Путин ким учун чоҳ қазимоқда? Украина уруши, Россия иқтисодиёти ва бошқалар

Сурат манбаси, Donat Sorokin/TASS
- Author, Анастасия Стогней, Ксения Чурманова
- Role, Би-би-си
300 минг кишини, асосан эркакларни фронтга жўнатиш ҳисобига Россия ялпи ички маҳсулоти 0,5% га қисқариши, меҳнат унумдорлиги камайиши мумкин. Фақатгина ҳарбий харажатлар ошади. Би-би-си рус хизмати сафарбарликнинг иқтисодий оқибатлари ҳақида тўхталади.
Алоқадор мавзулар:
- Заҳарли ва бўғма илон ўртасида. Уруш пайти Россия иқтисодиётида нималар бўлаяпти?
- Путин эълон қилган сафарбарликдан нима ютадию, нимани йўқотади?
- Россия аҳволи тангми? “Вагнер” Украина урушига маҳкумларни ёлламоқда
- Путин буни билармиди: Россия Украина урушида нега энг сара ҳарбийларини йўқотмоқда?
- Россия: Путин мобилизацияси мамлакат ичида қандай қабул қилинмоқда?
21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин қисман сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолади. Унда бир махфий банд бор - бу эҳтимол, улар фронтга қанча одамни жўнатишни исташларига тегишли. Шу билан бирга, мудофаа вазири Сергей Шойгунинг сўзларига кўра, гап 300 минг киши ҳақида кетмоқда.
Би-би-си Рус хизмати экспертлардан минглаб иқтисодий фаол фуқароларни иқтисодиётдан "олиб чиқилса" Россия иқтисоди нима бўлиши ҳақида тушунтиришларини сўради.
Минус ярим фоиз
Эълон қилинган сафарбарлик 20 ёшдан 55 ёшгача бўлган эркакларнинг тахминан 1 фоизига ва ишчи кучининг 0,5 фоизига таъсир қилади, дейди Bloomberg иқтисодчиси Александр Исаков Би-би-сига. Айнан мана шу ёш гуруҳлари иқтисодий ҳаётга максимал даражада киритилган. Унда йигитларнинг қарийб 95 фоизи иштирок этади, дейди у.
Бу гуруҳнинг "йўқотилиши" иқтисодиёт учун қанчалик оғриқли бўлишини айтиш қийин: ҳозирча тенглашда номаълум нарсалар жуда кўп. Хусусан, чақириқ қандай ташкил этилиши аниқмас. У сара мутахассисликларга эга бўлган одамларни тортадими-йўқми, билиш керак. Улар сафарбарликка қанчалик кўп олиб кетилса, иқтисодий ўсишга таъсири шунчалик жиддий бўлади.
"Агар хусусий хавфсизлик агентликлари ходимлари сафарбар қилинса, ҳаммаси жойида. Аммо сафарбар этилганлар ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчилар бўлса, бу иқтисодиётга яна бир зарба", - дейди иқтисодчи Рубен Ениколопов.

