнинг яна Киевга юриш қилишига шубҳам йўқ", - деб айтган Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони генерал Залужний.
Унга кўра, "Россия 100 фоиз тайёрланмоқда".
"Украина олдида турган энг муҳим стратегик вазифа эса, захиралар тўплаш ва урушга ҳозирлик кўришдир".
Ҳар икки рақиб томон ҳам Исо мавлуди байрами муносабати билан оташкесин эҳтимолини назардан соқит этишган.
Қуролли низога тинч йўл билан барҳам беришга қаратилган музокаралар ҳам кузатилаётгани йўқ.
Россия бугун тонгда Украина бўйлаб яна бирваракайига зарба берган, ракеталарини ишга солган, айрим вилоятларини буткул зулматда қолдирган.
Ҳарбий экспертларга кўра, айниқса, Донецкда кечаётган қақшатқич жангларга қарамай, қишда уруш, барибир, бир жойда депсиниб қолади.
Россиянинг қуруқликда муваффақиятли ҳарбий амалиётлар уюштириш салоҳияти ва имконияти камайиб бормоқда, уруш Москванинг ўзи учун ёмон бўлиши мумкин.
Украина Ғарбнинг кўмаги билан ўзининг ҳаводан мудофаа тизимини анча мустаҳкамлаб олган.
Аммо расмий Киев ҳали ҳам замонавий қурол-яроққа эҳтиёжлари борлигини айтади.
Кеча, пайшанба куни ғарблик иттифоқчилари Украинага янги молиявий ва ҳарбий дастак ваъдаси билан чиқишган.
Жумладан, Европа Иттифоқи келаси йил Украинага яна €18 миллиард евро беришга келишиб олган.
Иттифоқ, шу билан бирга, Москвага қарши ўзининг тўққизинчи санкциялар тўпламини киритди.
АҚШ эса, Германияда янада кўпроқ украиналик ҳарбийларни тайёргарликдан ўтказмоқчи.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