Сурат манбаси, Erik Romanenko/TASS
Фармонда кўрсатилганидек, кўплаб заҳирадаги офицерлар - асосан олий ўқув юртларининг ҳарбий кафедралари битирувчилари сафарбарликка тушиб қолса, иқтисодиёт учун айниқса, сезиларли бўлади. Булар меҳнат унумдорлиги юқори бўлган ходимлардир, дейди Ениколопов.
Россияда урушдан олдин ҳам бу билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. У таълим даражаси бўйича етакчилар қаторида бўлишига қарамай, самарадорлик борасида қолоқ мамлакатлар қаторида, деб ёзади Олий иқтисодиёт мактаби экспертлари. Улар сафарбарлик янада кучайтирадиган кулфат - аҳолининг қаришини бунинг сабаблари орасида келтиришди.
Энг пессимистик сценарий бўйича, 2022 йил охирида ялпи ички маҳсулот сафарбарлик туфайли яна 0,25 фоизга камайиши мумкин, дея баҳолайди Bloombergдан Исаков. Унинг шахсий базавий сценарийсида бу умумий пасайиш 3,75% ни англатади.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги сафарбарлик эълон қилинишидан олдин ялпи ички маҳсулот 4,2 фоизга қисқариши ва 2025 йилда инқироздан олдинги даражага қайтишини кутган эди. Худди шундай прогнозни Марказий банк томонидан сўралган таҳлилчилар ҳам билдиришган. Аммо Путин нутқидан бир неча соат ўтиб, вазирлик ўз прогнозини кескин яхшилади: унга кўра, иқтисодиёт энди 2022 йилда атиги 2,9 фоизга пасаяди.
Умуман олганда, барча расмий прогнозлар тахминан 3-5% га пасайиш ва узоқ тикланишни тахмин қилади. Bloomberg томонидан олинган ҳукуматнинг ички ҳисоботи янада пессимистик сценарий - 2023 йилда максимал муваффақиятсизлик 8,3% ва 2028 йилда минимал ўсишга қайтишни тасвирлайди.
Чиқиб кетишнинг янги тўлқини
Олти ой олдин, Россия кенг кўламли уруш бошланганидан кейин мамлакатдан кадрларнинг чиқиб кетиши билан тўқнашди. Росстат маълумотларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида Россиядан 419 минг киши чиқиб кетган, бу 2021 йилга нисбатан икки баравар кўпдир. Кимлардир қайтиб келди, статистикада буни кузатишнинг имкони йўқ. Лекин кўпчилик чет элга жойлашишди.
Фоиз миқёсида бир неча юз минг киши Россиянинг бутун аҳолисининг бир фоизидан кам. Аммо биз энг фаол ва талаб юқори бўлган мутахассислар, биринчи навбатда IT мутахассислари ҳақида тўхталамиз. Ҳозирда IT соҳасида кадрлар тақчиллиги йўқ: иш қидирувчиларга кўра бўш иш ўринлари камроқ. Аммо, иқтисодий нуқтаи назардан, муҳими шундаки, бу кишилар ўртачадан кўпроқ ҳақ олишган, солиқ тўлаган ва пул сарфлаган, истеъмолчилик талабини таъминлаган.
Мобилизация эълон қилингандан сўнг, Россияни икки демографик зарба кутмоқда. Биринчиси - айнан фронтга юборилиш сабабли. Иккинчиси, юқори малакали кадрларнинг янги тўпламининг мамлакатдан чиқиб кетиши. Албатта, улар сафарбарликдан қочишга ҳаракат қилишади, - дейди «ПФ Капитал» бош иқтисодчиси Евгений Надоршин.
"Эмиграция аниқ ортади, одамлар кетишга ҳаракат қилади. Қозоғистон билан чегара минглаб километр, уни ёпишга уриниш - утопия", - дейди Ениколопов.
Надоршин сафарбарлик географик жиҳатдан нотекис бўлишини тахминлайди. Кўпроқ заҳирачилар чақириладиган ҳудудларда жисмоний меҳнат устунлик қиладиган соҳалар: логистика, юк ташиш бўйича ишчилар етишмайди. Бунинг оқибати маҳсулдорликнинг йўқолишидир, дея хулоса қилади Надоршин.
Хорижий компанияларнинг кетишига қарамай, ишсизлик даражаси пастлиги фонида ишчи кучи таклифи қисқаради. Бу иш ҳақининг ошишига ва натижада истеъмол нархларининг ошишига олиб келиши мумкин, - дейди Bloomberg дан Исаков.
Эскалация тренди

Сурат манбаси, Erik Romanenko/TASS
Мобилизация билан боғлиқ харажатларни алоҳида баҳолаш керак бўлади. Операция миқёси ва унинг иштирокчилари сони қанчалик катта бўлса, бюджет харажатлари шунчалик юқори бўлади.
Украинанинг Forbes журнали тахминий ҳисоб-китобларига кўра, Россия бир жангчи аскарни боқиш учун кунига ўртача 200 доллар сарфлайди. Яъни, фронтга сафарбар қилинган 300 минг киши учун кунига 60 миллион долларга (тахминан 3,5 миллиард рубл) тушади.
Бу Россия учун катта пул, у кўп йиллар давомида биринчи марта 2022 йилни 1,6 триллион рубл дефицит билан якунлайди. Кейинги йиллар бюджети ҳам тақчилли. Ҳукумат режасига кўра, 2023 йилда дефицит 3 триллион рублни ёки ЯИМнинг 2 фоизини ташкил қилади, кейин аста-секин камайиб боради.
Украинадаги уруш билан боғлиқ қўшимча харажатлар қоплаши мумкин бўлган Миллий бойлик жамғармасининг ҳажми 12 триллион рублдан бир оз камроқ.
"Бу жуда хавфли ўйин. Захиралар даҳшат даражада еб битирилмоқда", - дея огоҳлантиради Ениколопов. Унинг фикрича, қисқа ва ўрта муддатда ҳукуматда «тешикларни ямаш учун нимадир бор». Аммо узоқ муддатли барқарорлик буни бузади.
Умуман олганда, тренд давом этади: иқтисодиётнинг ҳарбий сектори ўсади, фуқаролик сектори чўкади, дейди иқтисодчи. Унинг қўшимча қилишича, айнан давлат мудофаа буюртмаси Россияда саноат ишлаб чиқаришини санкциялар остидаги пасайишдан қутқариб қолган.
Июл ойида Росстат ялпи ички маҳсулот 4,3 фоизга қулаган. Ҳар доим бир хил динамикани кўрсатиб турадиган саноат ишлаб чиқариши эса кутилмаганда атиги 0,5 фоизга пасайганини кўрсатувчи маълумотларни эълон қилди. Bloomberg буни «тайёр металл буюмлар» ишлаб чиқаришнинг кескин ўсиши билан изоҳлади. Албатта, энди «тайёр металл буюмлар» қошиқ ва вилкалардан ташқари, бомба ва ўқотар қуролларни ўз ичига олган.
«Ҳарбий можаро қанча узоқ давом этса, унинг авж олиш даражаси қанчалик юқори бўлса, Россия иқтисодиёти учун салбий оқибатлар шунчалик кучли бўлади. Бу Россия тобора чуқур ва янада чуқурроқ қазиётган чоҳдир», деб хулоса қилади иқтисодчи.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek













